Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o



Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/252
Sana25.02.2022
Hajmi10,42 Mb.
#260540
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   252
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар

Тақдимот яратиш системалари. Тақдимотлар (presentation) — бу 
аудиторияда намойиш қилиш учун мўлжалланиб, тайёрланган матнли ва график 
ахборотларнинг маҳсус кетма-кетлигидир. Шартсиз бу тоифада, тақдимот (PPT) 
формати де-факто
17)
стандартидан иборат бўлган Microsoft Office PowerPoint 
лидер ҳисобланади. Имконияти бўйича иккинчи илова OpenOffice.org Impress 
дейиш мумкин. Impress бемалол PowerPoint нинг адекват алмаштириши мумкин. 
Табиийки, Impressда PPT формат қуллаб-қувватланади. 
Ўзига фойдаланувчиларни жалб этиши бўйича Corel 
WordPerfect Office пакетидаги Corel Presentations учунчи 
илова бўлиб, бошқа барча иловалар каби, Microsoft 
Office PowerPoint формат билан мослашган ва PDF 
форматдаги тақдимотларни қўллаб-қувватлайди.Тақдимот яратиш учун Harvard 
Graphics дастур мавжуд. Бу дастур — 
DOS
ва
Microsoft Windows
учун 
Software 
Publishing Corporation
(SPC)томонидан тақдимот тайёрлаш учун яратилган 
дастлабки дастурлардан биридир. Harvard Graphics нинг биринчи варианти 
Harvard Presentation Graphicsноми билан 1986 йили чиқарилган.
 Маълумотлар 
омбори. 
Маълумотлар 
омбори (database) электрон жадвалга ўхшаш 
17)
Де-фа́кто (лот. de facto — «амалда», «далилли») — қандайдир ҳақиқийликни ифодалайдиган, 
лекин қонун билан мустаҳкамланмаган лотин тушунчаси.


68 
жадвалдан иборат. Лекин, охиргилардан фарқи, маълумотлар омборида жадвал 
маълумотларнинг ўзлари аниқ ажралади ва уларни жадвалдан танлаш 
процедуралари маълумотлар омбори сўровлари (query) деб юритилади. 
Маълумотлар омборининг охирги фойдаланувчиси ахборотни тўғридан-тўғри 
киритмай, балки оддий Windows ойнаси кўринишига ўхшаш шакл (forms) лар 
билан ишлайди. Маълумотлар омборини қайта ишлашнинг охирги натижалари 
ҳисобот (report) кўринишида тақдим этилади. Шундай қилиб, маълумотлар 
омборлари фойдаланувчи ва дастурчининг вазифаларини ажратишга имконият 
беради. 
Бунда 
фойдаланувчи 
жадвални 
қўлда 
тўлатишдан, 
танлаш 
процедураларини ёзишдан ва ҳисоботларни форматлашдан озод бўлади. Унинг 
камчилиги ҳам мавжуд – маълумотлар омбори билан ишлаш алгоритмини
сўровларни ёки ҳисоботларни ўзгартириш зарур бўлса, у ҳолда фойдаланувчи 
дастурчига мурожаат қилиши ёки дастурлашни билиши лозим.
“Шахсан” фойдаланишга мўлжалланган энг таниқли маълумотлар омбори 
Microsoft Office Professional пакетига кирувчи Microsoft Office Access, 
Microsoft FoxPro,OpenOffice.org Base, шунингдек Corel WordPerfect Office 
Professional пакетига кирувчи Corel Paradoxдир. Етарлича катта ташкилотни 
ишини автоматлаштиришга имконият берадиган “ёши катта” маълумотлар 
омбори қаторига Microsoft SQL Server, Borland InterBase ва бошқалар киради.
Маълумотлар омборларининг “кичик” ва “катта” иловалари орасидаги асосий 
фарқ, ташкилот масштабидаги маълумотлар омборини бошқариш системалари 
(МОБС) ўзининг ишлари учун катта ишлаб чиқариш унумдорлигидаги алоҳида 
компьютер талаб этади. Бундай компьютерлар МОБС серверлари
фойдалаувчилар компьютерлари эса – мижозлар деб аталади. Мос иловалар 
жойлаштирилган “столдаги” МОБС компьютерлари бир вақтни ўзида сервер ҳам, 
мижоз ҳам бўлади. Умуман, катта бўлмаган компанияларда ажратилган серверсиз 
МОБС бўлишлари мумкин, аниқса агар бундай МОБСларга уланадиган барча 
компьютерлар бир хонада ёки қўшни хоналарда жойлашган бўлса.

Download 10,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   252




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish