ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
261
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
mos ravishda tanlash kerak bo‘ladi. O‘yin vaqtida bola faoliyati aktivlashadi, ularning erkin diqqati
va xotiralari rivojlanadi.
Adabiyotlar
1. Bikbayeva, Girfanova K.M. Matematikadan og‘zaki maqshlar-Toshkent, 1999.
2. Levenberg L.Sh., Axmedjanov I.G., Nurmatov A.N. Boshlang‘ich sinflarda matematika
o‘qitish metodikasi. –T,. 1985 .
3. Sagatov M.I.a matematika o‘qitish uslubiyati. -T.: O‘qituvchi. 1993 .
4. Sagatov M.I. Matematika va uni o‘qitish maxsus metodikasi. -T.: Alisher Navoiy nomidagi
O‘zbekiston Milliy kutubxonasi nashriyoti. 2006 y.
КОМПЬЮТЕР-ГРАФИК КОМПЕТЕНТЛИК КАСБИЙ
КОМПЕТЕНТЛИКНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА
Муслимов Ш.Н.– таянч докторант, ТДПУ, Ўзбекистон.
Кейинги йилларда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларидан фойдаланиш билан
боғлиқ инсон фаолиятининг турли соҳаларида зарур бўлган компьютер-график тизимларини
яратиш тез суръатлар билан илдамлаш юз бермоқда. Ҳозирги кунда ахборот технологиялари,
компьютер дизайни ва графика соҳасида компьютер билан ишлайдиган дизайн тизимларига
эга бўлган битирувчиларга эҳтиёж жуда катта. Тадқиқотимиз доирасида олий таълимнинг
бакалавр босқичи талабаларини касбий компетентлигининг моҳияти ҳамда график
компетентликнинг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш муаммосига тўхталамиз.
Касбий компетентликни талқин қилишга тадқиқотчилар томонидан ёндашувлар
турлича бўлиб, кўпинча, мутахассис тайёрлаш сифатининг ўзига хос хусусияти бўлиб,
малака талаблари ва касбий махорат даражасини аниқлаш ҳисобланади. Маркова А. К.
фикрича, компетентлик - мустақил равишда ҳаракат қилиш имконини берувчи психологик
ҳолати, "инсонни меҳнат махсули натижаларидан иборат муайян меҳнат функцияларини
бажара олиш кўникмаси ва қобилияти”, “касбий компетентлик - меҳнат фаолиятининг турли
жиҳатлари мажмуини белгиловчи жараён кўрсаткичлари” деб ҳисоблайди. Муаллиф
компетентликнинг мавжудлигини инсон меҳнатининг натижаси хусусиятига қараб
баҳолашни таклиф қилади. Унинг фикрича, ҳар бир ходим бажарадиган иши шу касбий
фаолиятнинг якуний натижаси талабларига жавоб берадиган даражада компетентли
ҳисобланади, "якуний натижани баҳолаш ёки ўзгартириш компетентлик даражаси ҳақида
хулоса қилишнинг ягона илмий усулидир" [1]. Шунинг учун компетентликнинг асосий
таркибий қисми операционал-фаолиятнинг таркибий қисми бўлиб, касбий компетентликка
эришиш бутун мехнат фаолияти давомида содир бўлади ва унинг асоси талабалик давридан
бошланади.
Ю. В. Койновнинг фикрича касбий компетентлик - бу "субьект фаолиятининг
индивидуал-интеграл сифат характеристикаси бўлиб, яхлит ҳолат ва шахснинг уни амалга
оширишга тайёрлиги" деб ҳисоблайди [2].
Таьлим соҳасида олий касбий таълим учун давлат таълим стандартида Технологик
таьлим йўналиши битирувчисининг модели икки турдаги компетенциялардан иборат
эканлиги билан тавсифланади: умумий маданий ва касбий. Умумий маданий компетенциялар
таълим жараёни натижасига қўйиладиган фанлараро талабларни акс эттиради ва бўлажак
битирувчида ишлаб чиқилиши зарур бўлган шахсий сифат ва қобилиятлар мажмуини
ифодалайди. Касбий компетенциялар битирувчининг ихтисослашиш соҳаси билан боғлиқ
бўлиб, ўзига хос махсус касбий билим ва малакалар мавжудлигини ўз зиммасига олади ва
унинг касбий фаолият турларидан фарқлаш мумкин.
Касбий компетентликни таркиби, тузилиши ва турли ёндашувларини таҳлил қилган
ҳолда, биз уни олий таьлим битирувчисининг интегратив сифати деб ҳисоблаймиз,
Do'stlaringiz bilan baham: |