О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев


WebTutor  дастурий таъминоти асосида



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/23
Sana11.04.2022
Hajmi1,44 Mb.
#541969
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
2 5285366808629482422

WebTutor 
дастурий таъминоти асосида
 
ишчи-ходимлар
 
ягона локаль тармоқда 
ишловчи ҳамда тармоқ инфраструктураси бўйича тарқалган компанияларда масофавий 
таълимни ташкил этиш учун фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда 
WebTutor 
дастурий таъминоти 2 та технологик платформада 
ишлатилади: 
1. Mikrosoft (маълумотларни сақлаш учун СУБД ва XML формати ишлатилиши 
мумкин). 
2. Lotus Domino 

Ушбу дастурий таъминот масофавий таълим сифатини белгиловчи барча мезонларга 


жавоб беради, масофавий ўқитишни ташкил этишнинг кенг имкониятларига эга, тест 
синовлари механизми ривожланган ва ўқув материалларини таҳрирлаш имконияти 
мавжуд тизимдир. 
STELLUS
кўп функцияли, Web-технология асосида тузилган, 
 
очиқ таълим учун
дастурий таъминотнинг модулли комплексига эга тизимдир.
STELLUS 
барча ўқув юртлари, жумладан мактаблардан университетларгача, малака 
ошириш курсларидан корпоратив ўқув марказларигача тезкор қўллаш имкониятига эга. 
Талабалар Интернет ёки корпоратив тармоққа жойлаштирилган ўқув курслари ва тест 
топшириқларига стандарт Web-браузер (IE 5,5 ва ундан юқори) дан фойдаланиб рухсат 
олишади. 
STELLUS 
қуйидагиларга имконият яратади;

ўқув материаллари ва тест топшириқларини тайёрлаш; 

ўқув жараёнини бошқариш( шахсий ёки гуруҳий дарс жадвали тузиш); 

ўқув юкламасини режалаштириш; 

автоматик ёки ярим автоматик режимда тест ва бошқа назоратларни ўтказиш 
кетма- 
кетлигини таъминлаш; 

таҳлил учун статистик ҳисоботлар олиш. 
Ўқув жараёни доирасидаги барча ҳолатлар маълумотлар базасида қайд этилади. Бу 
маълумотлардан статистик таҳлиллар учун фойдаланилади.
REDKLASS 2.1
. версиядаги масофавий таълим тренинги –дастурий-аппаратлар 
воситалари, ўқув материаллари ва ўқитиш услуби комплекти бўлиб масофавий ўқиш, 
малака ошириш, инсон фаолиятининг ҳар қандай соҳасида ўз билимини синаш ҳамда 
дастурий маҳсулотлар, жиҳоз ва технологиялардан фойдаланиш ва бошқариш бўйича 
амалий билимлар олиш учун фойдаланилади. 
Масофавий тренинг асосида топшириқларни бажаришда СДТ REDKLASS қуйидаги 
воситаларга эга: 
Машқларни эмуляциялаш муҳити тингловчиларни тизим билан ишлаш, билимини 
шакллантириш ва текшириш имкониятини беради ва махсус интерфейсга эга.


17 
Машқлар конструктори турли хил ва босқичма-босқич машқларни тузиш ҳамда 
фойдаланувчининг ҳаракатини баҳолашнинг турли тизимларини ўз ичига олади. 
Виртуал лабораториялар фойдаланувчига реал дастурий-аппарат билан ишлашга 
имконият яратади. Барча жиҳозлар ўқув марказда жойлашган бўлади, талабалар 
ўзларининг иш жойларидан туриб дастурга киришга рухсат олишади. 
Электрон адабиёт мультимедиали материалларни фойдаланувчининг иш жойига 
етказиш учун хизмат қилади. 
Тестлаш тизими тингловчилар билимини синовдан ўтказиш учун хизмат қилади. 
Ўқув жараёнини бошқариш тизими ўқув жараёнини ташкил этиш, курс каталогини
бошқариш, тизимдан фойдаланувчилар ва уларнинг тизимга кириш ҳуқуқлари, ҳисобот, 
тизимли каталог (ўқиш режими, ташқи ресурслар, ўқув курсини ташкил этиш услуби ва 
б.) ни юритиш имконини беради. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish