Нормал физиология курсига кириш


Нерв толалардан қўзғалишларнинг ўтиш тезлиги



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 Нерв толалардан қўзғалишларнинг ўтиш тезлиги 
 
Тола гуруҳлари 
Тола диаметри, мкм 
Ўтиш тезлиги, м/с 
А 
Аα 
Аβ 
Аγ 
Аδ 
В 
С 
12-22 
8-12 
4-8 
1-4 
1-3 
0,5-1,0 
70-120 
40-70 
15-40 
5-15 
3-14 
0,5-2,0 
Д. Эрлангер ва Х. Гассерлар (1937) биринчи бўлиб нерв толаларини қўзғалишлар 
ўтказиш тезлиги ва уларнинг диаметрига қараб синфладилар. Аралаш нервнинг 
толаларида қўзғалишлар турлича тезликда ўтказишини ҳужайра ташқарисига электрод 
қўйиб текшириш мумкин. Толалардаги потенциаллар турлича тезликда ўтганлиги 
сабабли, потенциаллар алоҳида-алоҳида ѐзиб олинади 
Импулснинг ўтиш тезлиги билан нерв толасининг диаметри ўртасида тахминан 
пропорционал боғланиш борлиги, яъни нерв толалари қанча йўғон бўлса, қўзғалишни 
ўшанча тезроқ ўтказиши батафсил текширишда аниқланди. Нерв толаларида 
қўзғалишларни ўтказиш тезлигига қараб 3 турга: А, В, С. А кўринишидаги толалар ўз 
навбатида 4 гуруҳга: Аα, Аβ, Аγ, Аδ бўлинади.
А кўринишидаги толалар миелин пардаси билан ўралган. Бундай толалар 
қўзғалишни орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нерв марказларидан скелет мускулларига 
(«ҳаракатлантирувчи» толалар) ва мускул рецепторларидан тегишли нерв марказларига 
ўтказади. 
В кўринишидаги толаларга миелинли толалар, автоном нерв тизимининг
преганглионар толалари киради. В кўринишидаги толаларда ҳаракат потенциалининг 
узунлиги А типдаги толалар ҳаракат потенциалининг узунлигидан тахминан 2 баробар 
узун. 
С кўринишидаги толаларга жуда ингичка миелинсиз нерв толалари киради (2-
жадвал). С кўринишидаги толаларнинг кўпчилиги симпатик нерв тизимининг 
постганглионар толаларига киради. Оғриқ рецепторларидан шунингдек совуқ, иссиқ, 
босимни сезувчи баъзи рецепторлардан қўзғалишларни ўтказишда қатнашувчи нерв 
толалари ҳам С типдаги толаларга киради. 
 
Глиал ҳужайралар.Глиал ҳужайралар бу нерв тизимининг ҳужайравий элементлар 
мажмуаси бўлиб, ҳар хил шаклдаги маҳсус ҳужайралардан ташкил топган. Улар Р.Вирхов 
томонидан кашф этилган ва нейроглия деб аталган. Глия «нерв елими» деган маънони 
англатади. Глиал ҳужайралар нейронлар оралиғидаги бўшлиқни тўлдиради, мия 
массасининг 40% ини ташкил қилади. Глиал ҳужайралар ўз ўлчамига кўра нейронлардан 
3-4 маротаба кичик. Сут эмизувчиларда глиал ҳужайраларни сони 140 млрд га етади. 
Инсонларда ѐш ўтиши билан нерв ҳужайраларнинг сони камайиб, глиал ҳужайраларнинг 
сони ортиб боради.
Глиал ҳужайраларнинг бир неча кўринишлари фарқланади: астроцитлар, 
олигодендроцитлар, микроглиоцитлар. 
 
Астроцитлар ядроси овал шаклга эга бўлиб, ўсимталарга бой ҳужайрадир. 
Астроцитларнинг катталиги 7-25 мкмга тенг. Улар, асосан, миянинг кулранг моддасида 


34 
учрайди. Астроцит ядроси ДНК сақлайди, протоплазмасида эса Голжи комплекси, 
центрисома ва митохондриялар кўп бўлади. Астроцитлар нейронларнинг таянчи 
ҳисобланиб, нерв ўзанида репаратив жараѐнларни таъминлайди, улар нейронлардаги 
метаболитик жараѐнларда ҳам иштирок этади, ҳамда нерв толаларини изоляциялайди. 
Астроцит ўсимталари «оѐқча»лар ҳосил қилиб, капиллярларни бутунлай ўраб, 
қоплаб олади. Шунинг ҳисобига, нейронлар билан капиллярлар ўртасида фақат 
астроцитлар бўлади. Бундай ҳолат моддаларни нейрондан қонга, қондан нейронга
ташилишини астроцитлар таъминлайди, деган тахминларни келтириб чиқаради. 
Юқоридаги фикрларга асосланиб астроцитларни асосий функцияси моддаларни 
ташишдир, деган ҳулоса қилиш мумкин.
 
Олигодендроцитлар-унча кўп бўлмаган ўсимталарга эга бўлган ҳужайралар бўлиб, 
астроцитларга нисбатан кичикроқ ўлчамга эга. Олигоденроцитларнинг сони пўстлоқнинг 
юқори қатламидан пастга тушган сари ортиб боради. Пўстлоқ ости тизимларда пўстлоққа 
нисбатан олигодендроцитлар кўп бўлади. 
Олигодендроцитларнинг ўсимтаси аксон атрофида бир неча марта ўралиб, миелин 
пардани шакллантиради. Миелин электр токига юқори қаршилик кўрсатганидан, 
толаларнинг электр изоляциясини таъминлайди. Олигодендрицит ўсимтаси аксон 
атрофида қанча кўп айланса, толанинг электр изоляцияси шунча ишончли бўлади. Ҳар бир 
олигоденроцитнинг 30 га яқин ўсимтаси борлигини инобатга олсак, бир глиал ҳужайра 
аксон атрофида 30 та бўғиндан иборат миелин парда ҳосил қилади. Аксонларнинг МНТ 
дан ташқаридаги қисмида миелин пардани олигоденроцитларнинг бир тури-Шванн 
ҳужайралари ўсимталари шакллантиради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish