Ноқишлоқ ХЎжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш. Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana01.06.2022
Hajmi0,81 Mb.
#629483
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
NOKISLOK HUZALIK MAKSADLARIGA MULZALLANGAN ERDAN FOJDALANISLARNI TASKIL ETIS

 
 
6. Ерларни муҳофаза қилиш 
Ер 

чекланган ресурс, шунинг учун ҳам у муҳофазага мухтож. Энг 
аввало, ернинг кенглиги чекланган; ерга бўлган барча талаблар фақат бор
ҳудуд ичида қондирилиши мумкин. Маълум фойдаланиш учун мўлжалланган 
ва берилган (энг аввало корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ер эгаликлари 
ва ердан фойдаланишлари учун) ер участкалари кенглиги бўйича 
чеклангандир. Бир хўжалик ерларининг кенгайиши бошқа хўжалик 
ерларининг камайиши ёки умуман тугатилиши ҳисобигагина амалга 
оширилиши мумкин. Ердан фойдаланишнинг бир тури майдонини 
кенгайтириш (масалан, ер фондининг қайсидир тоифаси ерларини) учун 
бошқасини қисқартириш керак.
Маълум турдаги фойдаланиш (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, 
саноат объектларини жойлаштириш, ижтимоий талаблар ва бошқ.) учун энг 
яроқли ерлар майдонлари ҳам чекланган. Бир турдаги фойдаланишлар
бошқаларга қаршилик қилади. Жамият учун айниқса ерлардан 
фойдаланишнинг ноқишлоқ хўжалик турларининг қишлоқ хўжалик 
турларига нисбатан рақобатлашиши зарур эмас. Ерларни тармоқлар орасида 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш масаласи жуда аҳамиятли, қийин ва ҳамма 
вақт ҳам асосли ечилавермайдиган масала ҳисобланади. 


Ернинг кенглик тавсифи бўйича чекланганлигининг бошқа, жуда 
сезиларли томонлари ҳам бор (участкаларини қулай жойлаштириш 
имконияти, уларнинг узоқлиги, шакли, ўлчамлари ва ш.ў.), уларга кўпчилик 
ҳолларда объектларнинг фаолият кўрсатиш самарадорлиги боғлиқ бўлади. 
Жамият ривожланишининг ҳар бир босқичида ерларнинг унумдорлиги 
ва унумдор ерларнинг майдони чекланган бўлади.
Уларнинг кўпайиши ёки ошиши катта капитал харажатлар эвазига 
амалга оширилиши мумкин ва илм
-
фаннинг ривожланиш даражасига боғлиқ. 
Уни сақлашнинг ўзи ҳам меҳнат ва харажат талаб этади. Ернинг
ишлаб 
чиқариш жараёнида сифати яхшиланиши ёки пасайиши мумкин, агар ундан 
нотўғри фойдаланилса,
умуман фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиши ҳам 
мумкин. У хўжасизларча тақсимланишдан ва фойдаланишдан, бузилишдан, 
ифлосланишдан ва бошқа унинг ва у билан боғлиқ табиий ресурсларнинг 
сифатини ёмонлаштирадиган салбий таъсирлардан муҳофаза қилиниши 
керак.
Давлатимизнинг бутун ерлари, ҳамда айрим ер фондлари, ер эгаликлари, 
ердан фойдаланишлар, участкалар ҳимоя қилиниши керак. Биринчи навбатда 
қуйидагилар ҳимояланиши керак:
ерларнинг унумдорлиги ва қишлоқ хўжалигида маҳсулдорлиги;
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўзига хос мақсадлар учун яроқли ерлар 
турлари;
участкаларнинг, 
ер 
турларининг, 
ер 
эгаликлари, 
ердан 
фойдаланишларнинг кенглик хусусиятлари (майдони ва шакллари) 
қисқаришдан, парчаланишдан, шакли ёмонлашишидан;
экологик мувозанат (ернинг бошқа табиий омиллар билан ўзаро 
таъсири).
Оқибати номаълум бўлган
ва илмий асосланмаган ҳаракатларга йўл 
қўймаслик керак, сабаби бунда зарар миқдори жуда катта бўлиши мумкин. 
Ер тузишни лойиҳалаш жараёнида ерни, атрофдаги табиий муҳитни 
муҳофаза қилиш талаблари қуйидаги сабаблар бўйича бузилиши мумкин:
лойиҳачиларнинг нотўғри ечимлари;
барча зарур тадбирлар ҳисобга олинмаганда, лойиҳа таркибидаги 
хатоликлар;
лойиҳалашнинг илмий асосланган услубиятига, меъёрларига ва 
қоидаларига риоя қилинмаганда.
Ерни муҳофаза қилиш ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил босқичларда 

лойиҳа олди, лойиҳалаш ва бевосита фойдаланиш жараёнида амалга 
оширилиши мумкин. Бу мустақил вазифа ва шу билан бир вақтда бошқа 
табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ташкил этиладиган асосдир. Ҳар 
қандай экологик тадбирлар ердан фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни 
оқилона, илмий асосланган ташкил этишга асосланади. Шунинг учун 
хўжаликлараро ер тузиш нафақат ерни, балки бутун атроф муҳитни ҳам 
муҳофаза қилишнинг биринчи ва асосий элементи деб ҳисобланиши мумкин.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish