Keywords: watercolor, achromatics, palette knife, palette, portrait, genre, harmonica,
stained glass, baguette, self portrait, still life, saturation, paint, reflex, light, spectrum, rhythm,
shadow light, style, shape, light, line, perspective
Республикамизнинг келажакда буюк мамлакатга айланиши, жаҳоннинг ривожланган
мамлакатлари қаторига қўшилишида халқимиз маданияти, маърифати, санъати ва
маънавиятининг ўрни беқиёсдир. Халқимизнинг маънавияти ва маданиятини бойитишда
тасвирий санатнинг ўрни катта. Хозирги даврда ҳар соҳада бўлгани каби тасвирий санъатда
ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Тасвирий санъат машғулотлари хозирги кунда умумтаълим
мактаблари, касб – хунар коллежлари ва олийгоҳ талабалари педагогик фаолияти ва бадиий
ижодкорлигини ўстиришда катта аҳамиятга эга
Бўлажак рассом ёки тасвирий санъат фани ўқитувчиси тасвирий санъатнинг ифода
воситалари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлиши, турли бадиий материалларнинг
хусусиятлари ва уларнинг фойдаланиш йўлларнини мукаммал эгаллаши керак бўлади.
Ўқитувчи қалам ва бўёқлар билан тасвирни бажариш малакаси билан биргаликда, шу соҳада
назарий ва амалий билимларни ўқувчиларга етказа олиши ҳам зарур. Бунинг учун
рангтасвир ҳақидаги назарий ва амалий, методик маълумотларни олийгоҳда билим олиш
жараёнида ва ўқув амалиётларида мукаммал эгаллаб олиши керак бўлади.
Дастлабки амалий вазифа рангларнинг учта хусусияти билан таништиришга бағишланади
яни бир буюмнинг иккинчисидан ранг фарқланиши қуйидагича: ранг туси оч тўқлиги ва
тўйинганлиги. Нарсаларнинг рангларини фақатгина бирор белги орқали оч тўқлиги ранг
тусларидан ёки тўйинганлигидан ёки бўлмаса ҳар иккала ва учала хусусиятлари билан ҳам
ажратишлари мумкин. «Рангтасвир - тасвирланаётган картинадаги барча бўлаклар орасидаги
муносабатларни, уларнинг ёруғлик кучини ва ҳар бир бўлакларни ўзаро таққослаш
натижасида бўёқлар ва нозик фарқлар кучини узоқ вақт кузатиш орқали борлиқни тўлақонли
ифодалаш мумкин» - деб айтган эди К.Ф.Юон. Рангни кучи (тўйинганлиги) фарқларини ранг
нафислиги ёки оч-тўқлиги бўйича аниқлашдан мушкулроқдир. Ёш рассомлар дастлаб
рангларнинг тўйинганлиги бўйича фарқларини тушунмайдилар (ранглар нафислиги ва унинг
соя ёруғлигини яхши сезадилар). Шу сабабли улар тасвирлаш мобайнида масалан, яшил
рангдаги дарахтлар, ўт-ўланларни айрим қийинчиликларга дуч келадилар. Улар
этюдларидаги дарахтларнинг яшил-баргларини ниҳоятда бўрттириб ёрқин тасвирлайдилар.
Ранглар тўйинганлик жиҳатдан муносабати аниқ берилмаган, этюдлардаги ёруғлик муҳит
таъсирига буйсунмаганлиги яққол кўринади ва у ҳаққоний рангтасвирга ўхшамайди.
Ранг муносабатларини тўғри аниқлаш учун рангларни учта белгиси бўйича
буюмларни бир-бири билан бир вақтда таққослаш лозим. Бу билан қўйилманинг оч-тўқлиги
ва тўйинганлик фарқларини қайта қабул қилишда асосий ўрин колорит вазифалар эчимига
боғлиқ. Манзара этюдларида масалан осмон ва сувни тасвирлашда асосан рангларнинг оч
тўқлиги ва тўйинганлиги орқали муносабатларни кўрсатишга эришилади. Турли туман
бошқа фаолиятларда (портретда манзарада) тус ва ранглар кучининг аниқ муносабати
ҳаққоний тус муносабатлар қурилишини аниқлайди. Рангнинг асосий хусусиятларини
амалий жиҳатдан билиш учун уларни турли буюмларда синаб кўриш керак (турли
тўйинганликдаги мевалар сабзавотлар рангли драпировкалар. Ранги туси ва тўйинганлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |