Notiqlik – tarbiya va muloqotning o‘zagi


А.Э. МАМАТОВНИНГ ‘НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ТИЛ НОРМАСИГА ОИД ТЕРМИНЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР ИЗОҲИ’ ЛУҒАТИГА ТАҚРИЗ



Download 183,16 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi183,16 Kb.
#86753
1   2   3   4
Bog'liq
Notiqlik – tarbiya va muloqotning o‘zagi

А.Э. МАМАТОВНИНГ ‘НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ТИЛ НОРМАСИГА ОИД ТЕРМИНЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР ИЗОҲИ’ ЛУҒАТИГА ТАҚРИЗ


 Feruza Hayitova / 07.03.2015 № 1 (5) / 2015 1 695
Ушбу мақолада калит сўзлар мавжуд эмас.
В этой статье не имеется ключевых слов.
There are no keywords for this article.

Муқова ва мундарижа Мақола PDF кўринишида
Тилшунос А.Маматовнинг “Нутқ маданияти ва тил нормасига оид терминлар ва тушунчалар изоҳи” қўлланмаси (Тошкент, 2014) профессор Б.Тўхлиев муҳаррирлигида “Bayoz” нашриёти томонидан чоп этилди. Мазкур қўлланма нутқ маданияти ва лингвистика масалалари бўйича атамаларнинг системали бўлиши ва мутахассисларнинг фойдаланиши учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланган бугунги кунда нутқ ва нутқ маданияти масалалари ҳар доимгидан ҳам долзарблик касб этмоқда. Чунки нутқ одоби жамият маданий тараққиётининг, миллат маънавий камолотининг муҳим белгиси саналади. Луғат бойлигимиздаги лексик бирликлар халқ миллий маданияти ва анъаналарининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатувчи манбадир.
Нутқни тингловчиларга жонли ва ифодали етказиш, фикрни аниқ ва равон ифодалаш учун сўзлардан ўринли фойдаланиш зарур. Нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, ифодавийлиги, мақсадга мувофиқлиги, таъсирчанлиги ниҳоятда муҳим хусусиятлар саналади.
Нутқ маданияти асослари фани ўзбек тилшунослигининг назарий билимларига таянган ҳолда тўғри нутқ тузиш кўникмаларини ўргатади. Шунингдек, бу фан тилнинг лексикология, семасиология, услубшунослик ҳамда фразеология соҳалари билан чамбарчас боғлиқ. У адабий тил нормаларини ўрганади.
Бугунги кунда фан ва техника тараққиёти натижасида, тил ривожланишининг умумий қонуниятлари асосида ўзбек тили луғатига янги лексик бирликлар, терминлар келиб қўшилмоқда ёки аввалдан мавжуд бўлган баъзи атамалар қайта номланиб, семантик усулда янги терминларни ҳосил қилмоқда. Бу бошқа фанлар қатори тилшунослик фанининг ривожланиши ва кенгайишига олиб келмоқда.
“Нутқ маданияти ва тил нормасига оид терминлар ва тушунчалар изоҳи” қўлланмасида жами 200дан ортиқ атамаларнинг изоҳи берилган. Нутқ маданияти, нутқ маданияти тушунчасининг муҳим томонлари, нутқ маданиятининг коммуникатив аспекти, нутқ маданиятининг психологик аспекти, нутқ хулқи, сўзлаш хулқини характерловчи белгилар, нутқ танқиди, нутқ шакллари, нутқ одоби, нутқнинг тўғрилиги, нутқнинг аниқлиги, нутқнинг мантиқийлиги, нутқнинг тозалиги, нутқнинг таъсирчанлиги, оғзаки нутқ нормаси, сўз санъати, риторика каби нутқ маданиятига оид терминларнинг тавсифи ёритилган. Архаизм, ассимиляция, вулъгаризм, диалектизм, жаргон, диссимиляция, инверсия, метатеза, неологизм, орфография, орфоэпия, пунктуация, пароним, синкопа, тавтология, эллипсис, элизия, эвфемизм каби лисоний терминларга изоҳ берилган. Масалан:
1. Нутқ маданияти тушунчасининг муҳим томонлари – булар қуйидагилар: а) тилни, яъни тўғри сўзлашни ҳис қила олиш; б) аниқ, равшан ва ифодали нутқ тузишнинг мезон ва усулларини эгаллаш; в) эгаллаган лисоний билимларни кундалик оғзаки ва ёзма нутқда қўллай олиш; г) ўзгаларнинг (суҳбатдошнинг) нутқини нозик дид билан тушуна олиш қобилиятини шакллантириш.
2. Нутқ шакллари – нутқ шакллари иккига бўлинади: 1) Нутқнинг ташқи ифода воситаларига кўра фарқланувчи турлари: оғзаки нутқ ва ёзма нутқ. 2) Нутқнинг адабий тил нормаларига амал қилиш даражаси билан фарқланувчи турлари: китобий нутқ ва сўзлашув нутқи.
3. Юқори маданий нутқ – сўзловчи ёки ёзувчи фикрларининг, сезги ва ҳиссиётларининг эшитувчи ёки ўқувчига тўла етиб бориши учун тилнинг қудратли ифодавий воситаларидан унумли фойдаланилган нутқ.
4. Риторика – нотиқлик, воизлик санъати назарияси.
5. Сўз санъати – нутқ воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланилган ҳолда чиройли, яхши гапириш ва ёзиш санъатидир.
6. Тавтология – адабий нормага зид ҳодиса бўлиб, бир мазмунни бошқа сўз ёки сўзлар билан такроран ортиқча ифодалаш, сўзни ортиқча ишлатиш.
7. Ортология ёки орфология – тилшуносликнинг муҳим соҳаси бўлиб, “тўғри” нутқ ҳақидаги таълимот, унинг асосий категорияси. У тилнинг ривожланиш тенденциялари нуқтаи назардан баҳоланади ва тушунилади.
Атамаларни изоҳлашда ўзбек, туркий, рус ва хорижий тилшуносликда мавжуд бўлган илмий мақолалар, рисолалар ва ўқув қўлланмаларида берилган таърифлардан фойдаланилган, баъзи атамалар муаллиф томонидан изоҳланган. Терминлар алифбо тартибида жойлаштирилган ва айримларининг русча таржимаси қавс ичида берилган.
Тилшунослик терминларининг тавсифи мисоллар орқали кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ушбу қўлланма олий ўқув юртларининг журналистика ва филология факультетлари талабалари, соҳа мутахассисларига мўлжалланган. Унинг асосий вазифаси — фойдаланувчиларнинг нутқ маданияти ва тил нормасига оид терминлар ва тушунчаларнинг изоҳини пухта ўзлаштиришларини таъминлашдир. 

Download 183,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish