192
Унинг ижросида миллий куй-қўшиқлар замонавий талқинда
аринжировка қилиниб саҳна юзини кўрди. Ансамбь таркибида 6 эркак 1
нафар аёл хонанда бор эди. Улар ижросида айтилган қўшиқлар тез
оммалашиб дунё юзини кўра бошлади. Жумладан “Бойчечак, Оқ теракми-
кўк терак, Юмалаб-юмалаб, Хандалак, Уч қудуқ,
Шахрисабз, Қилпиллама,
Мажнунтол, Чой хона, ва ҳ”. Халқ қўшиқларарини замонавий эстрада
жанрида талқин этилиши бутун халқ ичида тез тарқалиши билан бирга
“Ялла” вокал чолғу ансамбли шуҳратини дунёга тарқалишига сабаб бўлди.
Ансамбль ўз репертуарларидаги қўшиқларнинг халқчиллиги
билан бир
неча давлатларда гастрол сафарида бўлди. Жумладан Европа, Осиё, Африка
ва Америка мамлакатларида бир неча марта гастролда бўлган. Ўзбекистон
юртини донғини дунёга таратди. Бу эса ўзбек миллати учун юксак шараф ва
фахр эди.
Шулар қаторида “ Садо”, “Пахтаой”(Болалар ансамбли), “Самарқанд”,
“Наво” каби ансамбллар ўз фаолиятларини давом эттирдилар. Мазкур
шарафли анъанани баркамол ва изланувчан ижодлари билан давом
эттираётган кейинги авлод композиторлари - Дилором Омануллаева, Надим
Норхўжаев, Алишер Икромов,
Алишер Расулов, Дони Илёсов ва куй-
лашнинг янги-янги қирраларини кашф этаётган уста хонандаларимиз Ўзбе-
кистон халқ артислари Фаррух Зокиров, Юлдўз Усмонова, Насиба Абдулла-
ева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Кумуш Раззоқова, Гулсанам
Мамазоитова, Севара Назархон ва бошқаларнинг ижодий изланишлари
нати-жасида айтиш мумкинки, ҳозирда эстрада ижрочилигимизнинг миллий
мак-таби шаклланиб, кун сайин янада ривожланиб бораётгани яққол
сезилмоқда. Эстрада қўшиқчилик ва куйлаш
мактабини ривожлантиришда
193
кўплаб компо-зиторлар изланишлар олиб бормоқдалар. Бўлар жумласига
таниқли компози-тор Дилором Омануллаеванинг изланишлари диққатга
сазовордир.
Таъкидлаш жоизки, хозирги пайтда ўзбек эстрада мусиқаси ўзининг
услуб нуктаи назаридан мураккаб жараённи бошдан кечирмоқда. Ҳусусан,
унда Яқин ва Ўрта Шарқ эстра-дасидан тортиб то Лотин ва Шимолий
Америка ҳамда Ғарбий Оврупа мамлакатлари оммавий мусиқасининг куй-
оҳанг ва ритм-усуллари таъсирини кўришимиз мумкин. Олдинги даврда ман
этилган ёки давлат томонидан "қўллаб қувватланмаган" оммавий мусиқа
услубларидан ("диско" ва "ҳард-рок"дан бошлаб "рэп" ва "хеви" металлгача)
эркин фойдаланиш, миллий анъанавий мусиқа
намуналарининг эстрада
саҳнасига олиб чиқиш тажрибалари ҳам 1991 йилдан бошлаб кенг ўрин тута
бошлади.
Шу билан бирга эндиликда Ўзбекистонда мусиқий эстраданинг янги
оқимлари, жумладан, ёшлар орасида "техно-поп", "панк", "ҳард-рок",
"реггей" ва "жаз-рок", "бард" қўшиқчилиги каби йўналиш ва услублар
ривожланмоқда. Сарвар Қозиев раҳбарлигида камол топган ҳамда
турли
эстрада
тановлари
совриндори
даражасига
кўтарилган
"Қарс"
("Чипродалли-далли", "Ёр-Ёр, ёро-ней"), шунингдек "Тошкент" ("Бедана")
ва "Манзур" ("Етолмайсиз", "Мени ёр дема") гуруҳлари, Муҳаммаджон
Рўзимуҳаммедов ва "Шофайз", Дониёр Мамедов ва "Байрам", Абдулла
Шомағрупов ва "Нола" ("Назокат", "Сенсан севарим"), Рашид Холиқов ва
"Шаҳ-зод" ( "Ўйнайсан", "Келинчак" ), Севара Назархон ва "Сидериз"
("Унутма"), Абдулазиз Карим ва "Аср" ("Қурбон бўламан"), Тоҳир Содиқов
ва "Болалар", "Хўжа", "Тож" каби гуруҳлар ҳозирги давр ёшлар эстрада
мусиқасининг сараланган бўғинини ташкил этади. Албатта, бу жараёнда
айрим натижалар билан бир қаторда хорижий мамлакатлар эстрадасига
юзаки тақлид қилиш, "европача" ва "шарқона" услубларда "ижод" этиш
тамойиллари кенг тус олмокда.
Шунингдек, яна бир алоҳида тамойил сифатида жаҳонда машҳур
оммавий эстрада (турк, эрон, араб, францўз, инглиз ва б. эстрада юлдўзлари)
қўшиқларининг куй-оҳангларига ўзбекча сўз ва шеърларни "боғлаб" ижро
этиш тажрибаларини қайд қилиш мумкин.
Аммо бу каби тажрибаларни
бадиий-ижодий жиҳатдан доим ҳам қониқарли, деб бўлмайди. Унутмаслик
керакки, бундай жараёнда юзага келган қўшиқлар ва шу асосда "руҳий
озуқа" олаётган ёшларимиз пировард-натижада она тилимизу, миллий
оҳангларимиз тароватини, қолаверса уларнинг қадр-қийматини теран ҳис
этолмай қолишлари мумкин.
194
Маълумки, опера хонандалигида «А» ва «О»
товушлари
«доирасимон» ёпиқ тарзда куйланади. Эстрада хонандалиги ижрочилигида
эса мазкур товушлар бироз очиқ ва «халқона» йўлида куйлаши лозим.
Зотан, халқ хонандалиги ва анъанавий мақом хонандалигининг овоз ва
нафас йўлларини ўзида мужассам этади. Эстрада санъатининг халқ
томонидан тез ва осон идрок этишнинг сабаби ҳам шунда.
Овоз машқларининг асосий вазифалари:
1. Куйлашда нафасни вокал ихтисосига мос даражада олиш;
2. Куйлашда «артикуляцияни» тҳғри ишлатиш;
3. Томоқ (овоз) мушакларини ривожлантириш;
4. Соф интонацияга эришиш;
5. Овоз диапазонини (доирасини) кенгайтириш;
6. Барча куйлаш техникалари: куйчанлик (кантилена), стаккато, нон
легато, таянчли товуш (опёртый звук), фальцет,
товуш филировкаси, овоз
динамикаси (форте, пиано) ни эгаллаш;
7. Эстрада хонандалиги услубидаги барча техник йўналишларини
эгаллаш.
Энг аввало овозни эркин ва тўлиқ чиқишини диапазоннинг ўрта
қисмида янгратишга эришиш лозим. Шундан сўнг диапазоннинг юқори
товушларини куйлашга ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: