ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
55
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
1.Атаева Н., Салаева М., Ҳасанов.С. Умумнй педагогика (Педагогика назарияси ва
амалиёти асосларн). Ўқув қўлланма. II боб. -Т.: “Фан ва технология” , 2013, 60 бет.
2.Рахимов О.Д., Мустафаев Қ.О., Зоиров Н.И.. Масофавий таълимнинг дидактик
таъминоти. Ўқув қўлланма. Қарши-2012й., 45 бет
3. Абдуқодиров А., Пардаев. А. Масофали ўқитиш назарияси ва
амалиёти.Монография.”Фан” нашриёти .-Т: 2009. 146 б.
4.
https://tami.uz/matnga_qarang.php?id=232
5.
http://www.redcenter.ru
АЛЛОМАЛАРИМИЗ ИЖОДИ ЁРДАМИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ТАЪЛИМ-
ТАРБИЯ БЕРИШ
Жуманазаров У.А. – ф.ф.д., проф., Ўзбекистон.
Аннатация. Мақолада алломаларимиз ижоди ёрдамида ўқувчиларга таълим-тарбия
беришнинг мақсад ва вазифалари ёритилган.
Калит сўзлар: алломаларимиз, мутафаккир, Шарқ, ўқувчи, таълим-тарбия, Алишер
Навоий, Хондамир.
Аннатация. В статье описаны цели и задачи обучения студентов с помощью работ
наших ученых.
Ключевые слова: наши ученые, мыслитель, Шарк, студент, образование, Алишер
Навои, Хандамир.
Annotation. The article describes the goals and objectives of educating students with the
help of the works of our scientists.
Keywords: our scholars, thinker, Sharq, student, education, Alisher Navoi, Khandamir.
Фарзандга таълим-тарбия бериш аввало оиладан бошланади. Шу боис оиладаги
муҳит, ота-онанинг болага бўлган муносабати оилавий турмуш иқлимига боғлиқ. Бу эса, ўз
навбатида, жамиятда маънавиятни шакллантиришга замин бўлади. Бола тарбияси ва
бошланғич таълимда жамият маънавиятининг аҳамияти катта. Фарзандларга миллий
қадриятлар, хусусан, Шарқ алломалари қолдирган бой мерос асосида таълим-тарбия бериш
муҳим аҳамият касб этади. Улуғ алломаларимиз асарларида болаларга гўдаклик чоғиданоқ
катталарга ҳурмат ва кексаларни эъзозлаш, ота-онага алоҳида эҳтиром кўрсатиш, ўзидан
кичиклар иззатини ўрнига қўйиш каби ажойиб қадриятларимизга таяниб иш кўришга
чақирилади.
Болаларга илк тарбия асослари оилада берилади. Фарзандларга бошланғич таълим
беришда таъсирчан куч – оилавий тартиб, яъни уларнинг ўзаро муносабати, ота-онанинг
хулқ-атвори, маънавий ва сиёсий савияси, муомала маданияти, оиланинг даромади, яшаш
шароити ва бошқалардан иборат бўлади.
Юқоридаги фикрлар қадимда ўтмиш алломаларимиз томонидан кўп бора
таъкидланган ва ҳаётий ҳикматга айланган.
Буюк бобомиз Алишер Навоий асарларида бола таълим-тарбиясига, дунёқарашининг
кенгайишига ва шахси ривожланишига оид қимматли фикрлар кўплаб баён этилган.
Халқимизга хос бўлган тортинчоқлик, андиша каби психологик хусусиятларни чуқур
англаган улуғ бобомиз инсонни фаол бўлишга, билим эгаллашга ундаб, шундай ёзади:
Билмаганнни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим.
Яна бир ҳикматида:
Оз-оздан ўрганиб, доно бўлур,
Қатра-қатра йиғилиб, дарё бўлур- деб ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |