Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ОРҚАЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ НУТҚ ФАОЛИЯТИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ОРҚАЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ НУТҚ ФАОЛИЯТИ 
ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
Гулямова М.Х. – PhD, ЎзЖТУ, Ўзбекистон 
 
Аннотация: Мазкур мақола талабаларда нутқ фаолияти турларини масофавий таълим 
орқали ривожлантиришга бағишланади. Мақола муаллифи томонидан тинглаб тушуниш, 
гапириш, ўқиш ва ёзувни мукаммал ўрганиш ва мустаҳкамлаш учун бир қатор онлайн 
сайтлари тавсия этилган. 
Аннотация: Данная статья посвящена развитию речевой деятельности студентов 
через дистанционного обучения. Автор статей рекомендует несколько онлайн сайти для 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
52 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
восприятия на слух, разговорной речи, чтения, а также для совершенствования изучения и 
усиления письменности
Annotation: This article is devoted to the development of students' language skills through 
distance learning. A number of online sites have been recommended by the author of the article for 
listening comprehension, speaking, reading and reinforcement of writing. 
Калит сўзлар: мақсад, мазмун, ахборот, коммуникация, компьютер, инновацион, 
вазифа, метод, технология , масофавий таълим, нутқ фаолияти турлари. 
Ключевые слова: цель, значение, информация, коммуникация, компьютер, 
инновационный, задача, метод, технология, дистанционное обучение, виды речевой 
деятельности. 
Key words: aim, content, information, communication, computer, innovation, task, method, 
technology, distance learning, language skills. 
 
Бугунги 
кунда 
таълим 
жараёнида 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан ва масофавий таълимдан фойдаланиш долзарб масалалардан бирига 
айланди. Айниқса, тил таълими тизимига масофавий таълим методи ўқитишнинг алоҳида 
шакли сифатида жадаллик билан кириб келмоқда. Масофавий ўқитиш усули ўқитувчи- 
педагог ва ўқувчи – талабалар учун ҳам қатор қулайликларга эгалиги билан алоҳида ажралиб 
туради. Масофавий таълим методида ўқитиш ўқув ахборот-ресурс марказлари, интернет
почта алоқалари орқали амалга оширилади. Масофавий таълим (лотинча “distanstiya” – 
масофадан фойдаланиш) ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тўғридан-тўғри, шахсий алоқасиз 
“масофадан ўқитиш” имконини яратиб берувчи замонавий ахборот ва телекоммуникацион 
технологиялардан фойдаланиш бўлиб, унга кўра таълим жараёни янги ахборот 
технологиялари, мултимедиа тизими ёрдамида ташкил этилади. 
Республикамизда масофавий таълимни ташкил этиш борасида бир қанча изчил 
ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масофавий таълимнинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини 
яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари, 
жумладан ”Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун, Республикамиз Президентининг 
“Компьютерлаштиришни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 
“Компьютерлаштиришни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Масофавий таълимнинг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси олий ўқув юртлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисида 
2011-2016 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартдаги «Олий таълим муассасаларида 
масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида»ги 233-сон буйруғи билан жорий йилнинг 1 
апрелидан бошлаб талабалар учун масофавий таълимни жорий этилиши белгиланган ва 
ушбу дастур асосида таълим муассасаларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Масофавий таълим дунёнинг айрим ривожланган хорижий мамлакатларида, яъни 
Англия, Испания, Хитой, Америка, Канада, Хиндистон, Германия, Исроил, Индонезия ва 
Европаларда кенг жорий этилган. Масофавий таълим бўйича республикамизда С.С.Ғуломов, 
У.Ш. Бегимқулов, А.А. Абдуқодиров, Н.Тойлоқов, А.Х.Пардаев, Р.Х.Ҳамдамов, 
О.Д.Рахимов, Қ.О.Мустафаев, Н.И.Зоировлар илмий-тадқиқот ишларини олиб борганлар. 
Масофавий ўқитиш бу, махсус психологик-педагогик ва ахборот коммуникацион 
технологиялар муҳитида, бир-биридан узокда бўлган қатнашчиларнинг билвосита алоқасига 
асосланган ҳолда билим, малака, кўникма ҳамда уларни эгаллаш усулларини узатиш ва 
уларни ўзлаштириш жараёнидир [1,7-бет]. Масофали ўқитиш (distant education) - ўқув 
жараёнининг мақсади, мазмуни, услублари, ўқитиш воситалари ва Интернет технологияси 
ёрдамида тингловчи ва ўқитувчилар масофадан туриб интерфаол мулоқот қилиш жараёнидир 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish