Корхонанинг облигациялари, депозитлари ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари миқдори
кўриб чиқилади. Номинал ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ
ишончлилиги
текширилади.
Санаторий ва дам олиш уйларига берилган йўлланмалар билан боғлиқ муаммолар
билан боғлиқ операцияларни текширишда қайси маблағ ҳисобидан
сотиб олинганлиги,
текшириш ўтказилаётган корхонада ишламайдиган кишиларга йўлланма бериш ҳоллари
бўлмаганлигини, бу йўлланмалар учун ҳақни кассага ўз вақтида тўланишини ва бу
йўлланмалар беришда касаба уюшмасининг розилиги борлигини аниқлаш керак.
Корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида маҳсулот (иш, хизмат)
экспортидан
даромад оладилар, импорт товарлар бўйича тўловларни амалга оширадилар,
ҳорижга хизмат сафарлари бўйича сарфларни тўлайдилар ва Ўзбекистонда ҳамда чет
эллардаги банкларда очилган валюта счётлари орқали бошқа
муомалаларни амалга
оширадилар.
Банкларда валюта счётларини очиш тартиби ва улар бўйича муомалаларни амалга
ошириш Ўзбекистон Республикаси валюта қонунчилиги ҳамда Марказий Банкининг меъёрий
ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк ҳужжатларида ҳалқаро ҳисоб-китоблар бўйича
қолдиқлар ва муомалалар миллий валюта ва чет эл валюталари турлари: АҚШ доллари,
немис маркаси, инглиз фунт стерлинги ва ҳ.з. бўйича кўрсатилади.
Корхона ва фирмаларнинг чет эл валютасидаги пул маблағлари тўлиқ ҳисобга
киритилганлигини ва валюта операциялари ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш
текширувдаги муҳим масала ҳисобланади. Чет эл валютаси бўйича муомалалар "Валюта
счёти" счётида амалга оширилишини текширишда нақд пул берилишининг ва бошқа
корхонага, ҳорижга ўтказилишининг асосли эканлигини аниқлаш зарур.
Субъектлар
амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик шахс резидентлар қуйидаги валюта счётларига эга
бўлишлари мумкин: транзит валюта счёти-экспортдан олинган валюта тушумини тўлиқ
ҳажмда ҳисобга олиш учун мўлжалланган; махсус транзит валюта счёти-Ўзбекистон
Республикаси валюта биржасида чет эл валютасини сўмга сотиб олиш ва уни яна сотишга
доир муомалаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Юридик шахс экспортдан олинган тушумнинг бир қисмини мажбурий сотганидан сўнг,
унинг ихтиёрида қоладиган маблағларни ва валюта қонунчилигига мувофиқ бошқа
муомалаларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳорижда валюта счёти, Ўзбекистон
Республикаси Марказий Банкининг Махсус рухсатномасига мувофиқ эса ҳорижда
ваколатхоналарга эга ташкилотлар учун жорий валюта счёти очилади.
Текшириш давомида валюта курсининг ўзгариши тўғри кўрсатилганлигини аниқлаш
керак. Корхона маблағларини бошқа мақсадлар учун ишлатиш ҳоллари, ноқонуний пул
ўтказишлар, аккредитивларни нотўғри қўйиш ҳоллари бўлмаганлигига ва товарсиз счётларни
акцеплаш ҳамда "Йўлдаги пул маблағлари" счётида пул маблағлари камомади
оширилмаётганига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: