Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми



Download 222 Kb.
bet5/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Баргларнинг қариши ва тўкилиши. Барглар ўзининг ўсиш чегарасига етгандан кейин эскириб қарий бошлайди ва ўлади. Қариётган баргларда фотосинтез, нафас олиш жараёнлари секинлашади, органик моддалар камаяди. Баргларда хлорофиллнинг парчаланиши, каротиноидлар ва антоцианларнинг тўпланиши – баргларнинг қаришини кўрсатади. Қариган баргларда баъзи тузлар тўпланади, оксалат кальций кристаллари кўпаяди. Баргларда моддалар алмашинишининг ўзгариши натижасида органик моддаларнинг синтези сусаяди, қари барглардан углевод ва аминокислоталар оқиб тушиб, барглар бўшаб қолади. Оқиб тушган моддалар ёш органларга меристема тўқималарга, гулларга ва меваларнинг ривожланишига сарф бўлади.
Дарахт ва буталарнинг баргларини кузда тўкиши жуда муҳим мослашиш хусусиятидир. Бу вақтда ўсимликлар баргларни тўкиб, сув буғлатишни камайтиради; поя ва новдалар иккиламчи қоплоғич (перидерма, пўкак) тўқималар билан қопланиб ичкаридаги тўқималарни ҳимоя қилади; баргсиз шохларда қорлар йиғилмасдан уни синишдан сақлайди, чўлларда ўсимликлар баргларини тўкиб қурғоқчиликка мослашади.
Баргларнинг қариш вақти етганда асосига яқин жойда паренхимадан иборат ажратувчи тўқима пайдо бўлади. Бу тўқима билан биргаликда унинг тагида қалин ҳимоя қиладиган перидерма ва пўкак тўқимаси ҳам пайдо бўлади. (50-расм). Ўтказувчи найларнинг тешиклари елим ёки шилимшиқ, тилла каби моддалар билан бекилади. Сўнгра барг банди ажратувчи тўқима ҳосил бўлган жойдан ажралиб барг узилиб тушади.
Баргнинг анатомик тузилиши. Баргнинг анатомик (ички) тузилиши бажарадиган вазифасига фотосинтез қилишига мослашган. Фотосинтез жараёни баргларнинг асосий тўқимаси барг мезофиллида хлоропластлар қатнашиши ёрдамида бажарилади. Баргнинг бошқа тўқималари эса мезофиллнинг ишлашига ёрдам беради. Эпидерма баргнинг қопловчи тўқимаси бўлиб, газлар алмашинишини ва транспирацияни тартибга солади. Ўтказувчи найлар бойламлари эса мезофилл тўқималарида фотосинтез жараёнининг кетиши учун керак бўлган сув билан таъминлайди ва мезофиллда ҳосил бўлган органик моддаларни бошқа органларга олиб боради. Баргнинг механик тўқималари (склеренхима ва колленхима) мезофилл ва эпидерма тўқималари билан биргаликда баргнинг мустаҳкамлигини таъминлайди.
Барг ўсимликларнинг бошқа органларига нисбатан ташқи муҳит билан кўпроқ боғланган. Шунинг учун яшаш муҳити таъсирида барглар кўпроқ ўзгарадилар.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish