О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

ҳужжатларнинг айланиши 
деб 
аталади. Уни тўғри ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Ҳужжатнинг айланиш йўли қанчалик 
қисқа бўлса, шунча кам босқичдан ўтади, бу эса, ўз навбатида, ҳисоб жараёнининг 
тезкорлигини ва ҳозиржавоблигини оширади, кундалик назоратни ташкил қилишда муҳим 
аҳамиятга эга бўлади. 
Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштириш ва уларнинг тўлиқ сақланиши 
учун бош бухгалтер жавобгардир. Ҳужжатларнинг ҳар томонлама тўғри ва талаб даражасида 
расмийлаштирилганлиги бевосита бош бухгалтер томонидан назорат қилинади. 
Инвентаризация турлари. 
Ҳозирги шароитда ҳар бир мулк эгасини тадбиркор 
тежамкор бўлишга, мулкка бўлган муносабатини яхшилашга, мулкнинг тўлиқлигини назорат 
қилишга ундайди. Корхона ва ташкилотларнинг мулки тегишли моддий жавобгар шахслар 
зиммасида бўлиб, улар мулкнинг тўлиқлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар деб 
ҳисобланадилар. Мулк тўлиқлиги ҳар томонлама назорат қилиб борилади, чунки мулк 
ҳаракати, турлари бўйича синтетик ва аналитик счётларда бухгалтерияда назорат қилинса, 
иккинчидан моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботларида ўз ифодасини топади. Лекин 
бухгалтерия счётларида маълумотлар билан товар ҳисоботидаги маълумотларнинг бир-
бирларига тўғрилигини таъминланганига аниқлик киритиш мақсадида товар мавжуд бўлган 
модий бойликлар инвентаризация қилинади.
Инвентаризация 
деб тегишли моддий 
жавобгар шахс зиммасидаги товар-моддий бойликларнинг тўлиқлигини сон ва сифат 
жиҳатдан аниқлаб, бухгалтерия ёзувлари маълумотлари билан таққослаш ва натижаларни 
аниқлашга айтилади. Инвентаризация ёрдамида моддий жавобгар шахс зиммасидаги товар-
моддий бойликлар сон ва сифат жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг истеъмолга яроқлилигини 
аниқлаш билан бирга ҳисоб ёзувлари бўйича ҳам тўлиқлиги ҳисоб-китоб қилинади. 
Инвентаризация ўтказиш йўли билан корхонага таалуқли бўлган моддий 
бойликларнинг тўлиқлиги таъминланади. Инвентаризация тўлиқ, қисман, танлаб олган ҳолда 
ўтказилиши мумкин. Тўлиқ инвентаризация ўтказиш раҳбар томонидан махсус ёзма 
фармойиш бериш йўли билан амалга оширилади. Қисман ўтказиладиган инвентаризациялар 
асосан баҳоларнинг ўзгариши амалга оширилганда ўтказилади ва маълум бир товар тури 
бўйича унинг натижалари аниқланади. Танлаб олинган ҳолда ўтказиладиган 
инвентаризациялар кўп ҳолда ташкилот раҳбари ёки бош бухгалтери томонидан ўтказилади. 
Инвентаризация ўтказишда тегишли жавобгар шахс зиммасидаги мулк тўлиқ саналиб, 
тортилиб пул бирлигида ҳисоб-китоб аниқланади. 
«Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар тўғрисида» га Низомга асосан корхона ва 
ташкилотлар инвентаризация ўтказиш даврларини мустақил белгилайдилар. Низомга асосан 
корхоналар йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўзларига тааллуқли мулкнинг тўлиқлигини 
таъминлаш мақсадида инвентаризация ўтказадилар. Уларни қуйидаги муддатларда ўтказиш 
тавсия қилинади: 

асосий воситаларни ҳисобот йилининг 1 октябрида; 

омбор ва базалардаги саноат товарлари бир йилда бир марта; 

озиқ-овқат товарлари бир йилда икки марта; 

пул маблағлари ҳар ойда бир марта. 
Юқоридаги муддатларда режали инвентаризация ўтказилади. Корхона бош бухгалтери 
ҳисобот йили учун йил бошида инвентаризация ўтказиш режасини тузади ва у режа раҳбар 
томонидан тасдиқланади. Тузилган режада йил давомида инвентаризация қилинадиган 
объектлар, унинг ўтказиш муддатлари кўрсатилади. Инвентаризация тўсатдан ўтказилади, 
демак тузилган режадаги муддатлар фақат бош бухгалтер ва ташкилот раҳбарига маълум 
бўлиши керак, бошқа ходимлардан бу режа сир тутилади. Айрим ҳолларда инвентаризация 
ўтказиш суДебетергов органлари, молия-солиқ идоралари томонидан ҳам ўтказилиши 
мумкин. 
Режалаштирилмаган инвентаризация ишлари табиий офатлар натижасида, ўғирлик, 
моддий жавобгар шахсларнинг иш фаолиятида ножўя ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар 
олинганда ўтказилиши мумкин. 
Мулк шаклидан қатъий назар, корхона ва ташкилотларда уларнинг ўзларига тааллуқли 
бўлган маблағлар уларнинг ҳолатини, тўлиқлигини аниқлаш мақсадида йиллик бухгалтерия 
31 



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish