ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
418
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Миллий педагогика ва психологияда педагог касбий компетентлигининг моҳияти,
мазмуни ва структурасини белгилашга турлича ёндашувлар мавжуддир.
Айрим муаллифлар (А.А.Бодалев, Ф.Н.Гоноболин, Н.В.Кузьмина ва бошқалар)
мазкур муаммони психологик нуқтаи назардан ўрганишни таклиф этадилар, бошқалар эса
(Н.Н.Лобанова, А.К.Маркова, В.А.Сластенин ва бошқалар) педагогнинг шахсий тавсифлари,
касбий аҳамиятли сифатларига урғу берадилар, учинчилар (Э.Ф.Зеер, Г.М.Романцев,
В.А.Болотов, В.В.Сериков ва бошқалар) касбий компетентликни асосий малакалар беш
гуруҳидан бирига киритадилар, тўртинчилар (А.А.Деркач, Г.Н.Подчалимова ва бошқалар)
касбий компетентликни ўқитувчи фаолиятининг профессионаллиги структурасида
белгилайдилар.
«Ўқитувчининг касбий компетентлиги» ва баъзан синоними сифатида қўлланиладиган
«педагогик
компетентлик»
атамаси
психологик-педагогик
адабиётда
кўпинча
қўлланилмоқда. В.А.Адольфнинг тадқиқотида ўқитувчининг касбий компетентлиги умумий
шахсий ҳосила сифатида ифодаланган. У касбий компетентликни маҳсулдор педагогик
фаолиятга тайёрлик сифатида таърифлайди. Муаллиф касбий компетентлик структурасига
қуйидагиларни: назарий-методологик, маданиятшунослик, фанга оид, психологик-педагогик
ва технологик компонентларни киритади.
Мазмуннинг биринчи компоненти – меъёрий, мажбурий педагогик фанларни (таълим
ва тарбия қонуниятлари, принциплари ва методлари, тарбия объекти ва субъекти сифатида
бола тўғрисидаги билимлар) ўрганиш жараёнида эгалланадиган педагогика соҳасидаги
фундаментал билимлар. Иккинчи компонент – танлов бўйича фанлар, факультет
ихтисослигини инобатга олиб факультативлар, муқобил махсус курслар ва ихтисослик
фанларининг турли вариантлари. Мазмуннинг учинчи компоненти – индивидуал ижодий
қобилиятларини ва фаолиятнинг индивидуал услубини ривожлантиришга йўналтирилган
талабаларнинг қизиқишлари бўйича мустақил ишлари. Муаллифнинг фикрича, ўқитувчининг
умумпедагогик
тайёргарлиги
мазмуни
ва
методларини
ривожлантиришнинг
ҳаракатлантирувчи кучи қуйидаги: ўқитувчига талабларнинг доимий ўсиши ва педагогик
тайёргарлик тизимида уларни ҳисобга олиш имкониятлари ўртасида; педагогик меҳнат
мазмунидаги ўзгаришлар ва уларнинг педагогик тайёргарлик мазмуни ва методларида
ифодаланиши ўртасидаги; педагогика фани ва профессионал ўқитувчини тайёрлаш
амалиётида унинг амалга ошиши ўртасидаги зиддиятлар ҳисобланади.
А.И.Пискуновнинг нуқтаи назари эътиборли бўлиб, у ўқитувчининг касбий
компетентлиги структурасида қуйидагиларни ажратади:
1) инвариант асос (фалсафий, психологик-педагогик ва методик фанлар соҳасидаги
фундаментал билимлар, ўқув ва дарсдан ташқари фаолиятнинг турли шакллари ва турларини
ташкил этиш соҳасидаги технологик билимлар, касбий-педагогик малакалар);
2) талабанинг илмий тайёргарлиги хусусиятларини, унинг шахсий қизиқишлари ва
мойилликларини кўзда тутувчи вариатив қисм.
А.И.Пискуновнинг касбий компетентлик тушунчасига ёндашувини таҳлил қилиб, биз
асосий инвариант билим ва кўникмалар – бу ихтиёрий ихтисосликдаги педагог учун стандарт
минимум эканлиги тўғрисидаги хулосага келдик. Улар бўлажак мутахассисларнинг касбий
фаолиятнинг назарияси ва амалиётини кейинги мустақил чуқур ўрганишлари учун пойдевор
бўлиб ҳисобланади.
Т.М.Туркинанинг касбий компетентлик структурасига қарашлари эътиборли бўлиб, у
педагогик фаолиятга структуравий-функционал ёндашув асосида ишлаб чиқилган ва
қуйидагиларни ўз ичига киритади:
(1) педагогик жараёнда ифодаланадиган тажрибанинг (билим, кўникма, малакалар)
мазмуни билан белгиланадиган фанга оид аспекти; бу мутахассис фаолияти соҳасида ётувчи
«нимани ўқитиш?», «нимани ривожлантириш ёки тарбиялаш?» каби саволларга жавоблар;
Do'stlaringiz bilan baham: |