Сув омбори
-
бу катта сиғимга эга, дарёлар водийларида одатда тўғонлар
билан гидроэнергетика, ерларни суғориш, сув таъминоти, сув транспорти
мақсадалари ва бошқа талаблар учун ташкил этиладиган сунъий сув
ҳавзасидир. Сув омборининг асосий ўлчамлари: сув юзаси майдони,
чуқурлиги, кенглиги, узунлиги, сувларнинг сатҳи, сувларнинг ҳажми.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам кўплаб йирик сув омборлари, асосан,
ерларни суғориш мақсадида, яратилган. Улар жумласига Туямўйин
лойиҳавий ҳажми 7800,0 млн м
3
; Чорвоқ, лойиҳавий ҳажми 2000,0 млн м
3
,
Таллимаржон, лойиҳавий ҳажми 1525,0 млн м
3
сув омборларини киритиш
мумкин. Республикамиздаги сув омборларининг умумий сони ҳозирги кунда
24 ташкил этади. Майдони бўйича йирик сув омборлари текислик жойларда
қурилади. Бундай сув
омборларини қуришга зарурат дарёларга гидроэлектр
станцияларини қуришда туғилади.
Сув омборларини қуриш катта
майдонларнинг сув тагида қолишини тақоза этади. Сув омборларининг
табиатга таъсири кўп қиррали бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради:
ерларнинг сув тагида қолиши, ер ости сувларининг кескин кўтарилиши,
қирғоқларнинг емирилиши, маҳаллий иқлим шароитининг ўзгариши ва бошқ.
Бу эса ўз вақтида сув омбори
таъсир доирасида жойлашган корхоналар ва
халқ хўжалиги тармоқларини жойлаштиришга, уларнинг иқтисодиётига
таъсир этади. Сув омборларини қуриш ерларнинг,
жумладан, қиммат баҳо
қишлоқ хўжалик ерларининг камайишига, қишлоқларни,
корхоналарни,
йўлларни ва бошқа иншоотларни янги ерларга кўчиришга олиб келади.
Сув омборини қуриш билан боғлиқ хўжалик фаолиятига бўладиган
салбий таъсирни камайтириш мақсадида махсус тадбирлар ишлаб чиқилади
ва амалга оширилади. Улар жумласига сув тагида қоладиган ерлар
майдонини аниқлаш, инженерлик ҳимоя, йўқотиладиган қимматбаҳо ер
турлари ўрнини қоплаш йўлларини излаш, аҳолини кўчириш, корхоналар,
иншоотлар
ва
инженерлик тармоқларини янги ерларга кўчириш, қишлоқ
хўжалик корхоналари ҳудудини ва ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш
киради.
Бу ишлар йирик гидротехник иншоот қурилаётган жойда мураккаб
хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида амалга оширилади. Хўжаликлараро ер
тузиш сув омбори қурилиши сабабли,
ерни тармоқлараро қайта тақсимлаш
ишларини ва қурилишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўз
ичига олади. Шунинг учун ҳам,
гидротехник иншоотларни жойлаштириш ва
уларнинг ўлчамларини кўрсатувчи
лойиҳа олди ҳужжатлари таркибида
хўжаликлараро ер тузиш бўлими ҳам ишланади.
Лойиҳаланаётган сув омборларининг таъсир минтақаларидаги ер тузиш
бундай объектларни яратишнинг салбий ҳудудий оқибатларини (сув
босадиган ва сизот сувлари сатҳи кўтариладиган ерларнинг майдони ва
ҳудудлари, қирғоқлар емирилиши, халқ хўжалиги объектларини бошқа жойга
кўчириш зарурати, ердан фойдаланишдаги ва ҳудудни ташкил этишдаги
бузилишлар) олдиндан кўриш ва уларнинг аҳамиятини олдиндан баҳолаш
имкониятини беради.
Лойиҳавий ер тузиш ишлари «Ўздаверлойиҳа» институти бўлимлари
томонидан лойиҳалаш учун бутун объектни лойиҳалаётган етакчи ташкилот
томонидан бериладиган топшириққа мос тарзда ўтказилади. Йирик
объектлар бўйича ишлар бир неча босқичларда олиб борилади
-
ҳар хил
аниқликдаги чизма, техник
-
иқтисодий ҳисоблашлар (ТИҲ), техник
-
иқтисодий асослаш (ТИА).
Ер тузиш лойиҳасини ишлаш учун топшириқ қуйидаги бошланғич
маълумотларни ўз ичига олиши керак:
объектнинг жойлашган ўрни ва вазифаси;
сув омборидаги сувларнинг энг юқори меъёрий сатҳи;
тўғоннинг жойлашадиган ўрни;
сув сатҳи ўзгаришининг, сизот сувлари кўтарилишининг, қирғоқлар
қайта шаклланишининг ва қор
-
ёмғир сувлари кўп келадиган даврдаги
(баҳордаги) сув босишлари тавсифи;
ерларни, аҳоли яшаш жойларини ва бошқа объектларни инженерлик
ҳимоялаш иншоотларини жойлаштириш;
оқимни тартибга солиш тартиби ва ш.ў.
Кейин тайёргарлик ишлари ўтказилади. Унда лойиҳаланаётган сув
омбори ҳудудида жойлашган ер эгаликлари, ердан фойдаланишлар ва
туманларнинг аҳволи тўғрисидаги бошланғич материаллар йиғилади,
ўрганилади ва тизимлаштирилади. Ер тузишни ўтказиш учун сув омборининг
атрофдаги ерларнинг жойлашишига ва фойдаланилишига таъсирининг
ҳудудий шаклларини билиш керак. Сув омборларининг таъсир доиралари
қуйидаги минтақаларга бўлинади:
Сув босадиган минтақа
-
бу доимий ёки мавсумий сув тагида қоладиган
ерлар. Бу ерлардан қишлоқ хўжалиги ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш
умуман мумкин эмас. Бу минтақанинг чегараси сув омбори тўғонининг
юқори бъефи сатҳи билан белгиланади. Демак, тўғоннинг юқори бъефи
сатҳидан паст жойлашган ерлар сув босадиган минтақага
киради. Сув
босадиган минтақанинг лойиҳавий чегараси тўғоннинг юқори бъефи сатҳи
бўйлаб ўтказилган горизонтал бўйича ўтади. Бу чегарани белгилашда сув
босими натижасида сув омборининг оқим бўйича юқори қисмида сув
сатҳининг бироз юқори бўлишини ҳисобга олиш керак.
Бу ерлар мавжуд ер
эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олинади.
Ер ости сувлари сатҳи кўтариладиган минтақа
-
сув омбори
теварагидаги ерлар бўлиб, бу ерларда сизот сувлари сатҳи кескин
кўтарилиши натижасида ердан фойдаланиш шароити ўзгаради. Сизот
сувларининг кўтарилиши тупроқ намлигининг ошишига, айрим ҳолларда эса
ботқоқланишга олиб келади. Натижада бу ерлар деҳқончилик ва боғдорчилик
учун фойдаланишга яроқсиз ҳолга келади, яйлов ўсимликларининг таркиби
ва сифати ёмонлашади, биноларнинг чўкиши, деворларнинг ёрилиши ва
бошқа салбий оқибатлар кузатилади.
Сизот сувлари сатҳи кўтариладиган ерларнинг лойиҳавий чегаралари
сув билан қопланадиган минтақа
чегаралари сатҳидан ҳайдалма ерлар,
яйловлар ва пичанзорлар учун 1 метрдан,
қишлоқлар учун 2 метрдан ва
шаҳарлар учун 3 метрдан юқори қилиб белгиланади. Бу минтақадаги
ҳайдалма ерлар ва яйловлар пичанзорларга айлантирилади. Пичанзорларнинг
ҳосилдорлиги ўртача 50 % пасаяди. Ер ости сувлари сатҳи кўтариладиган
минтақа
чегараларини аниқроқ белгилаш
махсус изланишлар асосида
қилинадиган илмий хулосалар ёрдамида амалга оширилади. Бу минтақага
тушадиган боғлар ва узумзорлар харажатлари ҳисобга олинади ва
тўла
қопланади
(8 расм).
Бу ерлар ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олинмайди (ер ости
сувлари жудаям кўтарилиб ботқоқлашган ерлардан ташқари). Лойиҳалаш
амалиётида сизот сувлари сатҳи кўтариладиган майдонларнинг 20% у
Do'stlaringiz bilan baham: |