ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
341
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тестлар ташкил этади. Маьлумки, ақлий қобилият, тафаккурни аниқлаш ва ўлчашнинг асосий
қуроли психологик тестлар ҳисобланади. Ана шундай тестларнинг яратилиш тарихи бир
неча асрларга эга. Эрамиздан аввалги қадимги Вавилонда мирза ва котиблар тайёрланадиган
мактаб битирувчиларида тадқиқотлар ўтказилган. Яхши тайёрланган мирза ўша даврнинг энг
эотиборли, таниқли кишиси ҳисобланган. Бу эса ўша давр билимларини
эгаллаш даражаси
билан белгиланган. Улар тўрт арифметик амални билиши, кўриш майдонининг кенг бўлиши,
мавжуд нарсани тақсимлай олиши, ашула айтиш, бирор мусиқа асбобини чалиш қобилиятига
эга бўлиши лозим бўларди. Булардан ташқари уларнинг турли хил материаллар, металлар,
ўсимликлар ва шу кабиларни фарқлай олиш қобилиятлари синаб кўрилган.
Қадимги Мисрда коҳинлик саноатига бир қанча белгиланган синовларга дош берган
кишигина ўргатилган. Маьлум бўлишича аввало, номзод суҳбатдан ўтган. Ундан ташқари
ташқи қиёфаси, суҳбат қилиш қобилияти баҳоланган. Ундан сўнг меҳнат қилиш кўникмаси,
эшитиш ва жим туриш,
олов ва сувдан сакраш, якка ҳолда ҳар қандай қийинчилик ва
қўрқувдан ҳоли бўлиши кабилар текширилган.
ХХ аср бошларида “Психология таьлими” журналида АҚШнинг йирик психологлари
томонидан
тест
мавзусида
уюштирилган
баҳс
мунозаралар
босилиб
чиқди.
Тадқиқотчилардан интеллектни тушунтириш ва уни тадқиқ қилишнинг энг яхши йўли
сўралганда, гарчи уларнинг интеллект ҳақидаги тушунчалари бир- бирларини инкор қиларли
даражада бўлсада, деярли барча олимлар тест тадқиқотларини энг мақбул, энг омилкор усул
деб баҳоладилар. Жумладан, Л.Термен “Интеллект мавҳум тафаккурга нисбатан
қобилиятлиликдир”, Э.Торндайк “Интеллект билимларнинг ўзаро мутаносиблиги ва
уларнинг атроф муҳитга мослашишдаги кўмаги эканлиги”, Х.Вудрис “Интеллект
билимларни ўзлаштиришга нисбатан қобилият кўриниши” деб таькидлайдилар.
Жаҳонда таьлим сифати ва даражасини аниқлаб
берувчи PISA, PIRLS, TIMSS каби
бир қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар ривожланган давлатлардаги таьлим
сифатини янада ошириш мезони сифатида кенг қўлланиб келинмоқда.
PISA – ўқувчиларнинг таьлим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро
дастур бўлиб, ундаги тест жаҳоннинг ривожланган давлатларидаги мактаб ўқувчиларининг
билими ва уларни амалиѐтда қўллай олиш маҳоратини баҳолайди. Дастурнинг асосий
мақсади – 15 ѐшли ўқувчилар таьлим муассасасида олаѐтган
билим ва тажрибаларидан
ижтимоий муносабатларда ва инсон фаолиятида учрайдиган турли хил ҳаѐтий вазифаларни
ечишда қанчалик фойдалана олиш қобилиятини баҳолашдир. Ушбу синов ҳар уч йилда бир
маротаба ўтказилади. Тестда фақат 15 ѐшли ўсмирлар иштирок этади. Мактабдаги таьлим
сифатини мониторинг қилишга қаратилган PISA дастури асосан уч йўналишда: ўқиш,
математика ва аниқ фанлар саводхонлиги бўйича олиб борилади. PISA дастури
давлатларнинг таьлим соҳасидаги сиѐсатига сезиларли даражада таьсир ўтказади. Ҳар бир
давлат ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ўзининг таьлим соҳасидаги кучли ва кучсиз
томонларини холисона аниқлаб, бошқа давлатларга нисбатан мавқеини кўради ҳамда таьлим
муассасаларида ўқув жараѐнини такомиллаштиришда ўз йўналишлари ва стратегиясини
белгилаб олади.
PIRLS – матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро тадқиқот бўлиб,
унда 50 дан ортиқ давлатлар иштирок этиб келмоқда. Мазкур халқаро тадқиқотнинг мақсади
турли таьлим тизимига эга давлатлар бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва
қабул қилиш бўйича тайѐргарлиги ҳамда ўқувчиларнинг ҳар хил ютуқларга эришишига
сабаб бўлувчи таьлим тизимидаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва баҳолашдан иборат.
TIMSS, яьни мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро
мониторинг ҳам жаҳон мамлакатлари таьлим тизимида кенг татбиқ этилмоқда.
TIMSS
дастури Таьлим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси IEA (International
Association for the Evaluation of Educational Achievements) томонидан ташкил этилган бўлиб,
ушбу тадқиқот 4- ва 8-синф ўқувчилари орасида математика ва ижтимоий фанлар бўйича