132
хос ҳусусияти шундан иборатки, олиб кетувчи артериола капиллярлар тўри ҳосил қилмай
генле қовузлоғига параллел мағиз моддага тўғри тушиб, сийдикни осмотик қўйилишида
иштирок этади.
Бир минутда юракдан отилиб чиққан қоннинг ¼-
1
/
5
қисми буйраклар орқали ўтади.
Бу қонни 91-93% буйракнинг пўстлоқ моддаси орқали қолган қисми эса мағиз моддаси
орқали ўтади. Коптокчада қон оқиши ўз-ўзини бошқарилиши ҳисобига артериал босим (
90 дан 190 мм сим уст) ўзгарса ҳам сийдик ҳосил бўлишига таъсир этмайди.
Юкстагломеруляр комплекс.
Ренин ва биологик фаол моддалар синтез
қилувчи ҳужайралар йиғиндиси морфологик жихатдан учбурчак шаклини эслатади. Бу
учбурчакнинг икки томонини олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалар,
асосини эса
дистал найчанинг зич доғ ҳужайралари (macula densa) Хосил қилади. (расм). Коптокча
яқинида афферент артериоланинг мускул қавати шира ажратувчи эппителиал хужайралар
билан алмашади.
Сийдик ҳосил бўлиш жараѐни. Сийдик ҳосил бўлиши бирин кетин келувчи учта
жараѐнни ўз ичига олади.
1.Коптокчалардаги филтрация (ултрафилтрация), буйрак коптокчаларида қон
плазмасидан сув ва паст молекулали моддаларни қаналчаларга ўтиши-
бирламчи
сийдикни ҳосил бўлиши.
2.Каналчалардаги реабсорбция. Бирламчи сийдикдан сув ва филтратдаги организм
учта зарур бўлган моддаларни қонга қайта сурилиши.
3.Каналчалардаги секреция- органик моддалар ва ионларни қондан каналчалар
бушлиғига секретор йўл билан ўтказилиши.
Коптокчалардаги филтрация. Буйракларда сийдик ҳосил бўлиши
буйрак
коптокчаларида қон плазмасидаги сув ва пастмолекулали моддаларни қаналча бўшлиғига
сизиб ўтишидан иборат.
Суюқлик қон томирлар бўшлиғидан коптокчалар бўшлиғига коптокчалар девори
орқали сизиб ўтади. Филтрловчи мембрана уч каватдан: капиллярлар эндотелийси, базал
мембрана, висцерал эндотелий ѐки падоцитлардан иборат. Капиллярлар эндотелийсида
50-100 нм диаметирли тешикчалар мавжуд. Йирик молекулали оқсиллар бу тешикчалар
соҳасида ҳимоя каватларини ҳосил қилиб, глобулинлар ва албуминларни ўтказмайди.
Тешикчалар орқали шакилли элементлар ва оқсилларни ўтиши
чегараланган, аммо қон
плазмасида эриган паст молекулали моддалар эркин ўта олади.
Кейинги кават базал мембрана бўлиб, филтрланувчи моддаларни асосий қалқони
ҳисобланади. Уларнинг тешикчалари катталиги 3,4нм га тенг. Тешикчалар молекулаларни
катталиги, шакли ва қутбига қараб ўтишини чегаралайди. Тешикчалар ички юзаси
манфий зарядланган бўлиб, манфий зарядли моддаларни,
жумладан, оқсилларни
ўтказмайди.
Падоцитлар, моддаларни филтрловчи учинчи каватни ташкил қилиб, уни оѐқчалари
базал мембранага тегиб туради. Падоцит оѐқчалари орасидан филтрланувчи суюқлик
ўтади. Бу тешикчалар албумин ва бошқа юқори молекулали моддаларни ўтказмайди. Кўп
каватли филтр қон оқсилларини ўтказмайди ва оқсилсиз бирламчи сийдик ҳосил қилади.
Молекуляр оғирлиги 5500 дан паст бўлган моддаларни тешикчалар осон ўтказади.
Нормал ҳолатда сув билан ултрафилтрат таркибида барча паст молекулали моддалар
бўлади. Қоннинг шакилли элементлари ва оқсилларнинг аксарият қисми бўлмайди.
Филтрация содир бўлиши учун филтр, филтрланувчи суюқлик ва филтрловчи
босим бўлиши керак. Филтрни тузилишини кўриб чиқдик, филртланувчи суюқлик эса қон
плазмаси. Филтрловчи босим асосий омиллардан бири ҳисобланади. Коптокчалардаги
ултрафилтрация қоннинг гидростатик босими таъминлайди.
Филтрланиш тезлигини эса
самарали филртация босими белгилайди. Бу босимни қуйидаги формула билан ифодалаш
мумкин:
Рфилтр=Ргидр-(Ронкотик+Ркапсула ичидаги гидрост босим)
133
Коптокчалардаги гидростатик босимдан (Ргид), қон плазмаси оқсилларини онкотик
босими (Ронк) ва капсула ичи гидростотик босим (Ркапсула ичи) йиғиндисини айримасига
тенг.
Инсоннинг буйрак коптокчаларидаги гидростотик босим 70 мм сим уст, қон
плазмаси оқсилларининг онкотик босими 30 мм сим уст га тенг. Капсула ичи гидротатик
босим эса 20 мм сим уст га тенг.
Демак филтрация босими 70-(30+20)=20мм сим уст га тенг экан. Филтрация босим
юқоридаги кўрсатилган омиллар ўзгаришига қараб ортиб ѐки камайиб кетиши мумкин.
Агар инсонда артериал босим кескин пасайиб кетса сийдик ҳосил бўлиши тўхтайди.
Филтрланиш жараѐнини миқдорий кўрсаткичи коптокчалардаги филтрация тезлиги
билан ифодаланади. Бунинг учун қон ва сийдикдаги маълум моддалар миқдори аниқланиб
текширилади. Шу мақсадда қон бирон бир зарарсиз қон плазмаси оқсиллари билан
бирикмайдиган, реобсорбцияланмайдиган ва секрецияланмайдиган модда юборилади.
Бунга мисол қилиб инулин, маннит, креатинин ва бошқаларни келтириш мумкин.
Филтрланиш жараѐнини қуйидаги формула билан аниқлаб топиш мумкин.
Сin =Мin
.
V/Пin
бу ерда : Сin-инулиндан тозаланиш коэффициенти. Мin-сийдикдаги инулин миқдори,
Пin-қон плазмасидаги инулин миқдори, V-1 минутда ажралиб чиққан
сийдик
миқдори(минутли диурез).
Бир минутдаги филтрация хажмини шу вақт ичида қоннинг қанча инулиндан ҳалос
бўлганлигини кўрсатади. Бу миқдор инулиндан тозаланиш коэффициенти деб аталади.
Коптокчалардаги филтрланиш тезлиги эркакларда 125 мл/мин, аѐлларда эса 110
мл/мин га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: