Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Тартибга солувчи функция -



Download 0,96 Mb.
bet50/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Тартибга солувчи функция - бу шундай ҳуқуқий таъсир қилиш йўналиши бўлиб, унда жамият тараққиёти эҳтиёжларига мос келадиган ижтимоий муносабатлар амалда бўлиши таъминланади ва ривожлантирилади. Тартибга солиш функцияси доирасида икки кичик функция статик тартибга солиш ва динамик тартибга солиш функциялари ажралиб туради. Статик тартибга солиш функцияси ҳуқуқнинг иж­тимоий муносабатларга шу муносабатларни бирон-бир ҳуқуқий ин­ститутда мустаҳкамлаш йўли билан таъсир ўтказишида намоён бўлади. Динамик тартибга солиш функцияси ҳуқуқнинг ижтимоий му­носабатларга – уларнинг ҳаракатини, яъни динамикасини расмий­лаштириш йўли билан таъсир ўтказишда ифодаланади.

  • Қўриқловчи функция – бу умумаҳамиятга молик энг муҳим иқтисодий, сиёсий, миллий ва бошқа ижтимоий муносабат­ларни, уларнинг дахлсизлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, мазкур жамиятга ёт бўлган муносабатларни сиқиб чиқаришни мақсад қи­либ олган ҳуқуқнинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир йўналишидир.

    2. Умумижтимоий функциялар орқали жамият ҳаётининг турли хил йўналишларида юзага келадиган ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир ўтказилади. Ҳуқуқнинг умумижтимоий функцияларига қуйидагилар киради: иқтисодий, сиёсий, тарбиявий, экологик ва бошқалар. Ҳуқуқнинг ижтимоий функцияларини ижтимоий ҳаётнинг тегишли соҳаларига ҳуқуқий таъсир ўтказиш йўналиши сифатида таърифлаш мумкин. Жумладан, иқтисодий функция иқти­содий соҳага, сиёсий функция сиёсий соҳага, тарбиявий функция маънавий соҳага ҳуқуқий таъсир ўтказади.


    45.ҲУҚУҚНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДАГИ НАЗАРИЯЛАР


    Ҳуқуқнинг моҳиятига нисбатан фанда турли хил назариялар мавжуд.
    Табиий ҳуқуқ назарияси (Локк, Руссо, Монтескье, Радишчев. XVII-XVIII асрлар). Илмий оқим сифатида ушбу назария узоқ тарихга эга. Унинг асосий қоидалари қадимги даврдаёқ шаклланиб улгурган. Ушбу назариянинг моҳияти шундан иборатки, давлат томонидан яратиладиган позитив (ижобий) ҳуқуқдан ташқари барча учун умумий бўлган ва позитив ҳуқуқдан устун турувчи табиий хуқуқ ҳам мавжуд. Позитив ҳуқуқ табиий ҳуқуқ талабларига, яъни яшаш ҳуқуқи, эркин ривожланиш, меҳнат қилиш, жамият ва давлат ишларида қатнашиш ва ҳоказо ҳуқуқларга асосланади. Қадимги Рим ҳуқуқшунослари табиий ҳуқуқни фуқаролик ҳуқуқлари ҳамда халқлар ҳуқуқлари билан бир қаторда табиат қонунлари ва нарса-ҳодисаларнинг табиий тартиби ифодаси сифатида алоҳида ажратиб кўрсатганлар. Хусусан, Цицероннинг фикрича, табиий ҳуқуққа зид бўлган давлат қонунига қонун сифатида қараш мумкин эмас. Табиий ҳуқуқ назарияси Локк, Руссо, Монтескье, Гольбах, Радишчев ва бошқаларнинг асарларида чуқур ишлаб чиқилган. Уларда баён этилган ғоялар АҚШнинг Мустақиллик Декларациясида (1776 йил), Франциянинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари декларациясида (1789 йил) ҳамда бошқа ҳужжатларда мустаҳкамланган. Шунингдек, ўтган асрнинг тарихий шароитида ушбу ғоялар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасида инсонпарварлик муаммолари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида катта салмоққа эга бўлди, улар орасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси (1948), Инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Европа конвенцияси (1950), Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга факультатив протокол (1966), Хельсинки Кенгашининг Якунловчи ҳужжати (1975), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши қатнашчилари бўлган давлатлар Вена учрашувининг Якунловчи ҳужжати (1989) ва бошқалар қабул қилинди. Шунингдек, инсоннинг табиий, туғма ҳуқуқлари кўпчилик давлатларда конституциявий тарзда мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 - моддасида яшаш ҳуқуқи “ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи” сифатида мустаҳкамланган. Юксак маданиятли жамиятда табиий ва позитив ҳуқуқларни бир-бирига қарама-қарши қўйишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки, табиий ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона умуминсоний тизимини ташкил этиб, инсоннинг табиий ҳуқуқларини мустаҳкамлайди ва муҳофаза қилади.

    Download 0,96 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   129




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish