Нурмуҳаммедов М. У. (Тдюу, Тошкент) Илмий раҳбар (консультант) – юридик фанлар доктори, доцент Ж. Н. Нематов



Download 22,29 Kb.
bet2/2
Sana01.07.2022
Hajmi22,29 Kb.
#728024
1   2
Bog'liq
текш-М.У.Нурмуҳаммедов. ТИЗЕС

Хўш, бу муаммони ечиш учун нима қилиш керак ?
Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлар эканмиз, кўпгина давлатлар томонидан янги ташаббус сифатида “One in – one out” принципи қўлланилиб келинмоқда. Мазкур принцип қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳоловчи тизимнинг бир элементи бўлиб, унга кўра меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ташаббускорлари айрим соҳада янги меъёрий- ҳужжат қабул қилиш ташаббусини билдирса, ушбу соҳадаги амалдаги қонун ҳужжатининг тегишли талабларини қисқартиришлари ёки уни тўлиқ бекор қилишга мажбур бўлади.
Янги “One in – one out” усулини қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган вазирлик ва идоралар, мазкур ҳужжат таъсирини баён этувчи хулоса ва таққослама тайёрлайдилар. Бунда маълум бир меъёрий ҳужжатнинг таъсири оқибатида қисқарувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатнинг атрибут ва параметрлари солиштирилиб баҳоланади ва қонунчиликдан чиқариб ташланади. Бунинг натижасида амалдаги қонунчилик сифати ошади, меъёрий-ҳужжатнинг нечоғлик кераклиги аниқланади.
Меъёрий тартибга солувчи муҳитни соддалаштириш ва маъмурий юкни пасайтириш макроиқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. Голландиянинг иқтисодий сиёсат таҳлили Бюросининг ҳисоб-китобларига кўра, маъмурий харажатларнинг 25 % га пасайиши бир неча йил давомида ялпи ички махсулотнинг 1,5 дан 2 %га ўсишига сабаб бўлиши мумкин.
Масаланинг яна бир бошқа томони эркин бозорга асосланган иқтисодиётда мулкчилик институти мустаҳкам бўлиш керак. Мулкчилик нафақат бозор муносабатларининг, қолаверса ҳар қандай иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилидир. Жамиятнинг иқтисодий негизи мавжуд мулкчилик муносабатларига асосланади. Шу сабабли мулк нафақат юридик мазмунга, балки иқтисодий мазмунга ҳам эга. Кишилар меҳнати билан яратилган ёки табиат томонидан инсонларга ўзига хос тарзда “тақдим этилган” бойликлар ҳар доим мулк бўлиб келган. Мулк эгаси бўлиш ёки бўлмаслигига қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аниқроғи ижтимоий-иқтисодий мақоми вужудга келади. Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Мулк эгаси мулки жамиятнинг бошқа аъзолари тажавузидан ҳар доим ҳимоя қилиниши ва мулк эгасини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳар доим кафолатланиши керак. Агар жамимятда мулк ҳуқуқи мустаҳкам булмаса, яъни ўз еримиздан мустақил фойдалана олмасак ёки ўз мулкимизни кафолатга қўйиб банкдан олаётган кредитимиз билан тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга ошира олмасак, бундан қандай фойда келиши мумкин ?
Айнан манашу жойда давлат етакчи аҳамият касб этади. Хўш, бу ўринда давлатнинг роли қандай ? Биринчи навбатда давлат мулк билан боғлиқ барча кафолатларни таъминлаши зарур. Давлат жамият манфаатини кўзлаб, эркин бозорнинг ишлашига имконият яратиб берадиган ҳуқуқий муҳитни шакллантириши, мулк шаклларини ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаши ҳамда турли низоларни адолатли ва бетараф ҳал қиладиган одил судлов тизимини яратиши лозим.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, давлат бозор муносабатларининг ишлаши учун тўсқинлик қилувчи турли хатти-ҳаракатлардан воз кечиб, нархни белгилашни эркин бозорга қўйиб берсагина эркин бозорга асосланган иқтисодиёт шаклланади.
Download 22,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish