50
Эритропоэтинлар эритропоэзнинг физиологик бошқарувчиси ҳисобланади.
Эритропоэтинлар асосан буйракда, қисман талоқда ҳосил бўлади ва соғлом одам қонида
доимо оз миқдорда бўлади. Эритропоэтинлар эритроцитлар ўтмишдошларининг
пролиферациясини кучайтиради ва гемоглобин синтезини тезлаштиради. Улар гем ва
гемоглобинлар синтезида катнашувчи энзимлар ҳосил бўлишида иштирок этадиган
информацион
РНК синтезини кучайтиради. Эритропоэтинлар ҳосил бўлиши гипоксияда
кучаяди. Эритропоэзни
эркаклар жинсий гормонлари кучайтиради. Қонда эритроцитлар
кўпайиб кетганда ҳосил бўлувчи модда
эритропоэз ингибитори эритропоэзни
тормозлайди. Шунингдек,
аѐллар жинсий гармонлари (эстрогенлар) ва
кейлонлар ҳам
эритропоэзни тормозлайдилар. Симпатик нерв тизими эритропоэзни кучайтиради,
парасимпатик эса тормозлайди. Нерв ва эндокрин тизимлар эритропоэзга эритропоэтин
орқали таъсир кўрсатади.
Эритроцитларнинг парчаланиши жигарда, талоқда ва суяк кўмигида мононуклеор
фагоцитар система таъсирида амалга ошади. Эритроцитлар емирилишидан ҳосил бўлган
моддалар эритропоэзни кучайтиради.
Лейкоцитлар.Лейкоцитлар, ѐки оқ кон таначалари ядроси бор, катталиги 8 дан 20
мкм гача бўлади.
Катта ѐшдаги одамлар периферик қонида лейкоцитлар миқдори 4,0-9,0х10
9
л, ѐки 1
мкл конда 4000-9000 ни ташкил қилади. Миқдорининг ортиб кетиши
лейкоцитоз ва
камайиб кетиши
лейкопения дейилади. Физиологик ва патологик (реактив) лейкоцитоз
бўлиши мумкин. Физиологик лейкоцитозда қоннинг қайта таксимланиши кузатилади ва
лейкоцитлар миқдори кўпга ортмайди. Физиологик лейкоцитоз овқатлангандан сунг,
жисмоний иш пайтида,
эмоционал қўзғалганда, ҳомиладорлик пайтида кузатилади.
Патологик лейкоцитозда периферик қонга етилмаган лейкоцитлар чиқариб юборилади ва
бу лейкоцитлар тўла шаклланиб бўлмаганлиги туфайли ўз функцияларини бажара
олмайдилар, яъни организмни патоген бактерийлардан химоя қила олмайди. Лейкопения
радиоактив фон ортганда ва айрим фармокологик дорилар таъсирида келиб чиқади.
Лейкопения айрим юқумли касалликларда (сепсис, милиар туберкулез) ҳам кузатилади.
Лейкопенияда организмнинг бактериялардан ҳимояланиш хоссаси сусаяди.
Лейкоцитлар тузилишига караб иккита катта гуруҳга бўлинади:
доначали ѐки
гранулоцитлар ва
доначасиз ѐки
агранулоцитлар. Доначали лейкоцитлар
нейтрофиллар,
эозинофиллар ва
базофиллар, доначасиз лейкоцитлар–
лимфоцитлар ва
моноцитлардан
иборат. Қандай бўѐқ билан бўялишига қараб гранулоцитларга ном берилган:
эозинофиллар кислотали бўѐқ (эозин), базофиллар ишқорий бўѐқ (гематоксилин) билан
бўяладилар, нейтрофиллар эса ҳар икала бўѐқ билан ҳам бўялаверади. Етилганлик
даражасига қараб метамиелоцит (ѐш), таѐқча ядроли ва сегмент ядроли нейтрофилларга
бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: