Термометр ҳароратни ўлчайдиган қурилма бўлиб – термометрик
хоссани амалга оширувчи сезгир элементдан (манометр, гальванометр, потенциометр ва ҳоказодан) иборат. Ҳароратни ўлчашдаги зарур шарт ҳарорати ўлчанаётган жисм билан сезгир элемент орасида иссиқлик мувозанатининг юзага келишидир.
Ўлчанадиган ҳароратлар оралигига қараб энг кўп тарқалган
термометрларга суюқликли, газли термометрлар, қаршилик термометри, термометр каби ишлайдиган термопара ва пирометрлар киради.
Суюқликни термометрларда хажм–термометрик характеристика бўлиб ҳисобланади, суюқликли (идиш одатда симобли ва спиртли) эса сезгир элемент бўлиб ҳисобланади. Пирометрларда термометрик хосса сифатида нурланиш интенсивлигидан фойдаланилади. Прометрларнинг бошқа термометрлардан принципиал фарқи шундаки, уларнинг сезгир элементлари жисм билан бевосита контактда бўлмайди. Пирометрлардан исталганча юқори ҳароратларни ўлчашда кўлланилади.
Ўта паст ҳароратларни ўлчашда термометрик модда сифатида
парамагнетиклардан, ўлчаш хоссаси сифатида эса уларнинг магнит–
лашининг температурага боғланишидан фойдаланилади.
Медицинада ишлатилувчи симобли термометр максимал ҳароратни
кўрсатади, шу сабабли у максимал термометр деб аталади. Ундаги бу
хусусият унинг тузилишига боғлиқ: симобли резервуар даражаланган капиллярдан қилсимон даражада торайтирилган қисми билан ажратилган бўлиб, бу торайганлик термометр совуган вақтда симобнинг резервуарга қайтишига имкон бермайди (1.16–расм). Узоқ вақт кузатилувчи паст температураларни кўрсатувчи минимал термометрлар ҳам мавжуд. Кичик интервалдаги ҳароратлар қийматини юқори аниқликда ўлчаш учун метастатик термометрлардан (1.17–расм) фойдаланилади. Бундай термометрлар суюқликли (одатда симобли) катта резервуар 1 дан ва узун ингичка капилляр 3 дан иборат бўлади 1 резервуардаги симоб массаси ўзгарувчан бўлиб, унинг қисми 2 резервуарга қўйилиши мумкин, бунинг натижасида шкаланинг ноль (0) белгиси ўлчанувчи ҳароратлар интервалининг пастки чегараси қилиб олинади. Бундай термометр даражасининг қиймати 0,01° га тенг. Ҳисоблаш интервали ҳаммаси бўлиб 5°ни ташкил этади, лекин у ҳар хил хароратлар атрофида олиниши мумкин.
Турли физик, химиявий ва биологик жараёнларда ажралиб чиқадиган ёки
ютиладиган иссиқлик микдорини ўлчаш учун калориметрия деб
аталадиган бир қатор усуллардан фойдаланилади, бу методлар тўпламига
калориметрия дейилади.
Калориметрик усул ёрдамида жисмларнинг иссиқлик сиғими, фазовий
айланишлар вақтида иссиқлиқ миқдори, эрувчанлик ҳўллаш, адсорбция,
химиявий реакция туфайли ҳосил бўлган иссиқлик, нурланиш
энергияси, радиоактив парчаланиш ва шу кабилар ўлчанади.
Шунга ўхшаш ўлчашлар калориметр ёрдамида амалга оширилади.
Шу асбобларни икки турга ажратиш мумкин: улардаги иссиқлик
миқдорини температурасининг ўзгаришига қараб аниқлайдиган калориметрлар ва температураси ўзгармас бўлиб, иссиқлиқ миқдори
бошқа фазовий холатга ўтган (масалан, эриётган қаттиқ жисм)
модда миқдори бўйича аниқлайдиган калориметрлар.
Амалда қўлланиладиган кўпчилик калориметрлар биринчи турга
тегишлидир. Бундай ҳолларда калориметр – текширилувчи модда
системаси томонидан олинган иссиқлик микдорини куйидаги формула
ёрдамида топиш мумкин:
Q=CxT
бу ерда Сх – калориметрик системанинг солиштирма иссиқлик сиғими, ДТ
– унинг атрофдаги жисмлар билан иссиклик алмашиниши бўлмаганда
кузатилиши мумкин бўлган ҳароратнинг ўзгариши, Т ни аниқлаш учун тажрибада ўлчанган ҳароратнинг ўзгаришига атроф муҳит билан иссиқлик
алмашинишини ҳисобга олувчи тузатма киритиш лозим. Бу муносабатда ҳамма «калориметрларни адиабатик ва изотермик қобиқли калориметрларга ажратиш мумкин. Изотермик ёки адиабатик шароитни сақлаб туриш учун калориметр ҳарорат регулятори билан таъминланади, улар сифатида кўпинча контактли термометрлардан, шунингдек қаршилик термометрлари ва дифференциал терможуфтлардан фойдаланилади.
Ҳаётий фаолият кузатиладиган жараёнларда иссиқлик эффектлари
кузатиладиган методлар группаси ҳам, биокалориметрия дейилиб, унга мос
ҳолдаги асбоблар эса биокалориметрлар дейилади.
1.7. Даволаш учун қўлланиладиган иситилган ва совуқ мухитларнинг физик хоссалари
Тиббиётда айрим жойларни иситиш ёки совутиш мақсадларида
иситилган ёки совутилган жисмлардан фойдаланилади.
Одатда бунинг учун нисбатан имкони бўлган муҳитлар танланади,
бунда улардан баъзилари фойдали бўлган механик ва химиявий таъсир
кўрсатиши мумкин.
Бундай мухитларнинг физик хоссалари уларнинг қандай мақсадда
ишлатилишига қараб белгиланади. Биринчидан, нисбатан узоқ вақт
давомида керакли эффект ҳосил қилинадиган бўлиши шарт. Шунинг
учун ишлатилувчи муҳитлар катта иссиқлиқ сиғимига (сув, балчиқ) ёки
фазовий ўтиш солиштирма иссиқлигига (парафин, муз) эга бўлишлари
керак. Иккинчидан, бевосита тери устига ёпиладиган муҳитлар оғриқ
сездирмаслиги керак. Бу ҳол бир томондан олинган муҳитлар хароратини
чеклаб қўяди, иккинчи томондан иссиқлиқ сиғими кам бўлган муҳитларни
танлашга мажбур зтади. Масалан, даволаш учун ишлатиладиган сувнинг
ҳарорати 45°С гача торф ва балчиқнинг ҳарорати 50°С гача бўлади, чунки бу муҳитларда иссиқлик алмашинуви (конвекция) сувдагидан кам бўлади.
Парафин 60—70°С гача иситилади, чунки унинг иссиқлик ўтказувчанлиги
катта эмас, терига тегиб турган қисми эса тез совуб кетиб кристалланади –
бу кристаллар эса унинг қолган кисмларидан келувчи иссиқлиқ оқимини
ўтказмайди.
Даволаш мақсадида совитувчи муҳит сифатида муз ишлатилади.
Кейинги йилларда паст ҳароратлардан медицинада етарлича кенг кўламда фойдаланилмоқда. Даволаш мақсадида аъзоларнинг бир жойини ёки ьшсмини кесиб олиб бошка жойга ўрнатиш ва у буларнинг нормал ишлаши, тирик организм ўз иш фаолиятини етарлича узоқ вақт сақлаши учун бу аъзолар паст
ҳароратда консервация қилинади.
Криоген* усули музлатиш ва эритиш йўли билан тўқималарни
емиришдан, тиббиётчилар томоқ бези, сўгал ва шу кабиларни олиб
ташлашда ишлатишади.
Бу мақсадда махсус криогенли аппаратлар ва криозондлар ясалади.
Анестезия хоссасига эга бўлган совуқ ёрдамида асаб касалликларига
тегишли бўлган одам бош миясидаги айрим ҳужайралар ядросини йўқ
килишда ишлатилади, масалан, паркинсонизм.
Микрохирургияда нам тўқималарнинг совуқ металл асбобларга ёпишиб
қолишидан бу тўқималарни бошқа жойга кўчиришда фойдаланилади.
Паст ҳароратларнинг тиббиётда қўлланилиши туфайли, криоген
тиббиётда криотерапия, криохирургия ва шу каби янги терминлар юзага
келди. Криомуз билан, паст ҳароратлар билан боғлиқ бўлган мураккаб сўзнинг бир қисми, криоген–паст ҳароратга тегишли.
Саволлар:
Термометрия ҳақида тушунча.
Пирометр нима ?
Калориметрия ва у ёрдамида нималар ўлчанади ?
4. Даволаш мақсадида нимадан фойдаланилади, уни тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |