Нотариат соҳаси


Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (22.01.1993 йил, Минск ш.)



Download 185,89 Kb.
bet30/35
Sana15.06.2022
Hajmi185,89 Kb.
#675562
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
НОТАРИАТ САВОЛЛАР

47.Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (22.01.1993 йил, Минск ш.).
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция 22.01.1993 йил Минск шаҳрида имзоланган бўлиб, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина Республикалари ва Россия Федерациялари ушбу Конвенциянинг иштирокчилари ҳисобланади.
Ушбу Конвенция иштирокчилари бўлган ҳар бир давлат фуқаролари ҳамда ушбу давлатларда яшовчи шахслар Конвенция иштирокчилари бўлган бошқа давлатлардаги каби ўзларининг ҳуқуқ ва мнафаатлари бўйича тенг фойдаланадилар.
Аҳдлашувчи давлатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда яшовчи бошқа шахслар бошқа аҳдлашувчи давлатларнинг судлари, прокуратура ва ички ишлар органлари ва ушбу ваколатлар кирувчи бошқа органларига (адлия органлари)га эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аҳдлашувчи ҳар бир давлат фуқаролари ва ушбу давлатларда яшовчи бошқа шахслар суд ва нотариал ундирувлардан озод қилинади ҳамда мурожаат қилинаётган давлатнинг фуқарлари каби бепул юридик ёрдамдан фойдаланади. Мазкур имтиёзлар барча процессуал ҳаракатларга татбиқ этилади. Мазкур Конвенция бўйича ижро этилаётган ҳужжатлар алмашинуви аҳдашувчи давлатлар марказий органлари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, аҳдлашувчи давлатлар муассасалари ёки ваколатли бўлган шахс томонидан унинг ваколатлари доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки шаҳодатланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа аҳдлашувчи давлатлар ҳудудида ҳеч қандай махсус тасдиқловсиз қабул қилинади.


48.Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллайди.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари талабларига мувофиқ тузилган ҳужжатларни қабул қилиб олади, шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига зид келмаса, уларга бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклда тасдиқловчи устхатлар ёзади.
Чет эл фуқароси вафотидан кейин унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қолган мол-мулкини қўриқлаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси вафот этганидан кейин чет эл фуқаросига тегишли бўлган мол-мулкни қўриқлаш, шунингдек бундай мол-мулк хусусида меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳномалар бериш билан боғлиқ ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартномалар, шу жумладан, мерос мулкини қўриқлаш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган шартнома тузган чет эл давлатининг фуқароси вафот этганлиги тўғрисида хабар олгандан кейин (вафот этган шахснинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган тақдирда) Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномасига амал қилган ҳолда ана шу мерос мол-мулкни қўриқлаш юзасидан зарур чораларни кўради. Нотариус мерос мол-мулкнинг миқдори ва қийматини белгилайди, меросхўрлар доирасини аниқлайди, васиятнома бор ёки йўқлигини текширади, вафот этган фуқаро давлатининг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасига бу ҳақда зудлик билан хабар қилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мулк тўғрисида иш юритиш вафот этган шахс фуқароси бўлган чет эл давлати муассасаларининг вазифасига киритилган бўлса, мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкни нотариуслар ана шу давлатнинг дипломатик ёки консуллик ваколатхоналарининг талабларига мувофиқ уларга топширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл давлати қонунида кўзда тутилган шакл бўйича тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш ва эълон қилиш учун давлат нотариал идорасига тақдим этилган тақдирда нотариус васиятноманинг мазмунини эълон қилади, васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади. Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги кўрсатиб ўтилади. Баённома нотариус ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади. Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир варағига имзо қўйилади. Агар васиятнома нотариусда муҳрланган ҳолда сақланиб келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни нотариуснинг бир ўзи бажаради.
Чет элда бошқа давлатлар ваколатли органларининг мансабдор шахслари иштирокида тузилган ёки улардан келаётган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги органи расмийлаштирган тақдирдагина нотариус томонидан қабул қилинади.
Бундай ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда расмийлаштирилмаган ҳолида нотариус томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси нотариуслари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида чет эл адлия органлари томонидан белгиланган тартибда берилган топшириқларни бажарадилар.
Топшириқ қуйидаги ҳолларда бажарилмайди: а) топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки давлат хавфсизлигига таҳдид солса; б) топшириқни бажариш Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларининг ваколат доирасига кирмаса.
Чет эл адлия органларининг айрим нотариал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси нотариуслари айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқлар билан чет эл адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларининг чет эл адлия органлари билан ўзаро алоқалари тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
Нотариал идораларнинг чет эл консуллик ва дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади. Нотариуслар чет давлатлар органларида иш юритиш учун зарур далиллар билан чет давлатлар органларини таъминлайдилар.
Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида нотариал ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш пайтида халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси нотариусга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган нотариал ҳаракатни амалга ошириш ваколатини берса, нотариус бу нотариал ҳаракатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширади.

Download 185,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish