36
юзасига нисбатан манфий электр зарядли бўлиб қолади. Шунинг натижасида электр токи
вужудга келиб, тола атрофидаги тўқималараро суюқлик, мембрана ва аксоплазма орқали
юради ва Б бўғилмани қўзғатиб, мембрананинг қайта зарядланишига сабаб бўлади. А
бўғилмада эса қўзғалиш давом этади ва бу бўғилма вақтинча мутлоқ рефрактер ҳолатда
бўлади. Шу сабабли Б бўғилма фақат навбатдаги В бўғилмани қўзғалиш ҳолатига келтира
олади ва ҳоказо.
Бир Раньве бўғилмадан иккинчи Раньве бўғилмага ҳаракат потенциали «Сакраб»
ўтиши учун ҳар бир бўғилмада ҳаракат потенциалининг амплитудаси қўшни бўғилмани
қўзғатиш учун зарур минимал миқдордан 5-6 баробар ортиқ бўлиши шарт. Ҳаракат
потенциали амплитудасининг бўсағага бундай муносабати ҳаракат потенциалининг
ишончли ўтказилиш омили деб аталади. Буни Тасаки кўрсатиб
берганлиги учун Тасаки
омили деб ҳам аталади.
Қўзғалишнинг миелинли толалардан сакраб-сакраб ўтказилишида иккита афзаллик
бор. Биринчидан, бу ўтказилиш энергия сарфи нуқтаи назаридан тежамли, чунки фақат
мембрана юзасининг 1 % ини ташкил қилувчи Раньве бўғилмалари қўзғалади.
Иккинчидан, қўзғалишнинг ўтиш тезлиги миелинсиз толалардагига нисбатан анча юқори.
Шу сабабдан миелинли толалар нерв тизимининг муҳим фаолиятларини аниқ ва тез
бошқарилиб туришини таъминловчи қисмларида кўп бўлади.
Нервнинг нисбий чарчамаслик қонуни. Н.Е.Введенский биринчи марта ҳаво
атмосферасида нерв кўп (қарийиб 8 соат) соатлаб узлуксиз таъсирланганда ҳам
қўзғалишларни ўтказиш қобилиятини сақлаб қолганлигини кўрсатиб берди. Ҳаво
атмосферасида нерв чарчамаслиги ѐки кам чарчаши шундан кўриниб турибди. Нервнинг
нисбий чарчамаслиги қисман шунга боғлиқки, нерв қўзғалганда
бирмунча кам энергия
сарфлайди. А.Хилнинг маълумотларига кўра, бақанинг 12-жуфт нерви максимал даражада
таъсирланганда тинчликдаги ҳолатига нисбатан фақатгина 20-100 % ортиқ иссиқлик
чиқаради. Бу кўрсаткич мускул қўзғалганда чиқадиган иссиқликка нисбатан жуда арзимас
даражада.
Нерв соатлаб қўзғалиб турганда ҳам ундаги ресинтез жараѐнлари қўзғалиш
пайтидагига нисбатан кам энергия сарфини қоплай олади. Нерв толаси қўзғалган пайтида
энергия сарфи асосан натрий-калий каналлар ишига сарфланади, айниқса Ранвье
бўғилмаларида кўп энергия сарфланади.
Синапслар физиологияси. Синапс – нерв толасидан ва унинг томонидан
иннервацияланувчи ҳужайра-мускул, нерв ѐки без ҳужайраларига қўзғалишнинг ўтишини
таъминловчи мустақил тузилма-алоқага айтилади.
Синапс
мураккаб тузилишга эга, у учта асосий элемент: пресинаптик мембрана,
постсинаптик мембрана ва синапс ѐриғидан иборат эканлигини электрон микроскопик
тадқиқотлар кўрсатиб берди.
Нерв охирини қопловчи
мембрана пресинаптик мембрана деб аталади. Нерв
охирида нейросекретор аппарат бор. Иннервацияланадиган ҳужайрани қўзғатувчи ѐки
тормозловчи медиатори нерв охиридан ажралиб чиқади. Тинчликда медиатор пуфакчада
бўлади. Пресинаптик мембрана деполяризацияланганда бу пуфакчалар ѐрилиб, медиатор
юзага чиқади ва синапс ѐриғига қуйилади. Бу ѐриқ таркиби жиҳатидан қон плазмасига
ўхшаб кетадиган ҳужайралараро суюқлик билан тўла. Медиатор ѐриқдан тез
диффузияланиб чиқиб, иннервацияланадиган ҳужайранинг мембранасига таъсир этади.
Ҳужайра мембранасининг нерв охирига бевосита чегарадош қисми
постсинаптик
мембрана деб аталади. Постсинаптик мембрана ўз хоссаларига кўра, медиаторларга
нисбатан жуда юксак кимѐвий сезгирликка мойил бўлади.
Синапсларнинг синфланиши.
1.Жойлашган ўрнига кўра: нерв-мушак, нейронейронал синапсларга бўлинади,
охиргиси ўз навбатида аксосоматик, аксоаксонал, аксодендритик, дендросоматик
синапсларга бўлинади.
2.Таъсир этиш табиатига кўра: қўзғатувчи ва тормозловчи синапсларга бўлинади.
37
3.Сигнални узатиш услубига кўра:
электрик, кимѐвий, аралаш синапслар
тафовутланади
.
Электрик синапслар – бу синапслар морфологик жиҳатдан мембрана қисмларини
бир-бирига яқинлашувидан ҳосил бўлади. Уларнинг синаптик ѐриғи узлуксиз бўлмайди,
балки, синаптик тўла тегиб турувчи кўприкчалар билан бўлинган бўлади. Бу кўприкчалар
ҳужайра мембраналарини ўта яқинлашишидан (сутэмизувчиларда 0,15-0,2
нм ни ташкил
қилади) ҳосил бўлади. Бу соҳада ионлар канали ҳосил бўлади. Электрик синапслар
қўзғалишларни бир томонлама ўтказади. Буни синапсларда электр потенциалларни ѐзиб
олиш орқали исбот қилиш мумкин. Афферент толалар
таъсирланганда синапс
мембранасида деполяризация кузатилади, эфферент толалар таъсирланганда эса –
гиперполяризация кузатилади. Бироқ, синапс жойлашган нейронлар бир хил функцияни
бажарса, қўзғалишларни икки томонлама ўтказади,. (Масалан, агар синапс иккита сезувчи
нейронлар орасида жойлашса). Синапслар ҳар хил функциялар бажарадиган нейронлар
орасида (сенсор ва мотор)
жойлашса, қўзғалишларни фақат бир томонлама ўтказади.
Электрик синапсларнинг вазифаси организмдаги тез реакцияларнинг юзага
чиқишини таъминлайди, айниқса, ҳайвонларда хавфдан қочиш ѐки хавфдан қутулишни
таъминловчи тузилмалар бундай синапсларга бой бўлади. Электрик синапслар секин
чарчайди, ташқи ва ички муҳит таъсиротларига чидамлилик даражаси юқори. Бу
синапсларнинг бундай хусусияти организмдаги тез реакцияларни юзага чиқаришни
таъминлайди
.
Do'stlaringiz bilan baham: