188
7- МАВЗУ: МИЛЛИЙ ЭСТРАДА САНЪАТИНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ
РЕЖА
1. Миллий эстрада санъатининг ривожланиши
2. Эстрада санъатининг ривожланишида Б. Зокировнинг ўрни.
3. Илк эстрада ансамбллари ва уларнинг санъат оламидаги ўрни
7.1 Миллий эстрада санъатининг ривожланиши
Бугунги кунда миллий маънавиятимиз тараққиёти, маънавий
баркамол инсонни маданиятилаш масалалари давлатимиз сиёсатини
устивор йўналишла-ридан бирига айланди. Шу ўринда миллий мусиқий
эстрада санъати ижрочи-лигини профессионал даражага кўтариш,
жумладан, эстрада хонандалиги миллий мактабини яратиш ва
ривожлантириш йўлида ижобий ҳаракатлар қилинмокда.
1996 йилда Тошкент давлат консерваториясида илк бор «Эстрада
ижро-чилиги» бўлимининг очилиши, 2002-2003 ўқув
йилдан бошлаб
Ўзбекистон давлат консерваториясида янги «Эстрада санъати» факультети
ишга тушганлиги ва шу консерватория қошида иқтидорли болалар академик
Лицейининг ташкил этилиши шу соҳа ривожига катта аҳамият
берилаётганлигининг яна бир далили бўлди.
Президент Ш. Мирзиёевнинг 15 февраль 2018 йил имзолаган
фармонига кўра “Ўзбекнаво” ҳамда “ Ўзбек рақс” бирлашмаси тугатилиб,
уларнинг негизида “Ўзбекконцерт ” давлат муассасаси ташкил этилди.
“Эстрада”- испанча сўздан олинган бўлиб “тахта супа”, “супа”,
“тепалик” маъносини англатади.
Миллий эстрада санъатимиз бугунги кунда гуркираб ривожланмоқда
ва оламга донг таратмоқда. Атоқли композиторларимиздан
Мутаваккил
Бурҳо-нов, Икром Акбаров, Манас Левиев, Сулайман Юдаков, Дони
Зокиров,
Шариф Рамазанов, Энмарк Солихов кабиларнинг яратган ўлмас
асарлар ва улар-ни юксак маҳорат ила ижро этган бетакрор хонандалар -
жаҳон халқлари қўшиқларини бўлбўлона куйловчи Халқ артисти Тамара
хоним,бетакрор овоз эгаси ва ижро устаси Ўзбекистон халқ артисти Ботир
Зокировларнинг ўзоқ йиллик самарали изланишлари туфайли эстрада
санъатимизнинг миллий шакли вужудга келди. Бунда композиторлик ижоди
ва Европача куйлаш услублари миллий оҳанг ва
анъанавий хонандалик
йўллари билан табиатан пайваста бўлди.
Албатта, республикамизда миллий эстрада ривожи жараёнида барча
ютуқ ва айрим нуқсонлар ижодкорларнинг билими ва савияси, истеъдоди ва
189
меҳнатига бевосита боғлиқ. Эстрада санъати табиатига биноан юқори
бадиий натижалар хонанда ва созандалар билан бир қаторда бастакор ҳамда
аранжировкачи ижодий ҳамкорлигининг меваси сифатида юзага келади.
Маълумки, ўз вақтида Ботир Зокиров ҳамда Икром Акбаров, Энмарк
Солихов, кейинчалик "Ялла" гуруҳи ва
Евгений Ширяев, Муҳаббат
Шамаева, Раъно Шарипова, Юнус Тураев ва Евгений Живаев, сўнгра
Фаррух Зокиров, Дони Илёсовларнинг ижодкорона меҳнатлари туфайли
замонавий ўзбек эстрада қўшиқчилигининг мустаҳкам
пойдеворига асос
солиниб, у касбий-бадиий баркамол сифатларига эга бўлди.
1991 - 2001 йиллари ҳам ўзбек эстрадаси юддўзлари даражасига кўта-
рилган истеъдодли хонандалар - Юлдўз Усмонова, Ғуломжон
Ёқубов,Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқова, Козим Қаюмов, Азим
Муллахонов, Равшан Номозов ҳамда "Қарс" ва "Тошкент" гуруҳлари
Алишер Икромов, Дилором Омонуллаева,
Алишер Расулов, Владимир
Барамиков, Сарвар Қозиев каби композитор ва аранжи-ровкачилар билан
яқин ҳамкорликда ижод қилишмоқда.
Дарҳақикат, Мустақил юртимизда миллий эстрада мусиқасини ривож-
лантиришга барча имконият ва шароитлар мавжуд. Бинобарин, шу соҳа
ижодкорлари - хонанда-ю созанда ва бастакорлардан халқимизга манзур бў-
ладиган янги бадиий баркамол қўшиқ ҳамда куйлар ижод этишларини кутиб
қоламиз. Зеро ҳозирги замон ўзбек эстрада санъати фидоий, иқтидорли ёш
санъаткорларга бой.
Do'stlaringiz bilan baham: