Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Микроглия –энг майда, ўсимталарга жуда бой глиал ҳужайралар бўлиб, сайѐр 
ҳужайраларга мансубдир. Улар мезодермада ҳосил бўлади ва фагоцитоз хоссасига эга. 
Глиал ҳужайраларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, уларнинг ўз ўлчамларини 
ўзгартира олишидир. Ўлчамининг ўзгариши ритмик характерга эга бўлиб: қисқариш 
фазаси-90 с бўшашиш фазаси эса -240с ни ташкил этган. Бундай «пулсация» частотаси 
соатига 2 та дан 20 тагача бўлади. 
Глиал ҳужайраларнинг фаоллиги турли биологик фаол моддалар таъсирида 
ўзгаради: серотонин олигоденроцитлардаги «пулсацияни» сусайтирса, норадреналин уни 
кучайтиради. Глиал ҳужайранинг бундай «пулсацияси» физиологик генези кам 
ўрганилган. 
Бундан ташқари, глиал ҳужайралар электролитлар ва медиаторлар алмашинувида 
катта аҳамиятга эга. Кейинги йилларда глиал ҳужайралар шартли рефлекслар ҳосил 
бўлишида, ҳотира механизмларида муҳим ахамиятга эга, деган фикрлар билдирилмоқда. 
 
Нерв толаларида қўзғалишнинг тарқалиши.Нерв ўзани бир ѐки бир неча нерв 
толаларидан иборат, улар умумий перинервал парда билан қопланган. Нерв толалари нерв 
ҳужайраларининг ўсиқлари ҳисобланади. Улар миелинли ва миелинсиз толаларга 
бўлинади. Миелинли толалар соматик нерв тизимининг, яъни сезги аъзолари ва скелет 
мускулларига борадиган сезувчи ва ҳаракатлантирувчи нервларнинг таркибига киради. 
Миелинсиз толалар умуртқали ҳайвонларда, асосан, вегетатив нерв тизимида учрайди. 
Миелинли нерв толаси 7-расмда кўрсатилганидек, ўқ цилиндрдан ва шу цилиндрни 
қопловчи миелинли ҳамда Шван пардаларидан ташкил топган. Ўқ цилиндр мембрана ва 
аксоплазмага эга. Аксоплазмадан жуда ингичка нейрофибриллалар ўтган, шу 
нейрофибриллалар орасида эса бир талай митохондриялар ва микросомалар бор. Миелин 
қават Шван ҳужайра ўқ цилиндрни кўп марта айланиб ўрашидан ҳосил бўлади. У 80 % 
липидлардан ва 20 % оқсиллардан ташкил топган. Миелин пардаси ҳар 1-2 мм да узилади. 
Ўқ цилиндрнинг миелинсиз қисмлари (уларнинг кенглиги 0,1-0,2 мм) Ранве бўғимларида 
бўлмайди. Уларнинг ўқ цилиндри фақат Шванн пардаси билан қопланган.
Миелинли нерв толаларидан қўзғалишларнинг ўтиши миелинсиз нерв толаларидан фарқ 
қилади. 


35 
 
Нервларда қўзғалашининг ўтказилиши қонунлари. Нерв толаларида қўзғалишнинг 
ўтказилиши ўрганилганда шу жараѐнининг кечишидаги бир неча қоида (қонун) 
аниқланган. 
Нервнинг анатомик ва физиологик узулуксизлиги қонуни. Нерв толасидан 
қўзғалишнинг ўтказилиши учун ўқ цилиндрнинг қўзғалувчан мембранаси анатомик ва 
физиологик жиҳатдан бутун бўлиши шарт. Агар нерв толасини қирқиб, анатомик 
бутунлиги бузилса, қўзғалишларнинг ўтиши тўхтайди. Нервни қирқиб қўйишгина эмас, 
балки ўқ цилиндр мембранасини ҳар қандай йўл билан таъсирлаб, шикастлаш, масалан, 
нервни боғлаб қўйиш ѐки нерв толаларни хаддан ташқари таранглаш натижасида 
қўзғалиш ўтказилмайдиган бўлиб қолади. Бундан ташқари нерв импулсининг 
генерациясига халал берувчи таъсирларда ҳам нерв қўзғалишларини ўтказа олмай қолади. 
Масалан: нервни хаддан ташқари совутиш ѐки иситиш, қон келишини тўхтатиш ва х.к. 
Шундай далилларга асосланиб нерв толаларининг анатомик ва физиологик 
узлуксизлиги бўлгандагина қўзғалиш ўтиши мумкин, деган қонун таърифлаб берилади. 
Икки томонлама ўтказиш қонуни. Нерв толасига таъсир этилганда қўзғалиш икки 
томонлама узатилади, яъни марказдан қочувчи йўналишда ҳам, марказга интилувчи 
йўналишда ҳам тарқалади. Бу қуйидаги тажрибада исбот этилади. Нерв толасига икки 
жуфт А ва Б электрод қўйиб, улар иккита электр ўлчов асбобига уланади. Нерв 
толасининг шу иккала электрод оралиғидаги қисмига таъсир этилади. Қўзғалишлар икки 
томонлама ўтганлиги натижасида иккала асбоблар ҳам қўғалишни қайд этади. Нервнинг 
икки томонлама ўтказилиши фақат лаборатория феномени эмас. Табиий шароитларда, 
ҳаракат потенциали ҳужайра танасидан ўсимта-аксон бошланиш (бошланғич сегмент) 
жойида вужудга келади ва бошланғич сегментдан қўзғалишлар икки томонлама: аксондан 
нерв охирига томон ва ҳужайра танасига ва унинг дендритлари томон ўтказилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish