1. Мавзу топиш ва уни умумийликдан хусусийлаштириш
. Бу босқичда турли
хил умумий мавзулар ўқитувчи томонидан таклиф этилади. Талабалар ўз қизиқишлари
доирасида мавзулардан бирини танлайдилар, уни ўз қизиқишлари ва истаклари доира-
сида ихтисослаштирадилар ва ҳар бир мавзу доирасида кичик жамоалар ёки гуруҳлар
ташкил этадилар. Демак, умумий мавзу ўқитувчи томонидан таклиф этилсада, ўз истак
ва қизиқишларига кўра айнан қайси тор доирадаги мавзуда ишлаш танлови талабаларда
қолади.
2. Лойиҳа ишини бошлаш ва юритиш
. Бу босқичда талабалар танлаган мавзулари
юзасидан назарий билимларини маълумотлар қидириш, уларни тахлил этиш орқали бойи-
тадилар, амалий тажрибаларни ўрганадилар ва ўз лойиҳаларини ишлаб чиқадилар. Ушбу
жараён талабалардан илмий ёндашувни ва ижтимоий масъулиятни ҳам талаб этади.
3. Лойиҳани тақдим этиш
. Сўнгги босқичда талабалар мавзу доирасида эгалланган
билим ва тажрибани лойиҳа иши воситасида жамоавий тақдимотга олиб чиқадилар. Ҳар
136
Ноябрь 2020 10-қисм
Тошкент
бир талаба индивидуал ва жамоавий топшириқлар асосида эришган натижаларни белги-
ланган вақт, тақдимот меъзонлари ва лойиҳа мазмуни ва сифати параметрларини ҳисобга
олган ҳолда тақдим этади.
Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шу нарсани ишонч билан айта оламанки, лойиҳа ишида
жамоа билан ишлаш ва тенгдошлари билан фикр алмашиш, бирга маълумотларни ўрганиш
ва тахлил қилиш, лойиҳа компонентларини жамоавий тайёрлаш ва ўзларига тегишли
лойиҳа қисмини тақдимот қилиш талабаларга ёқадиган қизиқ тажриба. Лойиҳа ишига хо-
рижий тилда олинган маълумотлар асосида чуқур киришган вақтда талабалар хорижий
тилни ўрганиш жараёни ҳам янада мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганлигини ҳис
этадилар. Сўнгги босқичдаги тақдимот эса уларнинг ўзларига бўлган ишончини ва оғзаки
нутқ компетенциясини орттиради.
Мисол учун, оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш мақсадида ўқитувчи томо-
нидан умумий таклиф этилиши мумкин бўлган мавзулардан бири “Яшаб турган маҳаллий
худудингизда инсонларни қийнаётган муаммолар” мавзусини олсак. Бунда талабалар ушбу
умумий мавзудан ўзларини қизиқтирган ихтисослашган мавзу атрофида кичик гуруҳларга
бўлинадилар. Масалан, “авто тураргоҳлар муаммоси”, “экологик муаммолар”, “маҳаллий
аҳоли муносабатлари муаммолари” ва шу кабилар. Ҳар бир кичик гуруҳ танланган муаммо
бўйича маълумотлар йиғади, муаммога алоқадор тегишли инсонлар билан интервьюлар
ўтказади, уларнинг сабаб ва ечимлар борасидаги таклифларини ўрганади ва пировардида
йиғилган барча маълумотлар асосида ўз таклиф ва ечимларини ишлаб чиқиб тақдимотга
тайёрлайди. Лойиҳа маҳсули пухта таёрланган нутқ, слайдлар, постерлар воситасида
тақдим этилади.
Бундан ташқари бошқа жуда кўплаб мавзулар ижтимоий аҳамиятлилиги, талабалар-
нинг ёш ва қизиқишларига мослиги ва ривожлантирувчи билим кўникмаларга хисса қўша
олишлиги омилларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланиши ва талабаларнинг оғзаки нутқ
компетенциясини ривожлантира олувчи топшириқлар ва инструкциялар билан ишлов бе-
рилиши мумкин.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, лойиҳа асосида ўрганиш усули орқали талаба-
лар фаол рольда креатив фикрлайдилар, коммуникатив компетенцияларини орттирадилар,
танқидий фикрлаш ва академик маҳоратларини ишлатадилар. Ўқитувчи эса фасилитатор,
инструктив кўмакчи вазифасида жараённи кузатиб ва мониторинг қилиб боради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. m. T. Махедо, a. В. Бужез.
Лойиҳа асосида ўқитиш- ўрганишнинг дидактик стра
-
тегияси ва асосий компетенция ривожлантирувчиси сифатида
. procedural, social and
Behavioral science. 3 (86). 2014.
2. Х.Барровс.
Лойиҳа асосида ўрганиш: бунинг имкони борми
? distance education
.
23
(91). 2002.
3. Д.Л. Фред-Бут.
Лойиҳа иши. 2-нашр
. Окфорд Университети нашриёти. Нью-Йорк.
2002.
4. И.Ли.
Лойиҳа иши инглиз тилини ўқитишни соддалаштирди
. canadian modern
language review.59 (4). 2002.
137
Do'stlaringiz bilan baham: |