ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
82
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Бунда ёшларни кескинлик ёки тазйиқ ўтказиб тўғри йўлга солиб бўлмайди. Ҳеч бир
зўравонликсиз ва асосли фикр-мулоҳазалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиши
зарур.
Биз бу каби дин ниқоби остидаги ёшларда интернет орқали салбий характер
шакллантиришга ҳаракат қилаётганларнинг “киберҳужум механизми”га қарши ёш авлодни
асрашимиз учун “киберҳимоя механизми”ни қуйидагича қўллаш мумкин: биринчидан,
интернетда берилаётган маълумотларни герменевтик таҳлил қилиб, “фильтрлаш” ёки
ёшларда “фильтрлай” олиш қобилиятини шакллантириш;
иккинчидан, интернет маълумотларига ёки компьютерга қизиқувчи ёшларга доимий
равишда салбий сайтлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида керакли маълумотларни бериб
бориш;
учинчидан, жойларда ота-оналар учун доимий равишда тушунтириш ишларини олиб
бориш;
тўртинчидан, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти педагогик жамоаси, ўқувчи ва
талабалар орасида интернет ҳужумлари ва интернет саводхонлиги бўйича тарғибот ва
ташвиқот ишларини ташкил қилиш лозим. Бу вазифа маълум бир маънода диншунослик
фани орқали амлага оширилади.
Талаба-ёшларда зарарли ахборотлар таъсирида юзага келадиган салбий ҳолатларга
қарши таълим-тарбия жараёнида ахборот хавфсизлиги самарадорлигини ОАВ (Интернет –
ziyonet.uz, islom.uz, muslim.uz…), телекўрсатувлар – Заковат, Зиё..., радиоэшиттиришлар –
Аждодлар хазинаси, Ёшлар вақти, Нуқтаи назар...), китобхонликни ривожлантириш
(тарихий, фалсафий, диний манбалар, ҳикоялар, бадиий асарлар...), маънавий-маърифий
тадбирлар (семинар-тренинглар, диний уламолар билан учрашувлар, суҳбатлар, диний
ташкилотлар, музейларга ташрифлар...) орқали ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Натижада талаба-ёшлар онги ва қалби ҳимояланган, ахборотларни таҳлил қилиб, яхши ва
ёмонини саралай оладиган маънан соғлом бўлиб тарбияланади.
Хулоса тарзида айтиш мумкинки, маънавий таҳдидлар турли кўринишларда ва
умуминсоний қадриятлар ниқоби остида жамият маънавий ҳаётига хавф солмоқда. Бундай
тажовузкорона ҳаракатлар биз учун мутлақо бегона мафкура ва ахлоқий дунёқарашни
беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилганлиги билан айниқса
хатарлидир.
Шунинг учун ҳам талаба ёшларни бузғунчи ғоялар, ахборот хуружи, ёт таъсирлардан
ҳимояланишга
ўргатиш
“Таълимни
ахборотлаштириш
шароитида
талабаларда
диншуносликка оид билимларни ривожлантириш” масаласи асосий вазифалардан
ҳисобланади. Талабаларнинг диншуносликка оид билимларни яхши ўзлаштириши мана шу
каби маънавий таҳдидларни тезда аниқлаш ва бартараф этишда иммунитет вазифасини
ўтайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга
қурамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. 17-б.
2. Тулепов А. Интернетга ин қурган “Ўргимчаклар”. –Т.: Мовароуннаҳр. 2014. 6-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |