Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
40 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Қўғирчоқ терапияси турли бошқа терапия усуллари билан биргаликда қўлланилади. 
Масалан, психодрама, ўйинтерапияси, арт-терапия, эртактерапияси ва бошқалар. Болада 
миллий хусусиятларни шакллантиришда бизга миллий қўғирчоқлар ёрдамга келади. Миллий 
қўғирчоқлар ёрдамида қўғирчоқ терапиясини қўллашда қуйидаги вазифалар амалга 
оширилади: 

Коммуникатив хусусиятлар – бунда бола ўзбек миллий хусусиятига хос бўлган 
жамоа билан эмоционал алоқа ўрнатиш, яъни ҳамкорликда ишлаш, гуруҳ аъзоларини қўллаб-
қувватлаш, ҳамдардлик билдира олиш, альтруизм, самимийлик, меҳнатсеварлик, шахслараро 
муносабатларда толерантлик каби инсонпарварлик сифатлари шаклланади; 

Релаксацион – бола қўғирчоқлар билан ўйнашда фақатгина қўғирчоқ эмас, 
балки дўстлари билан ҳам ўйнайди. Натижада болада дўст орттириш орқали эмоционал 
зўриқишлари бартараф этила бошлайди. Демак, қўғирчоқ терапиясининг релаксацион 
вазифаси орқали, биз болада эмоционал зўриқишларни бартараф этишга ва дўстлик ҳиссини 
қадрлашга ўргатишга эришамиз; 

Тарбиявий таъсири – қўғирчоқ терапиясининг қўлланилиш мақсадига кўра, биз 
болада ҳаётий вазиятларда ўзини тутиш кўникмасини шакллантирамиз; 

Ривожлантирувчи – қўғирчоқ билан ўйнаш орқали болада имитацион 
жараёнлар кечади ва бу ҳолат унинг хотираси, диққати, идроки, хаёли ва қўл 
моторикасининг ривожланишига олиб келади

Таълимий таъсири – болада ижтимоий тажрибани ўзлаштириш билан боғлиқ 
маълумотларни тўплаши билан тавсифланади [3; 102-б.].
Қўғирчоқ терапияси методи болани эртак қахрамони ёки уни ўраб турган инсонлар 
билан ўзини идентификациялаш асосига қурилади ва учта асосий тушунча бунда муҳим 
ўринга эган. Булар: “ўйин” – “қўғирчоқ” – “қўғирчоқ театри”. Ўйин бола ҳаётида ўз 
ижтимоий позициясини шаклланишида катта аҳамият касб этади. Ўйин боланинг ўзлигини 
намоён қилишда етакчилик қилади. Қўғирчоқлар эса ана шу ўзлиги намоён қилишнинг энг 
универсал воситасидир.
Болалар билан ишлашда қуйидаги қўғирчоқ турларидан фойдаланилади: 
- Миллий қўғирчоқлар: “Кумушой”, “Бичихон”, “Качалпалвон”, “Алпомиш” каби 
қўғирчоқ турларидан фойдаланилади. Мазкур қўғирчоқлар болада миллий хусусиятлар, яъни 
мулойимлик, мардлик, тўғрисўзлик, ҳимматлилик, инсонпарварлик, меҳмондўстлик, 
катталарга ҳурмат, жасурлик, оилапарварлик каби сифатларни ривожлантиришда 
қўлланилади. Қолеверса, болани миллий қадриятлар таъсирида тарбиялашга замин 
ҳозирлайди. 
- Марионетка қўғирчоқлар: бундай қўғирчоқларнинг бош қисми ва либоси бўлади. 
Мазкур қўғирчоқлардан фойдаланиш болада майда қўл моторикаларини ва умумий ҳаракат 
координациясини, эмоцияларни бошқариш кўникмасини шакллантиради. Қўғирчоқни 
жонлантириш болада ўз ҳаракатларига масъулия ҳиссини тарбиялайди.
- Бармоқ 
қўғирчоқлар: 
бундай 
қўғирчоқлар 
боланинг 
қўл 
моторикасини 
ривожлантириш билан бир қаторда уларни “гапиртириш” орқали нутқини, қатъиятлилик, 
сабрлилик сифатларини ривожланишига ёрдам беради.
Умуман олганда юқоридаги фикрлар асосида қуйидаги хулосаларни шакллантириш 
мумкин: 
- мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ривожланишида ўйин билан бир қаторда 
қўғирчоқлар ҳам муҳим ўринга эга. Шу боисдан, боланинг психик тараққиётига таълимий 
таъсир ўтказишда қўғирчоқлардан терапевтик мақсадларда фойдаланиш самара беради.
- Болада миллий хусусиятларни тарбиялашда миллий қўғирчоқларнинг таъсири 
мавжудлигини ҳисобга олиб, қўғирчоқ терапиясида миллий қўғирчоқлардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish