О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Ишлаб 
чиқариш 
захираларининг 
келиб 
тушиши 
ва 
сарфланишини 
ҳужжатлаштириш. 
Корхонага келиб тушадиган ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган ишлаб 
чиқариш захиралари тегишли дастлабки ҳужжатларга асосан расмийлаштирилади. 
Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини акс эттирувчи 
дастлабки ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши моддий қийматликларнинг ҳисобини 
асосини ташкил қилади. Чунки дастлабки ҳужжатлар асосида ишлаб чиқариш 
захираларининг келиб тушиши ичидаги ҳаракати ва ишлаб чиқаришга сарфланиши устидан 
назорат амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш захираларининг ҳаракатини акс эттирувчи ҳужжатларни 
расмийлаштиришда улар ҳар томонлама чуқур текширилиши зарур. Бунда асосий эътибор 
хўжалик жараёнини содир қилган шахслар имзосининг мавжудлиги ва уларнинг 
ҳақиқийлигини текшириш зарур. Моддий қийматликларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган 
хўжалик жараёнларини тегишли ҳужжатларда акс эттиришни назорат қилиш вазифаси 
корхонанинг бош бухгалтерия ва ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарларига юклатилган. 
Ишлаб чиқариш захиралари асосан қуйидагилардан келиб тушади: 

мол етказиб берувчилардан; 

моддий жавобгар шахслар орқали нақд пулга сотиб олинади; 

ўзининг ишлаб чиқарилишидан; 

асосий воситалар ва арзон баҳоли ва тез тузувчи буюмларни жўнатишдан; 

инвентаризация натижасида илгари ҳисобга олинмаган ишлаб чиқариш захиралари 
аниқланганда. 
44 
53 


масалаларини ўргатади.
Маълумки, иқтисодиётни ривожланишинг барча босқичларида нақд пулсиз ҳисоб 
китоблар алоҳида аҳамиятга эга бўлган ва уларни ҳисобга олиш тартиби ўша даврдаги 
иқтисодиётнинг ривожланиши даражасидан келиб чиққан. Чунки ҳар қандай босқичда 
иқтисодиётнинг ривожланиши у ёки бу моделига амал қилган ва унинг ажралмас қисми 
сифатида эса бухгалтерия ҳисоби иштирок этган. Тараққиётнинг юқори поғонасига 
кўтарилиш эса ҳар доим иқтисодиёт фанларининг, чунончи бухгалтерия ҳисобининг 
ривожланиши ҳам белгилаб берган ва улар ҳам таъсир этган. Бозор муносабатларининг 
шаклланиши ва унинг чуқурлашуви нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобининг услубий 
асослари ва уларнинг ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг сифат жиҳатидан 
ўзгаришини талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ҳисобини 
тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб 
қилди. Шу асосда Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб китоблар ҳисобини тартибга солувчи 
қонуний ва меъёрий ҳужжатлар охирги йилларда бозор иқтисодиёти талабларидан келаб 
чиққан ҳолда ишлаб чиқилди ва бу бухгалтерия ҳисобининг услубий асосларини тўла ислоҳ 
қилинишини таъминлай олмайди. Чунки асосий эътибор ташқи фойдаланувчиларни 
қизиқтирадиган кўрсатгичларни ишлаб чиқишга қаратилди ва бу борада анча 
муваффақиятларга ҳам эришилди. Тўғрироғи нақд пулсиз ҳисоб китобларни халқаро андоза 
талабларига анча яқинлаштиради ва уларни ҳисоблаш учун зарур маълумотлар билан 
таъминловчи бухгалтерия ҳисоби эса эскича қолаверади. 
Юридик шахсларнинг пул маблағларининг ташкил топиши, сақланиши ва улардан 
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 
назорат қилинади. 1998 йил 12 декабрда рўйхатга олинган ва 1998 йил 24 январда 
Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг касса 
муаммоларини юритиш қоидалари"да батафсил ёритиб берилган.
Пул маблағларининг қайси манбалардан ташкил топиши ва уларнинг сарфланишини 
асосий аҳамияти эса "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикасининг 
қонуни асосида ишлаб чиқилган ва бухгалтерия ҳисобининг Миллий андозаларининг 9-сон 
"Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот"ида аниқ кўрсатилиб ўтилган бўлиб, у Ўзбекистон Молия 
Вазирлиги 1998 йил 16 октябрда тасдиқланган ва Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан 
1998 йил 4 октябрда рўйхатга олинган.
"Юридик шахсларнинг касса муаммоларини юритиш қоидалари"да барча юридик 
шахслар қуйидагиларга амал қилиши шарт: 

мулкчилик шаклидан қатъий назар пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари 
шарт; 

юридик шахслар ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи 
фуқаролар иштирокидаги ҳисоблашишлар фақат банк муассасалари орқали ҳисоб-
китобларнинг нақд пулсиз шаклида амалга оширилиши зарур; 

банк муассасасидан олинган нақд пуллар қайси мақсадлар учун олинган бўлса, ўша 
мақсадларга сарфланиши мумкин; 

ташкилот ўз кассасида фақат банк муассасаси раҳбари томонидан ташкилот раҳбари 
билан келишилган ҳолда белгиланган лимит чегарасида сақлаши мумкин; 

ташкилот ўз кассасида лимитдан ортиқча нақд пулларни фақат меҳнат ҳақи, стипендия, 
мукофот, нафақа бериш вақтида 3 кун муддатда сақлаши мумкин; 

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан келиб тушган тушумларни меҳнат ҳақи, пенсия ва 
нафақаларни тўлаш учун сарфлаш таъқиқланган; 

хизмат сафарлари учун бериладиган пул қиймати ўша ҳудудда белгиланган сарф-
харажатлар меъёрида бўлиши зарур; 

сарфланмаган нақд пуллар ташкилот кассасига 3 кун ичида қайтарилиши шарт ва нақд 
пул олган ҳисобдор шахс бухгалтерияга аванс ҳисоботи топшириши шарт. 
Пул маблағларининг сақланиши ва уларнинг тўғри фойдаланиш жавобгарлиги корхона 
рахбари ва бухгалтерига юклатилади. Улар касса ва банк муаммолари қоидаларига риоя 
қилиши ва уларни белгиланган қатъий тартибда тўғри расмийлаштиришлари зарур. Ишлаб 
чиқариш жараёни узлуксиз бўлганлиги учун корхона маблағлари бир вақтнинг ўзида 
айланишнинг барча босқичида бўлиши мумкин, бунда пул маблағлари корхона 
иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари 
таъминотчи ишлаб чиқариш ва сотиш босқичларида пул маблағлари у ёки бу миқдорда 
ошмаётганлигини назорат қилиш; 

ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши, сақланиши ва сарфланиши билан 
боғлиқ бўлган хўжалик жараёнларини ҳужжатларда тўғри расмийлаштириш; 

ишлаб чиқаришга сарфланаётган захираларнинг белгиланган меъёрларига амал 
қилишини ва калькуляция объектлари бўйича тўғри тақсимланишини назорат қилиш. 
Ишлаб чиқариш захиралари ҳисобини тўғри ташкил қилишда уларни илмий асосда 
туркумлаш муҳим аҳамиятга эга. 
Ишлаб чиқариш захираларининг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб 
қуйидаги гуруҳларга бўлинади: хом-ашё ва асосий материаллар; сотиб олинган ярим 
фабрикатлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлари, қурилиш моллари, идиш ва идиш материаллари, 
четга қайта ишлаш учун берилган материаллар, хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари, бошқа 
материаллар.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish