13
шаклида қайд қилинади (деполяризация).
Мембрананинг Nа
+
ионларига ўтказувчанлиги
жуда қисқа вақт давом этади. Шундан кейин, ҳужайра тикланиш жараѐни рўй беради,
натижада мембрана Nа
+
ионларини яна ѐмон ўтказа
бошлайди, аксинча К
+
ионларини
яхшироқ ўтказа бошлайди.
Мембрананинг Nа
+
ионларини камроқ ўтказишига олиб келадиган жараѐнлар
инактивация деб аталади. Nа
+
ионлари айнан инактивация туфайли, Nа
+
оқимининг
протоплазмага кириши кескин камайиб кетади, бу ҳолат ўз навбатида мусбат зарядли К
+
ионлари оқимини кучайтириб юборади. Бу икки жараѐн натижасида мембрана яна қайта
қутбланади, ташқи юзаси ички юзасига нисбатан яна мусбат зарядли бўлиб қолади. Бу
ўзгаришлар ҳаракат потенциалининг эгри чизиғида тушувчи тармоқ тарзида қайд
қилинади (реполяризация).
Из потенциалларнинг юзага чиқишида Nа
+
ва К
+
ионларига нисбатан мембрананинг
оз ѐки кўп ўтказувчанлиги билан боғлиқдир. Масалан: ҳаракат потенциали тамом бўлгач,
бирмунча вақт бошланғич миқдордан кўра кўпроқ К
+
ионларини мембрана орқали ўтказиб
туриши сабабли, мусбат изли потенциали юзага келади. Протоплазмадан чиқувчи К
+
ионлар оқимининг кучайиши эса мембрананинг из гиперполяризациясига олиб келади.
Ҳаракат потенциали тамом бўлгач, бирмунча вақт бошланғич миқдордан ҳам кўпрок Nа
+
ионларини мембрана орқали ўтиб туриши сабабли манфий изли потенциали келиб чиқади,
деган тахминлар мавжуд.
Молюска калмарнинг гигант нерв толалари устида
сунъий туз эритмалари билан
перфузия қилинган тажрибалар ҳаракат патенциали келиб чиқиши натрий назарияси
тўғрилигини батамом тасдиқлади. Аксоплазма калий ионларига бой эритма билан
алмаштирилганда, тола мембранаси тинчлик потенциалини нормал сақлаш билан
чегараланиб қолмай, нормал амплитудали юз минглаб ҳаракат потенциаларини ҳам узоқ
вақт вужудга келтириб туриши аниқланди.
Ҳужайра ичидаги эритмада К
+
ионлари қисман Nа
+
ионлари билан алмаштирилса
ва ҳужайра ичи ва сирти ўртасида Nа
+
ионларининг концентрациялари фарқи шу тариқа
камайтирилса, ҳаракат потенциали камаяди. Агар ҳужайра ичидаги К
+
ионлари бутунлай
Nа
+
ионлари билан алмаштирилса, тола ҳаракат потенциали ҳосил бўлиши имкониятидан
бутунлай маҳрум бўлади. Яна бошқа тажрибалар ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.
Агар ҳужайра ташқарисидаги
эритмадан Nа
+
ионлари концентрацияси камайтирилса, у
ҳолда ҳаракат потенциали юзага чиқмайди, яна аналогик ҳолат юз беради, ҳужайра
ташқарисидаги эритмага натрий каналларининг блокатори-ТТХ (тетрадотоксин) эритмаси
перфузияланса, ҳаракат потенциали юзага чиқмайди. Юқоридаги тажрибалардан кўриниб
турибдики, тинчлик ҳолатида ҳам, қўзғалиш пайтида ҳам потенциаллар фарқи ҳужайра
мембранасида рўй беришига ҳеч шубҳа қолмайди. Мембрана ичи ва сиртидаги Nа
+
ва К
+
ионлари концентрациясининг фарқи тинчлик ва ҳаракат
потенциаллари вужудга
келтирадиган ҳаракатлантирувчи куч эканлиги маълум бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: