Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига



Download 19,01 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi19,01 Kb.
#951529
Bog'liq
Абдуалиева М республика прокуратураси





Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига




Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Янги ҳаёт маҳалласи, Арчазор кўчаси, 2-уй, 22-хонадонда яшовчи


Абдуалиева МаъмураАбдуалиевнадан

Телефон +998915067639

Шикоят аризаси

Мен Абдуалиева Маъмура Абдуалиевна Ташкабулов Шамсиддин Соибназаровични 2012 йилдан танийман. Ташкабулов Шамсиддин Соибназарович билан Гулистон шаҳри 5-мавзе, 77-уйда (у шу уйнинг


4-қаватида, мен эса 1-қаватида) яшаганлигимдан танийман. 2020 йил ноябрь ойларида Шамсиддин уй қуриш билан шуғулланаётганлигини эшитиб, яъни 5-мавзеда яшайдиган қўшнилардан билиб телефон рақамини олдим ва телефон қилиб сўраганимда ҳақиқатда шу иш билан яъни уй қуриб сотиш билан шуғулланаётганлигини айтди.Шундан сўнг мен Зулхайдарова Дилором Қоплоновнани 2017 йилдан таниганлигим (уларнинг ошхонасига кирганда) улар билан суҳбатда бўлганимда уй-жойи йўқлиги, 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётганлигини, 2-гуруҳ ногирони эканлигини айтгандан сўнг биз опа-сингилдек бўлиб қолган эдик. Мен Дилором опага олдин мен билан қўшни турган Шамсиддин исмли қўшним уй қуриб сотиш билан шуғулланаётганлигини у қураётган уйлар Янги бозор атрофида қурилаётганлигини 2020 йил декабрь ойида айтганимда Дилором опа майли кўрайлик бўлмаса деб декабрь ойида Шамсиддин томонидан қурилаётган уйларни кўриш учун билан бордик. 2020 йил декабрь ойида қурилаётган уйларнинг атиги 1 чиси эндигина девори урилиб, томи қисми ҳали тўлиқ ёпилмаган экан. Шунда Дилором опа буларни қурилиш экзиси (чизмаси) қандай тасдиқланган деган саволига Шамсиддин ва унинг устаси Жамол деган йигит уйни қурилиш чизмасини кўрсатди ва 1 (битта) уй 2 (икки) хўжаликка мослашган дейишди. Шундан сўнг Дилором опа биз маслаҳатлашайлик деб Шамсиддинни телефон рақамини олишди. Дилором опа менга Маъмура икковимиз бирга олайлик биттасини қўшни бўламиз дейишганидан кейин биз Шамсиддинни олдига бориб биз сизни шу уйингизни оламиз икковимиз қанчадан берасиз деганларида опажон мен Маъмура опани танийман 30.000 (ўттиз) минг АҚШ долларидан бераман ҳар бирингизга деди. Шундан сўнг Дилором опа бу уйларингизни кадастрига қачон руҳсат оласиз, кадастрингиз қанча вақтда бўлади деганда агар Сизлар пул бериб турсангизлар мен тезда битириб кадастр қилиб бераман дейишди. Шамсиддинни гапидан кейин Дилором опа мени ҳам Маъмурани ҳам сотиладиган жойларимиз бор бўлмаса сотувга қўямиз деб 30.000 (ўттиз) минг АҚШ доллардан 2 хўжаликка мослашганга 1 чи уйни 60.000 (олтмиш) минг АҚШ долларига келишиб, ўзига тегишли бўлган жойларни (участка ва ошхонасини ва мен ҳам ўзимга тегишли бўлган нарсаларни сотиш учун) сотувга қўйди. Шундан сўнг Дилором опани участкаси сотилгандан сўнг 2021 йил апрел ойида Шамсиддинни олдига бориб яъни янги қурилаётган уйлар олдига бориб, мен Сизга пул олиб келган эдим уйларимиз нима бўлаяпти деганда Шамсиддин опажон мен сизга кўрсатган уйни биринчи томонини ўғлимга ўзимга олдим, иккинчи томонини қариндошимга бошқаларга бердим Сизларга бирга яшашга
2 (икки) хўжаликли уй ваъда қилганлигим учун 2 чи қурилаётган уйни бераман деганида Дилором опа нега ундай қилдингиз мен Сизга пул олиб келган эдим деб Шамсиддинга айтганда опа мана 2 чи уйни бераман дедимку деб яна ваъда берди ва бу уй озгина нархи ошди 30.000 (ўттиз) минг эмас, 36.000 (ўттиз олти) мингдан бераман дегандан кейин мен йўқ Дилором опа нега бундай қилаяпти керакмас деганимда Шамсиддин нарх ошаяптику Маъмура опа деди. Шунда Дилором опа майли Маъмура оламиз дедикми олайлик, биз хали пул беролмадик, бу қийналаяпти деганидан кейин мен ҳам рози бўлганман. Шунда Дилором опа Шамсиддинга пул бериш учун натариусга бориб шартнома қиламизми деганда Шамсиддин эй Дилором опа нега менга ишонмайсиз, мана Маъмура опа танийдику, мени кимлигимни биладику деганда, Дилором опа йўқ ука мен жуда кўпларга алданганман натариусга бормасангиз, тилхат беришни ҳоҳламасангиз деб 2021 йил 22 апрел куни қайтиб кетдик. Шундан сўнг 2021 йил 26 апрел куни Шамсиддин Дилором опани олдига бориб майли опа тилхат ёзиб бераман беринг пулингизни деганда Дилором опа менга телефон қилиб, келинг Шамсиддин келган кадастр билан таъминлаш билан бирга ваъда қилинган уйларни олди-сотди шартномасини тузишни ваъда қилди тилхат ёзиб берар экан уйга борайлик деганларидан кейин мен Дилором опа билан янги қурилаётган уйни олдига бордик. Шамсиддин бизга энди девори кўтарилаётган 2 чи уйни кўрсатиб мана шу уй Сизларники бўлади ҳоҳласаларинг ўзларингга керакли жойларини ўзгартиришларинг мумкин деб, бир хафта муддатда кадастрини қилиб бераман деганда Дилором опа укажон мен кадастр нималигини биламан бир хафта эмас бир ойда қилиб берсангиз ҳам катта гап дедиларда мени гувоҳлигимда 2 қурилаётган 2 хўжаликка мослашган уй учун 8000 (саккиз) минг АҚШ долларини олиб, кўрсатган 2 хўжаликли уй учун аванс сифатида олдим деб тилхат ёзиб берди. Шундан сўнг биз Дилором опа иккаламиз 2 чи 2 хўжаликка мослашган уй учун ишлаётган ишчи усталар учун озиқ-овқат маҳсулотларини бир неча марта олиб бордик ва уларни ишларини кузатиб турдик. Уйни девори кўтарилиб том қисми шифери ёпилгандан сўнг усталар томонидан ички қисмини қилинган шкатуркаси талабга жавоб бермаганлиги учун қайта тала даражасида қилишларини айтдик ва бизга кўрсатган уйлар учун ўз ёнимиздан кабеллар сотиб олиб бериб қўйдирдик.Шундан сўнг бир ойдан кейин кадастр талаб қилганимизда опажон бир хафтада кадастр қўлларингда бўлади деб 2021 йил 2 июн куни кадастр рақами 12:01:12:01:01:01:92 сонли Деҳқонобод ҚФЙ, Қаропчи МФЙ Хурдиёр кўчаси 36 уйнинг кадастрини мени телеграмм рақамимга юборди. Шундан сўнг мен бу кадастр ҳужжатини чиқариб Дилором опани олдига бордим ва биз кадастр ҳужжатини Ипотека банк, Миллий банк ва Қишлоқ қурилиш банкларига олиб бордик. Биз муҳтарам Президентимиз томонидан яратилаётган иккиламчи ипотека кредити олиш учун банк мутахассисларига мурожжат қилиб бизга иккиламчи ипотека кредити берилиши учун Шамсиддин кўрсатган 2 чи 2 хўжаликли уйни кўрсатганимизда банк мутахассислари уйларингизни яшаш шароитига мослаштиринглар яъни эшик ва ойналарини ҳамда атроф деворини ўралган ҳолатга келтирсин қурувчига айтинглар опалар ҳеч қандай ипотека кредити олишларингиз учун тўсиқ бўлмайди уйларингиз учун ипотека кредити ажратиб берамиз дейишгандан сўнг биз Шамсиддинга банк мутахассисларини айтган кўрсатмаларини айтиб уйларни эшик ойналарини қўйиб беринг биз Сизга уйингизни пулини кредит сифатида банкдан расмийлаштириб берамиз деганимизда, яъни бу 2021 йил июн ойи охирларида мен харом ишга қўл урмайман, кредит керакмас менга жойларинг сотилса берасизлар ҳозир ҳоким бу қурилаётган уйларни ер қарорини бекор қилиб ташлади, ҳар бир қарорга 1000 (бир) минг доллардан сўраяпти дегандан кейин Дилором опа қайси ҳоким мен олдиларига кираман мени уйим йўқ, ўғлимни уйлашим керак нега ундай қилаяпсиз деганда Дилором опа мени ишимга аралашманг деб бақириб берди. Шундан кейин Дилором опа билан кадастрни ва бошқа ҳужжатларни нега бекор қилади деб Боёвут тумани кадастрига борганимизда бу кадастр 6 сотихли уйни кадастри янги қурилаётган уйлар 4 сотихли дейишгандан кейин Шамсиддинга Боёвут тумани кадастрига борганлигимиз ва бу кадастр бизга ваъда қилинган 2 чи 2 хўжаликка мослашган уйни кадастри эмаслигини айтганимиздан сўнг Шамсиддин биздан яшириниб қоча бошлади. Телефон қилсак телефонларига жавоб бермай юрди. Шундан сўнг ўзи Дилором опани олдига келиб боринг уйингиз тайёр олинг деб 2022 йил март ойларида келгандан кейин биз борсак бизга ваъда қилинган 2 уйда бошқалар яшаётган экан. Биз телефон қилиб нега қани бизни уйимиз деганимизда 3 чи уйни олинглар ҳаммаси бир хил уйлар деб телефонда айтди. Биз яна кадастрини сўрасак яна алдашга тушди. Шундан сўнг Шамсиддин Дилором опани олдига келиб, яна янги уй қураяпман кўринг деб 2023 йил 26 ёки 27 апрел кунлари Дилором опа ва ўғли Бексултонни машинасида келиб уларга бошқа жойлардаги уйларни кўрсатиб яна чалғитишга уринган. Дилором опа Шамсиддин мени ўзимни уйимга охирги берган ваъдангиз бўйича 3 чи 2 хўжаликли уйга олиб боринг мен сизга қаердаги уйга пул берганман менга 3чи бор ваъда берган уйга олиб боринг деганда йўқ мен у уйларни олдига боролмайман у уйларни олганларга Сизни кучингиз етмайди, мен эса улардан қўрқаман дегандан кейин Дилором опа бизга 3чи бор ваъда берган 3 чи 2 хўжаликли уйни олдига бориб кўришганда 3 чи ваъда берилган уйда ҳам кимлардир яшаётганлигини кўриб, Шамсиддин яна алдаганини ҳис қилгандан кейин менга тезда етиб келинг деб соғлиғи ёмонлашганлигини айтди. Мен Дилором опани телефонидан кейин унинг олдига ошхонасига кечқурун соат 8ларда борганимда унинг қон босими жуда юқори даражада экан. Дилором опа мени кимга рўпара қилдингиз у инсонни кимлигини билар эдингизми ўзи нега фақат алдайди деганларидан кейин мен кечқурун Шамсиддинга Дилором опани олдига келиб унинг аҳволини кўрганимдан кейин телефон қилиб нега ундай қилаяпсиз нега опани соғлигини била туриб яна бундай ишларни қилдингиз деганимда ўзлари асабийлашаяпти, уйларинг турибди, мен яна бошқа қурилиш бошлаган жойлардаги уйларни кўрсатганимдан кейин асабийлашиб кетишди деган жавоб билан чекланди. 2023 йил 28 апрел куни эрталаб соат 8:00ларда мен ишонмасдан Дилором опани ўғли Бексултон билан бизга ваъда қилинган 3 чи 2 хўжаликли уйни олдига борганимда ҳақиқатдан ҳам у уйда одам яшаётганлиги дарвоза олдида давлат хизмат машинаси турганлигини кўрганимдан кейин, Боёвут кадастрига бориб суриштирганимизда кадастр бошлиғи ва мутахассиси ҳақиқатдан ҳам у уйларни қурган қурувчи Шамсиддинни таниши лекин кадастр бўйича кимга тегишлилиги бўйича маълумот бермасликларини айтгандан кейин мен ҳам Шамсиддинни алдаётганлигини англадим.Мен Дилором опага ҳақиқатда бизга ваъда қилинган 3 чи 2 хўжаликли уй бошқаларга кадастр қилинганлигини айтганимдан сўнг улар юқори ташкилотларга мурожаат қилишларини айтди. 2023 йил 28 апрел куни кечқурун мен Дилором опа билан қайта яна бизга ваъда қилинган уйларда кимлар яшаётганлигини ва улар билан учрашиш мақсадида борганимизда 4 чи 2 хўжаликли уйдан бир киши чиқди ва нега келдинглар бу уй сотилганми деб сўрасак билмадим мен фақат бу жойга қараб турибман.Катта бир лавозимда ишлайдиган одамни уйи деган жавоб олганимиздан кейин 3чи 2 хўжаликли уйнинг ўнг қисмидаги бир киши билан Дилором опа гаплашиб турган пайтда бир ички ишлар ходими ўзини кимлигини таништирмасдан нега жанжал қилаяпсизлар менга фуқаролардан Сизларни устингиздан шикоят тушди деб келди ва хизмат хонамга юринглар дегандан кейин Дилором опа Сиз кимсиз, ким Сизга бундай хабар берди, ким жанжал қилаяпти мен бу кишини шунчаки танийман, гаплашаяпман ҳеч ким жанжал қилгани йўқ, Шамсиддинни қилган ишларига ойдинлик киритаяпман деганларидан кейин бу ички ишлар ходими яъни шу ҳудуд Янги авлод МФЙ профилактик инспекторининг хизмат хонасига бордик ва бўлган воқеани айтиб бердик ва ким томонидан уларга телефон орқали ёлғон кўрсатма берганлигини сўраганимизда улар айтиб беролмади. Инспектордан Шамсиддинни чақиртиришини сўраганимизда чақиртириб бермади ҳам.Бу пайтда Шамсиддин бизни телефонларимизга жавоб бермаётган эди.Дилором опани мурожаатини ўрганиш жараёнида Янги авлод МФЙ инспектори Ахмадов Д. опанинг берган кўрсатмаларида Шамсиддиннинг барча кирдикорларидан мен билан бирга бўлган Маъмура деган аёл бор чақиртириб улардан ҳам сўранг дейишига қарамай Д.Ахмадов 2023 йил 10 май куни соат 19:01 смс ёзган кейин ишдан кеч қайтганим учун 2023 йил 11 май куни эрта билан соат 7:05 да телефон қилсам учрашиб кетиш учун лекин телефонини кўтармагандан кейин уларга “ишга чиқиб кетганлигим”, “телефон қилсам кўтармаганлиги” тўғрисида смс ёзиб юбордим. Мени смс ёзганимдан кейин улар менга смс ёзишди кетиб қолманг, тушунтириш хати олай деб лекин бу пайтда мен йўлда ишга кетаётган эдим. Шу билан 2023 йил 11 май куни кечқурун телефон қилсам эрталаб келасиз дедию лекин 2023 йил 12 май куни эрталаб яна телефонга жавоб бермади ва энди Сиз керакмассиз бўлди ҳужжатларни топширдим деб айтди. Дилором опа менга телефон қилиб Маъмура Достон нима қилди олдига бордингизми бу Шамсиддин бизни алдаб юрибди, мен яхши танийман, ёмон одам эмас, алдамайди деган эдингизку нега бориб бор вақеани тушунтириб ёзиб бермадингиз Достонга деб айтгандан кейин мен Дилором опа билан Боёвут тумани прокуратурасига ва Ички ишлар бошқармасига бордим. Янги ҳаёт МФЙ инспектори Д.Ахмадов фуқаро Д.Зулхайдарованинг кўрсатмаларидан кейин ҳам ўзи томонидан қабул қилинган Ташкабулов Шамсиддин Соибназаровичнинг 2023 йил 3 майдаги ёлғон кўрсатмасига беэътиборлик билан қараб яъни Дилором деган аёлдан уй учун аванс олганлиги, ҳозирги кунда келишмай қолганлиги тўғрисидаги важаларини қонуний ўрганиб чиқмаганлигини, берилган мурожаатни қонун дорасида ўрганмаганлигини маълум қиламан.Сиздан фуқаро Зулхайдарова Дилором Қоплоновнани мурожаатини қайта ўрганиб чиқилишида, фуқаронинг ёлғиз она эканлиги, 2 нафар фарзандни якка ўзи тарбиялаётганлигини, 2 гуруҳ ногирони эканлигини, ҳозирги кунда ўзимизга тегишли уй-жой йўқлигини ҳисобга олиб, қурувчи Шамсиддин томонидан ваъда қилинган уйлардан таъминланишимизда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.Олинадиган уй-жойларимизни муҳтарам Президентимиз уй-жойсиз бўлган аҳолига яратаётган имтиёзлари иккиламчи ипотека кредитлари асосида расмийлаштириб, тўлаш имкониятига эга эканлигимизни маълум қиламан.

09.06.2023 йил М.Абдуалиева
Download 19,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish