Ноқишлоқ ХЎжалик мақсадларига мўлжалланган ердан фойдаланишларни ташкил этиш. Ерларни ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana01.06.2022
Hajmi0,81 Mb.
#629483
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
NOKISLOK HUZALIK MAKSADLARIGA MULZALLANGAN ERDAN FOJDALANISLARNI TASKIL ETIS

Тоғ
-
кон ажратиш

бу махсус давлат органлар томонидан фойдали 
қазилмалар қатламини саноат усулида қазиб олиш учун ажратиладиган ер 
остининг бир қисмидир. 
Бу мақсад учун ер участкаси тоғ
-
кон ажратиш расмийлаштирилганидан 
кейин одатдаги тартибда берилади. 
Унинг майдони ва шакли тоғ
-
кон корхонаси таркиби ва ажратилган ер 
ости қазилма бойликларининг жойлашиш тартибига қараб аниқланади.
Тоғ
-
кон корхоналари ердан фойдаланишлари: вақт ва кенглик бўйича 
ўзгариб туриши (қазилма бойликлари қазиб олинган ерларнинг қайтарилиши 
ва янги ерларнинг ажратилиши натижасида); маълум участкалардан 
фойдаланиш муддатининг чекланганлиги; атроф муҳитга сезиларли таъсири; 
истеъмол қилинадиган ер ресурсларини қайта тиклаш (рекультивациялаш) 
зарурати билан тавсифланади. 


Ер ости бойликларини қазиб олишни арзонлаштириш мақсадида,
уларнинг асосий қисми очиқ усулда қазиб олинади. Бу эса анча катта 
майдонларда ерларнинг бузилишига олиб келади. Натижада 100 метргача 
чуқурликдаги каръерлар ва ер устига 50 метргача баландликда уюлган тоғ 
жинслари уюмлари ҳосил бўлади. Ернинг гидрогеологик шароити 
ёмонлашади ва атроф муҳит ифлосланади. Бундай ерлар рекультивация 
қилиниб қайтарилиши керак.
Қўриқхоналарга ер ажратишнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор. 
Уларга ер доимий фойдаланишга берилади. Уларни жойлаштириш, 
ерларнинг майдони, шакли, чегаралари, таркиби қўриқхона йўналиши ва 
мақсадига боғлиқ. Қўриқхоналарнинг асосий мақсади 

атроф муҳитнинг бир 
бўлагини табиий ҳолда сақлаш, ундаги табиий ўзгаришларни ўрганишдан 
иборат. 
Шунинг учун табиий объектларни бузувчи ёки унинг сақланишига хавф 
туғдирадиган ҳар қандай фаолият қўриқхона ҳудудида ва унинг атрофида 
белгиланган мухофаза минтақаси ичида тақиқланади. 
Қўриқхона ҳудуди асосан абсолют
(мутлоқ)
қўриқхона; илмий 
изланишлар; 
хўжалик ва рекреация
мақсадлари
учун ажратилган 
бўлаклардан ташкил топади. Бундан ташқари зарурат туғилса,
қўриқхона 
атрофида муҳофаза полосаси белгиланиши мумкин. Бу полосада табиий 
ресурслардан фойдаланиш чекланган тартибда амалга оширилади.
Абсолют қўриқланадиган ва илмий изланишлар минтақалари 
қуйидагилар учун етарлик майдонга эга бўлиши керак:
ботаника ва ландшафт қўриқхоналари учун 

қўриқланадиган 
ўсимликлар туркумларининг тарқалиш жойларини ва ландшафтларни 
ҳисобга олиб; 
зоология қўриқхоналари учун 

қўриқланаётган ҳайвонларнинг зарур 
критик сонини сақлаб туриш учун керак, овчилик (яйлов) участкаларидан 
кам бўлмаган майдонда. 
Хўжалик мақсадлари учун ажратилган ер бўлаги марказий қишлоқ ва 
қишлоқ хўжалик ерларини ўз ичига олади. Унинг майдони қўриқхона 
қишлоғида яшайдиган аҳоли ва зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади. Бу ер бўлагини қўриқхона ҳудудининг 
чекка қисмида жойлаштириш керак. Бу унинг
ер майдонини ва 
қўриқхонадаги ҳайвонлар учун хавфли ҳисобланган йўллар узунлигини ва 
майдонларини камайтиради. Зарурат туғилганда табиатни муҳофаза қилишни 
оммавийлаштириш мақсадида рекреация
мақсадларида фойдаланиш учун 
ҳам ер бўлаги ажратилади. Унинг майдони дам олиш муассасалари учун ер 
ажратишда қўлланиладиган услубият ёрдамида
аниқланади. 
Қўриқхона худуди ихчам бўлиши, теварак атрофдаги ҳудудлар билан 
минимал чегаралашиши, табиий чегаралар билан чегараланган бўлиши керак.
Йирик сув омборлари минтақасида хўжаликлараро ер тузиш энг 
мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Ер
тузиш ишлари амалиётида уни 
ер хўжалиги тузилиши деб ҳам аташади. 



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish