Нотариат соҳаси


Апостиль тўғрисида нималарни биласиз?



Download 185,89 Kb.
bet31/35
Sana15.06.2022
Hajmi185,89 Kb.
#675562
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
НОТАРИАТ САВОЛЛАР

49. Апостиль тўғрисида нималарни биласиз?
Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) 15 модда ва унга илова (апостиль намунаси)дан иборат. Конвенция 1961 йил 24 январда кучга кирган ва бугунги кунда 100 га яқин давлатлар (Германия, Хитой, Корея, АҚШ, Япония, Россия ва ҳ.к.) унинг аъзоси ҳисобланишади.
Конвенцияга қўшилиш юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси расмий ҳужжатини тақдим қилинганда ушбу ҳужжатлар Конвенциянинг аъзо давлатлари томонидан тан олинишига, тегишли муддатларни қисқартирилишига ва сезиларли даражада ҳужжатлар айланишини соддалаштирилишига олиб келади.
Конвенция дипломатик ва консуллик агентлари томонидан амалга оширилган ҳамда тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқаси бўлган маъмурий ҳужжатларга татбиқ қилинмайди.
Расмий ҳужжатнинг ҳақиқийлиги апостиль қўйиш йўли билан тасдиқланади. Апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 июлда “Хорижий расмий ҳужжатларнин легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларининг амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги
ПҚ–1566-сон қарори қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 307-сон қарори билан Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Мазкур Қарорга асосан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари расмий ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр ва штампларнинг босма изи намуналарини мунтазам равишда:
судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига;
прокуратура, тергов ва суриштирув органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига;
таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига;
бошқа расмий ҳужжатлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборсинлар.
Апостиль:
чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга;
тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга;
паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Апостиль қўйиш, агар ҳужжат тақдим этиладиган давлатда амал қиладиган қонунлар, қоидалар ёки урф-одатлар ёхуд икки ёки бир неча аҳдлашувчи давлат ўртасидаги аҳдлашув ҳужжатни легаллаштиришни соддалаштирса ёки озод қилса талаб қилинмаслиги мумкин.
Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ёки бошқа давлат ташкилоти йиғим тўлашдан озод қилинади.
Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.

Download 185,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish