Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев



Download 0,96 Mb.
bet104/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Махсус-юридик усул – махсус юридик билимлар асосида қонунчиликда қўлланилган юридик терминларнинг мазмунини тушунтириб бериш.


95. Ҳуқуқ нормаларини ҳажмига кўра шарҳлаш

Ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида шундай ҳолатлар уч­райдики, бунда ҳуқуқ нормасини шарҳловчи субъект бир қарашда қонун матнидан келиб чиқадиган норманинг ҳақиқий мазмунини мумкин бўлганидан ё торроқ, ёки аксинча, кенгроқ тушуниши лозим бўладиган вазият билан тўқнашади. Шу боис, ҳуқуқ нормаларини айнан, кенгайтирилган ва чекланган шарҳлаш­ зарурати туғилади.


Ҳуқуқ нормаларини айнан шарҳлаш шарҳланаётган ҳуқуқ нормаси маъно­сини тушуниш ҳуқуқ манбаи матнига тўлиқ мос келишида ўз ифо­дасини топади. Бундай шарҳлашнинг натижаси ҳуқуқий кўрсатманинг сўзлардаги ифодасига тўлиқ мос келади. Яъни, “қонун шакли билан мазмуни” бир-бирига тўғри келганлиги яққол намоён бўлади.
Кенгайтирилган шарҳлаш ҳуқуқ нормаси маъноси унинг матндаги ифодасидан кенгроқ бўлган ҳолатларда амалга оширилади. Кенгайтирилган шарҳлашни талаб қилувчи ҳолатлар рўйхатида кўпинча “ва ҳоказо”, “ва бошқалар” деган сўзлар учрайди.
Кенгайтирилган шарҳлаш қонунда кўзда тутилмаган ҳолларда ҳам уч­раши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 142-моддасида фуқаролар уй-жойлари дахлсизлигини буз­ганлик учун жавобгарлик назарда тутилади. Бироқ у чет эл фуқаролари ёки фуқа­роликка эга бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши ёки қўлланилмаслиги масаласи очиқ қолган (ушбу ўринда “фуқаро­лар” сўзини батафсил изоҳлаш керак бўлади).
Чекланган шарҳлашда ҳуқуқ нормасининг сўзда ифодаланган ва расмийлаштирилган маъноси унинг мантиқий маъноси ва мазмунидан кенг бўлган ҳолларда қўлланилади. Айрим ҳолларда ҳуқуқ нормасининг мазмуни унинг матндаги ифода­сидан торроқ бўлиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси моддаларидан бирида, эр-хотинлар никоҳда бўлган вақтларида орттирилган мол-мулк уларнинг биргаликдаги мулки ҳисобланади, дейилган. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам бўладики, эр-хотинлар ҳали ажралмай туриб, алоҳида яшашади. Шундай ҳолат­ларда улар орттирган мол-мулк уларнинг биргаликдаги мулки бўлиб қолаверадими? Ушбу ўринда, мазкур нормани чекланган ҳолда шарҳ­лашга тўғри келади (яъни никоҳдаги вақтда орттирилган ҳар қандай мулк ҳам биргаликдаги мулк ҳисобланмайди).



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish