Нутрицевтика Нутрицевтики. Что это такое? Их польза, назначение и применение


-боб. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш холатининг индикаторлари



Download 0,76 Mb.
bet20/36
Sana24.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#196606
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
Нутрицевтика

5-боб. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш холатининг индикаторлари
9. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш холатининг индикаторлари қўйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:
а) миқдорий кўрсаткичлар:
минимал истеъмол саватчаси;
вилоятлар бўйича ахоли ўртача кунлик рационларининг қувватлилик даражаси;
ўртача ойлик иш ҳақи;
аҳолининг жон бошига умумий даромадлари;
умр кўриш давомийлиги;
таълим даражаси;
асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳоли жон бошига истеъмоли;
б) сифат кўрсаткичлар:
уй-жой билан таъминланганлик даражаси;
иш билан бандлик ва ишсизлик;
молиявий таъминланганлик;
таълимнинг очиқлиги;
соғлиқни сақлаш йўналишидаги хизматлардан эркин фойдаланиш;
жамиятда тинчлик ва хавфсизлик;
соғлом экологик вазият.
10. Мазкур индикаторлар аҳолининг турли ижтимоий қатламларининг таъминланганлик даражалари, истеъмол қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича баҳоланади:
аҳолининг озиқ-овқат истеъмоли сифати - 1 одамнинг бир кундаги истеъмол қиладиган рационининг энергетик қиймати қабул қилинган истеъмол саватининг 80 фоизидан кам бўмаслиги, 1 йилда 1 киши учун махсулотлар истеъмоли (90-100% тиббий меъёри), ҳайвонот оқсили умумий оқсилнинг (50% кам бўлмаслиги);
аҳоли соғлигининг даражаси – табиий ўсиш, кутиладиган умрнинг давомийлиги, паст даражада овқатланишнинг касалликларни тарқалишига таъсири;
таълимнинг сифати – саводи бор аҳолининг нисбати ва бошқалар;
озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш қобилияти – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўсиш даражаси (бир йилда 5-7% кам бўлмаган ҳолда), рентабел фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг улуши (60% кам бўлмаган ҳолда), дон ишлаб чиқаришнинг турғунлик кўрсаткичи (75% кам бўлмаган ҳолда), ташкилотларнинг дебитор ва кредитор қарздорлик нисбати (40% кам бўлмаган ҳолда), қишлоқ хўжалигига жалб этиладиган инвестицияларнинг умумий нисбати (10% кам бўлмаган ҳолда);
ижтимоий гуруҳлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотларини иқтисодий истеъмол имконияти шаҳар ва қишлоқ ҳудудлар кесимида – умумий харажатлардаги озиқ-овқат харажатларининг улуши (35% кўп бўлмаган ҳолда), аҳолининг реал даромадларини ҳособга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўсиши (1% кам бўлмаган ҳолда) кам таъминланган аҳолининг умумий улуши шаҳарда 8% кўп бўлмаган ва 10% қишлоқ ҳудудида), даромадларнинг фарқланиш даражаси (45% кўп бўлмаган ҳолда), ишсизликнинг улуши (4% кўп бўлмаган ҳолда), аҳолининг ички истеъмол даражасининг импортдаги улуши (20% кўп бўлмаган ҳолда) ва бошқалар;
Озиқ –овқат хавфсизлигини бахолашда қуйидагича Ўзбекистонда ишлаб чиқазилаётган маҳсулотларнинг умумий улуши четдан келтирилаётган махсулотларга нисбатан кўрсаткич сифатида қўлланилади:
дон -95% кам эмас;
шакар -80%;
ўсимлик мойлари-80%;
гўшт махсулотлари (гўштга хисобланганда) - 85%;
сут ва сут махсулотлари (сутга хисобланганда) -90%;
балиқ махсулотлари -80%;
картошка -95%; ош тузи- 85%.
11. Озиқ-овқат хавфсизлиги 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (дон, сут, гўшт, шакар, ўсимлик ёғи, картошка, сабзавот, мева, тухум ва балиқ) гуруҳи ва қуйидаги даражалар билан баҳоланади:
соғлом овқатланиш – илмий асосланган озиқланиш, ёши, жинси, соғломлик даражаси, фаолит йўналишидан қатъий назар ҳар бир одамнинг оптимал яшаши ва фаолияти учун зарур бўлган макро ва -микро элементларнинг оптимал нисбатидаги озуқавий қимматга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг хажми ва турлари билан таъминланганлигидир;
хавф – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимига салбий таъсир этувчи холат ва жараёнлар бўлиб, озиқ-маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ва сифати, унинг энергетик хусусиятларига зарар етишидир;
озиқ-овқат хавфсизлиги индикаторлари – озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш, режалаштириш ва мониторинг юритиш учун бахолаш кўрсаткичларидир;
йўл қўйиладиган индикатор кўрсаткичлари – белгиланган чегарадан (минимал ва (ёки) максимал) кескин фарқланиши натижасида аграр иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада салбий оқибатлар ва хавфнинг пайдо бўлиши.
12. Аҳолининг овқатланиш даражасини аниқлаш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг тавсиясига асосланади ва қуйидаги гуруҳларга ажратилади (1 кишига суткалик килокаллория):
биринчи (2300-2800 ккал) – аҳоли ўртасида очлик ва тўйиб овқат емаслик мавжуд эмас, аммо овқатланиш рациони етарли эмас;
иккинчи (2800-3600 ккал) – аҳолини эхтиёжини таъминлаш учун ресурслар етарли даражада, лекин овқатланиш рацион баланси ва микро-макро элементлар таркибига кўра мувозанатлаштирилмаган;
учинчи (3000-3500 ккал) – асосий компонентлар таркиби ва энергетик қиммати бўйича етарли даражадаги истеъмол;
тўртинчи (3000-3500 ккал) – экологик маҳсулотлар истеъмоли, барча қатламдаги аҳоли соғлигини яхшилаш ва сонини ошириш қаратилган мувозанатлаштирилган овқатланиш рациони;
бешинчи (3000-3500 ккал) – соғлом турмуш тарзини ва фаол хаётни узайтиришни таъминловчи овқатланиш таркиби.
***

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish