О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Валюта счётлари бўйича
муомалаларни амалга ошириш ва расмийлаштириш тартиби 
Ўзбекстон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Валюта 
счётлари бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида 5210 "Валюта счёти" 
белгиланган. 5210 "Валюта счёти"нинг дебетида корхонанинг ҳисоб-китоб счётларига пул 
маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. Ушбу счётнинг кредитида эса корхонанинг 
валюта счётларидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. 
Корхонанинг валюта счётлари кредити ёки дебетига хато ёзилган ва банкнинг 
кўчирмаларини текширишда аниқланган суммалар "4860 "Норозилик бўйича олинадиган 
счётлар" счётида акс эттирилади. Валюта счётлари бўйича муомалалар бухгалтерия ҳисобида 
банкнинг кўчирмалари ва уларга илова қилинган пулли ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс 
эттирилади. Амалдаги қонун ва меъерий ҳужжатларда ҳар қандай корхонага чет эл 
валютасидаги пул маблағларига эга бўлиши ва у билан хўжалик муомалаларини амалга 
оширишга рухсат этилган. 
Чет эл валютасидаги муомалаларни расмийлаштириш банкда жорий валюта счётини 
очиш зарур. Корхонага валюта муомалаларини амалга оширишга хизмат қилувчи банк 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан валюта муомалаларини амалга ошириш учун 
махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлиши шарт. Шундай рухсатномага эга бўлган 
банкларни вакиллик банклари дейилади. Корхоналар ўзларининг валюта счётларини фақат 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бюллетенида бериладиган чет эл валюталарида 
очиш мумкин. 
Валюта счётини очиш учун корхона банкка қуйидаги ҳужжатларни топшириши зарур: 
1. 
Валюта счётини очиш учун ариза. 
2. 
Таъсис ҳужжатларининг нусхаси (устав, тасисчилар шартномаси, улар нотариал 
идоралар томонидан тасдиқланган бўлиши шарт). 
3. 
Регистрациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариус томонидан 
тасдиқланган нусхаси. 
4. 
Корхона солиқ инспекциясида ҳисобга олганлиги ва пенсия фондида 
регистрациядан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома. 
5. 
Корхона бошлиғи ва бош бухгалтернинг имзолари ва айланма муҳр босилган 
карточка. Ушбу карточка нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши зарур. 
Валюта счёти очилгандан сўнг банк ва унинг мижози ўртасида ҳисоб-китоб касса 
хизматини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланади. Унда банк кўрсатилган хизмат турлари, 
кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақлар, маблағларни жойлаштириш шартлари, 
томонларнинг хуқуқ ва бурчлари ва бошқалар кўрсатилади. 
Барча корхоналар мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Марказий банки 
томонидан ўрнатилган курслар бўйича Республика валюта фондига экспорт 
операцияларидан тушган валюта тушумларидан 15 фоизини сотишлари мажбурийдир. 
Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналар экспорт 
операцияларидан тушган тушумларнинг 15 фоизини валюта бозорида сотишлари зарур. 
Корхонанинг валюта счёти очилган тижорат банки келиб тушган валютанинг юқорида 
таъкидланган 15 фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг корреспонденция 
счётига ўтказиб бериши керак. Валюта муомалаларидаги ушбу хусусият транзит валюта 
счётида келиб тушган валюталар ҳисобини акс эттиришга бевосита таъсир қилади. 
Валютани мажбурий сотиш тўғрисидаги топшириққа сотилган валютанинг сўмдаги 
эквивалентини қоплаш ва уни корхоналарнинг ҳисоб-китоб счётига ўтказишни таъминловчи 
тўлов топшириғи илова қилинади. Шундай қилиб, чет эл валютасидаги барча тушумлар 2 
қисмдан иборат бўлади: чет эл валютасининг 85 фоизини жорий валюта счётига, қолган 15 
фоизини эса банкдаги ҳисоб-китоб счётига сўмдаги эквиваленти бўйича ўтказиб берилади. 
Сўмдаги эквивалент бу Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилган курслар 
бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблашдир. Бундай қайта ҳисоблаш ҳар хафтада бир 
марта Ўзбекистон Марказий банки эълон қилган курслар бўйича амалга оширилади. 
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 5200 "Чет эл 
валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар"да қуйидаги счётлар мавжуд: 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish