52
Моноцитлар – қон томирларда 70 соатгача айланиб юради сўнгра у ердан чиқиб
тўқима (гистиоцитлар) макрофагига айланади. Кислотали муҳитда моноцитлар
микробларни фагоцитоз қилиш хоссасига эга, бу пайтда нейтрофиллар фаоллиги сусаяди.
Ҳалок бўлган лейкоцитлар ва жароҳатланган тўқималарни моноцитлар фагоцит қилиб
яллиғланган соҳани тозалайдилар. Моноцитлар комплемент тизими таркибий қисмининг
айримларини синтезлайди. Актив моноцитлар ва макрофаглар цитотоксинлар,
интерлейкин (ИЛ - 1), ўсмаларни некроз қилувчи омил, интерферонларни синтезлаш
натижасида ўсмага, вирусларга, микроорганизмларга ва паразитларга қарши иммунитет
ҳосил қилади, гемопоэзнинг бошқарилишида иштирок этади. Моноцитлар қон ивишини
(тромбоксан, тромбопластинлар), ҳамда фибринолизни кучайтирадиган (плазминоген
активаторлари) омилларни ишлаб чиқаради.
Лимфоцитлар – суяк кўмигида ҳосил бўлади ва қонга тушгач тўқималарда
шаклланади. Айрисимон безда шаклланганлари Т – лимфоцитлар (thymus – сўзидан
олинган) деб аталади. Т – лимфоцитларнинг бир неча турлари мавжуд. Т
– киллерлар ѐки
қотиллар (инглизча tu kill - ўлдирмоқ) нишон хужайраларни, жумладан юқумли
касалликларни чақирувчи микроорганизмлар, ўсма ҳужайралар ва бошқаларни ўлдиради.
Т
– хелперлар ѐки иммунитет қилишда ѐрдамчилар. Улар Т – Т
– хелперлар, ҳужайра
иммунитетини кучайтирувчи ва Т – В
– хелперлар гуморал иммунитетни
кучайтирувчилардан иборат. Т
– амплифайерлар Т – ва В –, айникса Т – лимфоцитлар
функциясини кучайтиради.
Т – супрессорлар – иммун жавобни сусайтирувчи
лимфоцитлар. Улар Т – Т
– супрессорлар ҳужайра иммунитетини пасайтирувчи ва Т – В
–
супрессорлар – гуморал иммунитетни пасайтирувчиларга бўлинади. Т
– шакллантирувчи
(дифференцияловчи) ѐки Тd – лимфоцитлар қон ишлаб чиқарувчи аъзоларининг узак
ҳужайралари фаолиятига таъсир кўрсатади, яъни суяк кўмигида эритроцитар, лейкоцитар
ва тромбоцитар ҳужайраларнинг ҳосил бўлиш нисбатига таъсир қилади. Т
–
контрсупрессорлар Т – супрессорлар фаолиятини сусайтириш орқали иммун жавобни
кучайтиради. Т
– хотира хужайралари аввал таъсир қилган антигенлар ҳақида ахборотни
хотирасида сақлаш орқали иммун жавобни тезлаштиради.
Лимфоцитларнинг бошқа тури В
– лимфоцитлар (bursa – сўзидан олинган) одам ва
сутэмизувчиларда суяк кўмигида ѐки ингичка ичакда жойлашган лимфоид – эпителиал
тизимда шаклланади. В – лимфоцитлар антигенлар ва цитокинлар таъсирида антитело
ажратиб чикарувчи плазматик ҳужайраларга айланади. В
– лимфоцитларнинг қуйидаги
турлари мавжуд: В – қотиллар, В – хелперлар ва В – супрессорлар.
В
– киллерлар ҳам Т – киллерлар каби вазифаларни бажаради. В
– хелперлар
антигенларни таништиради, Тd – лимфоцитлар ва Т – супрессорлар фаолиятини
кучайтиради, хужайра ва гуморал иммунитетларда иштрок этади. В –
супрессорлар
антитело ишлаб чиқарувчи ҳужайралар – В – лимфоцитлар пролиферациясини
тормозлайди.
Т ва В лимфоцитлардан ташқари О – лимфоцитлар ҳам мавжуд. Айрим
тадқиқотчилар О – лимфоцитларни натурал (табиий) киллер ҳужайралар ѐки НК –
лимфоцитлар деб атадилар. НК – лимфоцитлар ѐт ҳужайраларни «тешиб юборувчи»
перфорин деб номланувчи оксил ишлаб чиқаради. Цитотоксик лимфоцитлар
(ЦТЛ)протеолитик ферментлар (цитолизинлар) ишлаб чиқаради ва булар ѐт хужайраларга
ҳосил бўлган тешиклар орқали кириб, уларни ҳалок қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: