О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Тасдиқловчи ҳужжатлар
маълум бир хўжалик операциясининг бўлиб ўтганлигини 
исботлайди. Масалан, материалларни омборга қабул қилишда расмийлаштириладиган кирим 
ордери, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш ведомости, асосий восита объектини 
фойдаланишга қабул қилишда расмийлаштириладиган қабул-топшириш акти ва ҳ.з. 
Комбинациялаштирилган (қўшма)
ҳужжатлар бир неча ҳужжатларнинг белгиларини 
ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг афзаллиги шундаки, қатор ҳужжатлар белгиларини 
умумлаштириш билан ҳужжатлар сонини камайтириш, бухгалтерия аппарати ишини 
ихчамлаштириш имконини беради. Масалан, чиқим касса ордери. 
Бухгалтерия расмийлаштириш ҳужжатлари
ҳисоб аппарати ходимлари томонидан 
ҳисоб ишларини тезлаштириш ва ихчамлаштириш учун тузилади. Масалан, ейилиш 
ҳисоблаш ведомости, турли гуруҳлаш ва тақсимлаш ведомости (материаллар, иш ҳақи 
бўйича ва ҳ.з.). Бу ҳужжатлар тўғридан-тўғри бирон-бир хўжалик операцияларини 
расмийлаштириш учун эмас, балки ўша хўжалик операцияси содир бўлган вақтда 
расмийлаштириладиган бошқа ҳужжатлар асосида тузилади. 
Ахборот ҳужжатлари
бевосита товар-моддий қийматликлар ҳаракатини, тўлиқлигини 
назоратини таъминлаш мақсадида корхона раҳбарига тайёрланадиган ахборотномалар, 
маҳсулот таннархи тўғрисида маълумотномаларни келтириш мумкин. 
Бухгалтерия ҳисобининг ҳужжатлари тузилиш тартибига мувофиқ 
дастлабки
ва 
йиғма
ҳужжатларга бўлинади. 
Дастлабки ҳужжатлар
деб, ҳар бир хўжалик операцияси содир бўлган вақтда 
расмийлаштириладиган ҳужжатларга айтилади. Масалан, нарядлар, ҳар ҳил актлар, маршрут 
варақалари, кассанинг чиқим ордери ва ҳ.з. 
Йиғма ҳужжатлар
деб, бир неча дастлабки ҳужжатлар маълумоти асосида йиғилиб 
тузилган ҳужжатларга айтилади. Масалан, модий жавобгар шахс ҳисоботи, ҳисобдор 
шахсларнинг бўнак ҳисоботлари ва ҳ.з. бухгалтерия ҳужжатларини тузиш ва қайта ишлашда 
маълум талабларга риоя қилиш лозим. Уларни тузиш ва қайта ишлашнинг асосий 
тамойиллари Республика Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Корхона ва 
ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва ёзувлари тўғрисидаги Низом»да қайд 

30 



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish