Идентив ўқув мақсадлари: 3.1. Банкдаги бошқа счётлар ҳисоби аудити тўғрисида тушунча бера олади.
3.2 Банкдаги бошқа счётлар ҳисоби аудити ўтказилиши тартибини тушунтириб бера
олади.
3-савол баёни. Банкдаги бошқа счётлар операциялари бўйича аудит. Банкдаги
махсус счётларни текширишда: (лимитланган) чекланган, ва (лимитланмаган) чекланмаган
чек дафтарчалари билан амалган ошириладиган муомалаларни текширишда дафтарчадаги
қолдиқларнинг банкдан олинган кўчирма ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидаги
кўрсатилган суммага мос келишини аниқлаши лозим. Агар фарқ чиқса, банк тўламаган
сумма ва унинг сабаблари аниқланади. Зарур ҳолларда ҳисоблашув ҳақиқийлигини аниқлаш
мумкин.
Текшириш давомида аудитор:
*
чек дафтарларини сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибига риоя қилинишини;
*
бекор қилинган ва фойдаланилмаган чек варақаларининг миқдори, хазина ва банк
муомалалари ҳисобини олиб борувчи шахсларнинг бевосита банкдан пул олиш ҳоллари
бўлганлигини;
*
молиявий ҳужжатларнинг тузилиши, банкдаги ҳар хил счётлардан кўчирмалардаги
рақамларнинг пул маблағларини ўзлаштириш мақсадида қалбаки тўғирлаш ҳоллари
бўлмаганлигига ишонч ҳосил қилиб банкдаги счётлардан кўчирма билан бухгалтерия ҳисоби
маълумотлари ўртасидаги фарқлар ёки ноаниқ тузатишларни тафтишчи банк муссасаларда
текшириши лозим;
*
банкдаги олинган чек дафтарчалари ҳисобга олишда тўғри акс эттирилганлигини,
улардан қонуний фойдаланилаётганлигини ҳамда улар ҳисобдор шахсларга тилхат бўйича
берилиш-берилмаслигини;
*
ҳисобдор шахслар чек дафтарчаларидан фойдаланганликлари ҳақида ҳисобот
тузишларини, ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботлари бўйича оборотлар ва қолдиқ махсус ссуда
ҳисоб варақлари бўйича банк оборотлари ва қолдиқларига мувофиқлигини, транспорт
ҳужжатларида чекларнинг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилишини ва ҳ.з;
*
аккредитивлар билан ўтказилган операцияларнинг тўғрилиги ва қонунийлигини
текширади.
Бунда мазкур ҳисоб китобларнинг сабабларини, улар корхонанинг тўловга
лаёқатлилигини ҳам аниқлаш лозим. Бундай ҳолда корхонанинг молиявий аҳволини
яхшилаш учун қандай чоралар кўрилганлигини билиш керак.
Очилган аккредитивларнинг асосланганлигини ва тўлов ўз вақтидалигига ишонч ҳосил
қилиниши керак.
Ссуда счётида олинган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар учун очиладиган
счётлардаги операцияларнинг шартнома шартларига мувофиқ мақсадли ишлатилишини ҳам
текшириш зарур.
Пул ҳужжатларини текширишда аудитор кассадаги почта маркалари, давлат пошлинаси
маркалари, вексел, санатория ва дам олиш уйларига берилган йўлланмаларни кўриб чиқади.
Акциядорлардан сотиб олинган ўз акциялари билан боғлиқ муомаларни текширишда
уларнинг қонунийлигини ва бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини, молиявий қонун ва
тартибларга риоя қилинаётганини, ушбу сотиб олинган акциялардан фойда олинаётган ёки
фойда олинмаётганлиги, фойда олишда корхона ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олиши кўриб
чиқилади.
Ҳисоб-китоб варақлари ва валюта ҳисоб варақларидан пул маблағларини ҳисобдан
чиқариш бўйича банкдан олинган нақд пулларни ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилиниши ва
мақсадли фойдаланишиги алоҳида эътибор берилиши лозим. Товар етказиб берувчиларга
пул маблағларини ўтказиш ва қарзларини узиш улардан фойдаланишнинг реаллиги ва
асосланганлигини аниқлашда шу ҳисоб варақлари асосида текширади.
Аудитор пул маблағларини акцепланган топшириқомалар билан почта алоқа
йўналишлари орқали ўтказишда қоида бузишларга йўл қўйилганлигини текшириб кўради.
Бунда жорий ва депонентга олинган иш ҳақига оид суммалар, ижро варақлари ёки
ҳисобдорлик суммалари ўтказмалари ва ҳоказо ўтказмаларнинг хусусиятлари ва
ўтказиладиган суммаларнинг тўғрилигини (бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларига
солиштириш йўли билан) шунингдек, рўйхатда кўрсатилган ўтказмаларни олувчилар
манзилгоҳининг тўғрилигини текширади.
2. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари турларини таҳлил қилинг (1.217-221)
3. Бухгалтерия ҳисоби шаклларини ўзига хослигини аниқланг (1.226-230)