Bog'liq buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi
Масалан: Мол етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактура маълумотларига
мувофиқ асосий воситаларнинг сотиб олиш баҳоси 200 минг сўм, ҚҚС 40 минг сўм. Асосий
воситаларни келтириш харажати 10 минг сўм, шундан, ҚҚС 2 минг сўм. Мазкур муомалани
бухгалтерияда акс эттирилган кўриниши қуйидагича бўлади:
1.Асосий воситаларни сотиб олиш (счёт акцепланди) баҳосига:
Дебет-Капитал қўйилма
200 минг сўм
Кредит-Мол етказиб берувчи 200 минг сўм
2.Сотиб олинган асосий воситаларга ҚҚС ҳисобланди:
Дебет-Солиқлар
40 минг сўм
Кредит- Мол етказиб берувчи
40 минг сўм
3.Асосий воситаларни олиб келиш харажатларига:
Дебет- Капитал қўйилма
8 минг сўм
Дебет- Солиқлар
2 минг сўм
Кредит-Мол етказиб берувчи
10 минг сўм
бир вақтнинг ўзида,
Дебет-Асосий восита
10 минг сўм
Кредит-Капитал қўйилма
8 минг сўм
Кредит-Солиқлар
2 минг сўм
4.Сотиб олинган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасига
мувофиқ балансга қабул қилинганда:
Дебет-Асосий восита
250 минг сўм
Кредит-Капитал қўйилма
200 минг сўм
Кредит-Мол етказиб берувчи
10 минг сўм
5.Сотиб олинган асосий воситалар қиймати мол етказиб берувчиларга ўз маблағи
ҳисобидан ўтказилди:
Дебет-Мол етказиб берувчилар
250 минг сўм
Кредит-Ҳисоб-китоб рақами
250 минг сўм
Шундай қилиб, юқоридаги асосий воситаларни сотиб олиш ва олиб келиш харажатлари
йиғиндиси ёки баланс қиймати 250 минг сўмни ташкил қилганлиги тўғри акс эттирилганлиги
аниқланди.
Асосий воситалар
пудрат усулда ёки
хўжалик усу лда қурилади. Қурилаётган асосий
воситаларни баланс қиймати иморат ва иншоотларни қуриш учун сарф қилинган барча
харажатлар йиғиндисидан иборат.
Улар лойиҳа ва смета харажатлари, қурилиш материаллари қиймати, қурувчи
ташкилотларнинг хизмат ҳақи, ҚҚС ва ҳ.з.
Хўжалик усулда қурилганда, асосий воситалар 0800-Капитал қўйилмалар счётида
объектлар бўйича алоҳида ҳисобга олинади ва унинг таннархи аниқланиб, ҳақиқий таннархи
асосий воситага қабул қилинганлигини аниқлайди.
Ўз маблағлари тушумига доир масалаларни текшириш билан бирга корхона ижарага
олинган объектларга эга эканлиги ёки йўқлиги, бу объектларга корхонанинг эҳтиёжлари,
улар қанча муддатга олинганлигини аниқлаши зарур. Ижарага олинган асосий воситаларга
аналитик ҳисоб регистрлари сифатида инвентар дафтардан олинган кўчирма хизмат қилиши
керак. Кўчирма ижарага олинган объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларига
(АВ-1) илова қилинади ва бу 03-ижарага олинган асосий воситалар счётида ҳисобга олинади.
Корхонага жорий ижарага олинган асосий воситалар 001-Ижарага олинган асосий воситалар
1.хўжалик фаолиятини ўрганишда умумий ёндашиш
2.материалистик диалектик ёндашиш
3.комплекс ёндашиш ва тизимли ёндашиш
4.барча жавоблар тўғри