Keywords: International assessment programs, an object of international research, goals,
objectives, tools, criteria, creative environment, difficulty levels of educational tasks, competency-
based approach, systematic approach
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда таълим тизимини мазмунан
модернизациялаш, таълим сифати ва самарадорлигини халқаро стандартларга мослаштириш
борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда, жумладан Вазирлар Маҳкамаси
томонидан 8 декабрь 2018 йилда қабул қилинган 997-сонли “Халқ таълими тизимида таълим
сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни халқаро баҳолаш дастурлари бўлган:
PIRLS - Progress in International Reading and Literacy Study, TIMSS - The Trends in International
Mathematics and Science Study, PISA - Programme for International Student Assesment, TALIS -
Teaching and Learning International Survey дастурларини амалиётга жорий этиш белгиланган.
Мазкур Қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида биологияни
ўқитишда Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student Assessment)
ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни таркиб топтириш методикасини ишлаб чиқиш
бугунги долзарб муаммолардан бири саналади.
Халқаро Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан
ўтказиладиган Халқаро баҳолаш дастури PISA (Programme for International Student
Assessment) нинг асосий мақсади табиий фанлар, шу жумладан биологияни ўқитиш
жараёнида умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларда ўқиш
саводхонлиги, математик саводхонлик, табиий фанлардан саводхонлик бўйича баҳолаш
тизимини йўлга қўйиш, ўқувчилар фан соҳалари бўйича жамиятда ўз ўрнини топишга имкон
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
22
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
берадиган билим, кўникма, малака, таянч ва фанга доир хусусий ва мегакомпетенцияларнинг
ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш саналади.
PISA – тадқиқотларининг асосий вазифаси аниқ ўлчов воситаси ёрдамида дунёнинг
таълим соҳасидаги устувор йўналишлари бўйича эришилган натижаларни таҳлил этиш,
таълим сиёсати бўйича илмий асосланган хулосалар ясаш, истиқболдаги вазифалар асосида
таълимни ривожлантириш йўл харитасини шакллантиришни назарда тутади.
PISA – бўйича тадқиқотлар асосан учта: «ўқиш ва матнни тушуниш саводхонлиги»,
«математик
саводхонлик»,
«табиий–илмий
саводхонлик»
йўналишлари
бўйича
ўқувчиларнинг умумий равишда ўқув ва интеллектуал кўникмаларини эгаллаганлик
даражаларини аниқлайди.
Мазкур тадқиқотда ўқувчилар томонидан таълим–тарбия жараёнида ўрганилаётган
объектнинг мазмун–моҳияти, сабаб–оқибат боғланишларини тушуниши, матнни шарҳлаш,
ижодий ва муаммоли масала ва машқларни ишлай олиши, изланиш, таҳлил, синтез,
абстракциялаш, моделлаштириш, таснифлаш, қиёслаш, умумлаштириш ва хулоса ясаш каби
ўқув ва ақлий операцияларни бажариш кабиларни амалга ошириш назорат қилиш
белгиланган.
Шуни қайд этиш керакки, ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларида ўз
ҳукмронлиги сақлаб қолаётган анъанавий ўқитиш жараёни Халқаро баҳолаш дастури PISA
талабларига жавоб бера олмайди. Мазкур жараёнда ўқувчилар ўқув-билиш фаолияти пассив
тингловчи ҳолатида ташкил этилиб, уларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари
таниш ва одатий вазиятда қўллашни талаб этадиган репродуктив савол ва топшириқлар
воситасида назорат қилинади ва баҳоланади. Мазкур саволларга жавоб топиш ва
топшириқларни бажариш жараёнида ўқувчилар фақат хотирасида сақланган маълумотлардан
фойдаланилади, яъни ўқувчилар томонидан ақлий операцияларни бажарилишига эътибор
қаратилмайди.
Халқаро баҳолаш дастури PISA тадқиқотида объект сифатида қатнашган ўқувчилар
учун тузилган ўқув ва тест топшириқлари улар томонидан кенг миқёсда мушоҳада юритиш,
аввал ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларини нафақат таниш ва одатий вазиятда, балки
янги ва кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали ўқув муаммоларини ҳал этиш, қабул қилган
хулосаларни ҳимоя қилиш ва шарҳлашни талаб этади.
Халқаро баҳолаш дастури PISA тадқиқотида Ўқувчиларнинг муваффақиятли иштирок
этишини таъминлаш учун биологияни ўқитиш жараёнида ижодий муҳитни яратиш, яъни
ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини педагогик жараённинг фаол иштирокчиси сифатида
ташкил этиш, назорат ва баҳолашда эса, улар томонидан аввал ўзлаштирилган билим,
кўникма, малакаларини нафақат таниш ва одатий вазиятда, балки янги ва кутилмаган
вазиятларда қўллаш имконини берадиган муаммоли савол ва топшириқларни тузиш
заруриятини келтириб чиқаради.
Халқаро баҳолаш дастури PISA - Programme for International Student Assesment –
Республикамизнинг 15 ёшли ўқувчиларининг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги
фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга мўлжалланган бўлиб, у ўқувчиларнинг
математик ва табиий фанлардан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини ҳаёти ва
муаммоли вазиятларда муваффақиятли қўллаш даражасини тадқиқ этишни назарда тутади.
Халқаро баҳолаш дастури PISA тадқиқотни қуйидаги воситалар ёрдамида амалга
оширади:
Ўқув топшириқларидан иборат тест тўплами;
Ўқувчилар учун ўзи таҳсил олаётган таълим муассасаси ҳақида анкета
саволлари;
Мактаб раҳбарлари учун ўзи педагогик фаолият юритаётган таълим
муассасаси ҳақида анкета саволлари;
Тест ва анкета саволларини ўтказаётган раҳбар учун анкета саволлари;
Do'stlaringiz bilan baham: |