Ноам Чомский: Оммани манипуляция қилишнинг 10 усули
Ноам Чомский – тилшунослик профессори, файласуф, жамоатчилик арбоби, китоблар муаллифи. Уни замонамизнинг энг нуфузли интеллектуалларидан бири сифатида тилга олишади. Сиёсий мустабидликнинг ёрқин ва изчил танқидчиси бўлмиш Чомский давлатнинг ибтидосидан то бугунги кунгача бўлган ролини таҳлил қилади ва унинг ривожланиш векторларини белгилаб беради.
Давлат ҳокимияти ёки сиёсий ҳокимият ўз манфаатларига эга бўлганида, тутуриқсиз равишда ўзини асраб қолиш мақсадида ўзини сайлаганларни бошқаришни бирламчи вазифасига айлантиради. Одамлар норозилик кўрсата бошлаганида эса зўравонликдан қочиш учун бунга қарши тарғиботдан фойдаланади, тарғибот қуроли бўлиб ОАВ хизмат қилади. Ноам Чомский «Манипуляция қилишнинг 10 усули»ни тузган бўлиб, уни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1-усул: диққатни чалғитиш
Жамиятни бошқаришнинг асосий унсури одамлар эътиборини муҳим муаммолар ҳамда сиёсий ва иқтисодий ҳукмрон доиралар қабул қиладиган қарорлардан чалғитишдир. Бунинг учун эса ахборот майдони кам аҳамиятли хабарлар билан тўлдирилади.
Фуқароларга замонавий фалсафий оқимлар, илғор илм-фан, психология, нейробиология ва кибернетика соҳасидаги муҳим маълумотларни олишга имкон берилмайди. Бунинг ўрнига ахборот майдони спорт ва шоу-бизнес хабарлари, енгил-елпи материаллар билан тўлдирилади.
«...фуқароларнинг эътиборини ҳақиқий аҳамиятга эга бўлмаган муаммоларга қаратиб, чинакам ижтимоий муаммолардан чалғитиш. Одамлар ҳар доим нима биландир банд бўлишига ва уларнинг тафаккур учун вақти қолмаслигини эришилади: бошқа барча ҳайвонлар сингари далада – қўтонда». (Н. Чомскийнинг «Сокин урушлар учун сассиз қурол» китобидан иқтибос).
2-усул: аввал муаммолар яратиб, кейин уларнинг ечимини таклиф этиш
Мазкур усул «муаммо – реакция – ечим» деб ҳам аталади. Муаммо, қандайдир «вазият» юзага келтирилади, бундан мақсад аҳоли орасида муайян реакцияни келтириб чиқариш ва одамларнинг ўзи ҳукмрон доираларга керакли қарорларнинг қабул қилинишини талаб этишидир. Масалан, шаҳарларда зўравонликлар кучайтирилади ёки қонли терактлар уюштирилади, пировардида одамлар хавфсизликнинг кучайтирилишини кўзда тутувчи қонунлар қабул қилинишини ва фуқаролик эркинликларини чекловчи сиёсат олиб борилишини талаб қилади.
Ёхуд қандайдир иқтисодий, террористик ёки техноген инқироз келтириб чиқарилади. Шунда одамлар ижтимоий ҳуқуқлари поймол бўлса-да, инқирознинг оқибатларини бартараф этиш чоралари ҳақида ўйлай бошлайди. Англаш лозимки, инқирозлар ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |