Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Лой ишида қўлланиладиган усуллар



Download 5,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/103
Sana21.02.2022
Hajmi5,71 Mb.
#79260
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   103
Bog'liq
4.2.УМК-махсус-мтм

Лой ишида қўлланиладиган усуллар 
1. Юмолоқлик – бир бўлак лойдан кафтда айлана ҳаракатлар билан шар 
ясалади. 
2. Шар ясаш, сўнгра ўзунасига ҳаракатлар билан уни тухум, устун 
кабиларга айлантириш. 
3. Яссилаш – шарикдан ясси нон ясалади, қўлнинг ҳолати доимо ўзгариб 
туради. 
4. Чўзиш – шарикнинг бир қисми чўзилади. 
5. Суриш (ямаш) буюмнинг айрим қисмларини ўзаро бириктириш. 


73 
Лой билан ишлаш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда иш 
жойини бекаму-кўст жиҳозланганлиги муҳим аҳамиятга. 
 
 
 
 
 
 
5.4. Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотини 
ташкил этиш. 
Тасвирий фаолият машғулотларида предмет, буюм ва турли нарсаларни 
аппликация технологиясида тасвирлаш мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий 
ривожлантиришга хизмат қиладиган кўп қиррали машғулот турларидан бири 
бўлиб, улар шакл ва рангларни ажрата олишга ўргатади, болаларнинг бадиий-
эстетик ҳиссиётларини ва қўл майда моторикасини ривожлантиради. 
Аппликация машғулотлари болаларда тозалик, диққатни жамлаш каби 
сифатларни ҳам таркиб топтиради. 
Аппликациянинг индивидуал ва жамоа шакллари турли мазмунда бўлиши 
мумкин.
Аппликация турлар бўйича уч хилга бўлинади:
- предметли аппликация;
- сюжетли - мавзули аппликация
- декоратив аппликация. 
Аппликацияни бажариш жараёни икки босқичдан иборат: 


74 
- шаклларни қирқиш; 
- шаклларни фонга ёпиштириш. 
Аппликация бадиий безаш воситаси сифатида ўзига хос декоратив жозиба 
яратади. 
Аппликацияни ўқитишда қуйидаги масалалар ечилади: 
1. Геометрик 
шакллар 
ва 
ўсимликлар 
қисмларидан бадиий безак тузиш;
2. Картон ёки матога аниқ бир ритмда 
жойлаштириш; 
3. Сюжетни тасвирлаш; 
4. Предмет тасвирини алоҳида бўлаклардан 
яратиш; 
5. Аппликация учун деталларни ҳар хил 
материаллардан, турли техника орқали тасвирлашни ўзлаштириш; 
6. Қирқишнинг турли услублари, йиртиш уларни асосга жойлаштириш 
техникаси билан ёпиштириш, тикиш ва ҳ.к.
7. Рангни сезишни шакллантириш, асосий ранг ва тусларни билиш, 
ранг бирикмаларини тузиш маҳоратини ўзлаштириш; 
8. Шакл, нисбат, композиция ҳиссини шакллантириш; 
9. Геометрик шаклларни ажратиш, уларни номини билиш; 
10. Асосий ва қўшимча ранглар билан таништириш; 
11. Ҳажм ва сонларни билиш; 
12. Композицион маҳорат малакаларини шакллантириш; 
13. Сюжетли 
аппликацияда 
предмет 
(буюм 
ёки 
нарса)ларни 
жойлаштириш. 
Қирқишнинг асосий услубларини ўзлаштириш малакаси қуйидагича: 

Қоғозни кўзда чамалаб ёки букилган жойи бўйича қирқиш; 


75 

Шаклларни, бурчакларни қирқиш оркали думалок шаклларни яратиш; 

Силуэт ва алоҳида бўлаклардан қирқиш; 

Симметрик бўлмаган шаклларни қирқиш; 

Контур бўйича қирқиш; 

Шаклни коғоз бўлакчаларини йиртиш орқали яратиш; 

Ёпиштиришнинг асосий услубларини ўзлаштириш (елим, мўйқалам, 
латталардан фойдаланиш); 

Шаклларни кетма-кетликда ёпиштириш малакаси. 
Аппликация машғулотларини тўлақонли ўтказиш учун материал ва 
жиҳозларни олдиндан тайёрлаб қўйиш муҳимдир. 
Аппликацияга ўргатишда турли шаклларни қирқа олиш малакаларини 
эгаллаш, уларни маълум тартибда жойлаштириш, образ ва сюжетга мос равшда 
ёпиштиришни тахмин қилади. Ҳар бир ёш гуруҳларда аппиликация 
машғулотлари қўлланиладиган таълимий усуллари ўзига ҳос хусусиятга 
эгадир. 
Мактабгача 
таълим 
муассасасида 
ўтказиладиган 
аппликация 
машғулотлари болаларнинг сезиш қобилиятларининг 
ривожланишига, таъсир этиб, уларни эстетик жиҳатдан 
тарбиялашни ва ижодий фаоллигини шакллантиришга, 
шунингдек, меҳнат кўникмаларини шакллантиришга ва 
уларда ҳарактернинг иродавий хусусиятларини вужудга 
келишига таъсир этади. Аппликация машғулоти 
жараёнида бола ранг ва унинг ҳосила ранглар билан 
танишади машқ қилади, шаклни ва предметни 
тўзилишини билишга ўрганадилар. Ритм ва симметрия ҳақида тушунчалари 
кенгайиб бориб, қоғоз варағида мўлжаллай олишга ўрганадилар. Болалар 
аппликация фаолиятида ранг ва унинг уйғунлашуви билан жуда кўп марта 
машқ қиладилар, шунинг учун улар кўплаб ранг ва унинг уйғунлашувини тезда 
эсда сақлаб қоладилар ва бир-биридан ажрата оладилар. 


76 
Аппликация машғулотларида болалар кўпинча геометрик шакллар билан 
муносабатда бўладилар, натижада улар теварак атрофдаги предметларда 
геометрик шаклларни абстракт кўринишини кўра олишга ўрганадилар. 
Мураккаб тўзилган шаклларни тўзилишини яхшироқ тушунишига, уларни 
тўғри таҳлил ва синтез қилишга ўрганадилар. Болалар геометрик шакллар 
билан танишишлари жараёнида ҳали ўзларига таниш бўлмаган шаклларнинг 
номини тўғри аниқлашга ўрганадилар. Масалан, болалар шаклнинг 
бурчакларини санаб, унинг 3 та ёки 4 талигини натижада учбурчак ва 
тўртбурчак, кейинчалик уларни ўзлари мустақил кўпбурчак каби шаклларининг 
номини билиб борадилар. Аппликация машғулотлари болаларда катталик ва 
фазони мўлжаллаш бўйича олган тасаввурлари ва қоғоз бетини тўғри 
мўлжаллай олиш каби ўқувлари ривожланади. Болалар шаклни ёпиштиришни 
елимсиз алоқа қилишлари натижасида бу шаклини мантиқий ва ритмик ҳолида 
жойлаштиришга ўрганишлари, асосан ўртасида 
ўнгда, чапда, юқорида, пастда, орқада, қарама-
қарши тамонда, атрофида каби сўзлар билан 
танишиб оладилар. Болаларни қоғоз бетида нуқта 
мўлжал олишга ўргатиш-болаларни мактабда 
муваффақиятли ўқишларини асосий шартларидан 
биридир. 

Download 5,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish