Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Анъанавий мусиқий мероснинг чолғу ва айтим ижрочилиги



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

4.2.Анъанавий мусиқий мероснинг чолғу ва айтим ижрочилиги 
Мақомларнинг чолғу бўлимларида бир хил ном билан аталадиган чолғу 
қисмлари бўлиб, уларнинг оҳанглари турлича бўлсада, дойра усуллари бир 
ҳилдир. Улар Тасниф, Таржи, Гардун, Муҳаммас ва Бақил номлари билан 
машҳурдир. Мақомларда номдош бўлмаган чолғу қисмлари ҳам учрайди. 
Масалан Навода -Нағмаи Орас, Дугоҳда - Бешрави Дугоҳ ва Самоий Дугоҳ, 


162 
Сегоҳда - Хаффифи Сегоҳ ва х.з. Мақом чолғу йўлларининг куй тузилиши 
мураккаб бўлсада, ўзининг ранг-баранглиги, оҳангдорлиги билан 
эштувчини мафтун этади. Улар учун ҳос нарса шуки, ҳар бир чолғу қисм 
хона ва базгўйлардан таркиб топган. Хона - уй, бўлак бўлиб, мусиқа 
ислоҳатида куйнинг ўзгарувчан ва фаол ривожланувчи бўлагидир. Унда куй 
оҳанглари ўзгариб, янгича услубда авжга томон ҳаракатланиб боради ва 
бош пардага қайтиб тушади. Хоналар туфайли куй мазмуни бойиб боради. 
Бозгўй - тожик тилида қайта айтиш, қайтариқ демакдир ва тузилма 
куйнинг 
хоналаридан 
сўнг 
такрорланади. Бинобарин уларни 
тугалловчи 
вазифасини 
ҳам 
бажаради. Хоналар билан куй 
такомиллашади. 
Мазмунан 
чуқурлашади 
ва 
бойийди. 
Бозгўйлар эса, мусиқий фикрни 
якунлаб, умумлаштириб беради. 
Мақом 
чолғу 
йўлларида 
хоналарни 
такомиллашувида 
кўпинча “Пешраф” дейилган куй 
қисмлари катта аҳамиятга молик. Пешраф тожикча - олдинга юрувчи, 
олдинга ҳаракат этувчи, деган маънони билдиради. Улар хоналарнинг куй 
ҳаракатида турли баландликларда бир неча бор такрорланади ва базгўйга 
уланиб кетади. Пешрафлар кишига кўтаринки руҳ бахш этади. 
Мақом чолғу қисмларида дойра усулларининг ҳам ўрни каттадир. 
Масалан Тасниф ва Таржифда дойра усули бир ҳил ижро ёки Таржен 
Ироқдаги каби, беш тактли бўлиб ҳам келиши мумкин. Гардун, Муҳаммас, 
Сақил, Ҳафиф, Самойи каби иборалар билан аталувчи чолғу қисмлари шу 
номли доира усуллари ифодасидир. Бу ерда бир нарча муҳимки, Махаммас 
ва Сақил қисмлар дойра усуллари жуда мураккаб бўлиб, Мухаммасларда 16 
такт, Сақилларда 24 тактли ташкил этади. Шу билан бирга улардаги хона ва 
бозгўйлар ҳажми бир - бирига тенг. 
Шашмақомнинг ашгула бўлими шўъбалари ҳам бастакорлик санъати 
анъаналарининг маҳсули сифатида юзага келган. Куй шакллари кор, қавл, 
амал, пешрав, нақш, савт ва тарона номлари билан машҳур бўлиб, улар 
шашмақом таркибида ҳам учрайди, бинобарин умумий тарзда тароналар 
номи билан аталади. Шашмақомнинг деярли ҳамма чолғу йўллари пешрав 
оҳангларидан тузилган. Пешрав йўлларини тинглаб кўрилса, пастга 
поғонама - поғона ҳаракат қилаётган пешрав тузилмаларининг ичида оҳанг 
юқорига ҳаракат қилаётгани ва куйни ташкил этадиган хоналар юзага 


163 
келаётганини ажратиб олиш мумкин. Нақш - бу атама безак маъносинида 
ишлатилади ва шашмақомнинг наср дейилган шўъбаларига мосланиб 
басталанади. Нақшлар енгилроқ ашула бўлиб, мураккаб ва вазминроқ ижро 
этиладиган наср шўъбаларига уланиб айтилади. нақшлар тароналардан куй 
тузилиши жиҳатдан бошқа ашула йўлларидан ажралиб туради. Энди 
тароналар шаклига келсак, ўтмишда улар тўртлик, яъни рубойи шеърларини 
ва шу шеърларга мос кичик шаклдаги ашулаларни ифодаланган.
САРАХБОР - Сар - тожикча бош, ахбор - арабча “хабар” сўзининг 
кўплиги, яъни буи бора ашула туркумлари тузилишидан дарак берувчи бош 
ашула йўли, қисқаси, ашула бўлимининг бош мавзуи маъносидир. Олти 
мақомнинг ҳар бирида улар мақомлар номи билан қўшиб, сараҳбори Бузрук, 
Сарахбори Рост, Сарахбори Наво, Сарахбори Дугоҳ, Сарахбори Сегоҳ ва 
Сараҳбори Ироқ - деб номланади. Улар музореъ Мужтасс, Мутақориб, 
рамал вазнларидаши 11-14-15 бўғинли шеърлар билан ўқилади. 
ТАЛҚИН ~ номи шўғбалар Ироқдан ташқари ҳамма мақомларда 
учрайди ва Талқинни Уззол, Талқини Ушшоқ, Талқини Баёт, талқини 
Чоргоҳ, талқини Сегоҳ деб юритилади. Талқин йўллари Уззол, Ушшоқ, 
Баёт, Чоргоҳ, Сегоҳ, Нас рва Уфар йўллари билан ҳамоҳанг ва бу шўъба 
қисмлари бир-бирининг ритмик вариантларидир. Уларнинг тароналари эса, 
Сарахборлардаги каби вазифани бажаради. 
НАСР - Сочма, кўмак, зафар маъносида улар шашмақомда 
ўнтўрттадир. Улар: 
Бузрукда - Насруллойи, наср Уззол; 
Ростда - насри Ушшоқ, Наврўзи сабо; 
Навода - Насри баёт, Орази Наво, Хусайний Наво; 
Дугоҳда - насри Чоргоҳ, Орази Дугоҳ, Хусайний Дугоҳ; 
Сегоҳда - Насри Сегоҳ, Наврўзи Хоро, Наврўзи Ажам; 
Ироқда - Мухайяра Ироқ. 
Улар 6/4 такт ўлчовидаги доира усулида ижро этилади. УФАР - 
мақомларнинг якунловчи қисми бўлиб, шўхроқ дойра усулида ижро 
этилади. 
Уларни ижроси учун турли вазндаги /Рамал, Ҳазаж, Разаж шеърлардан 
фойдаланилади. Ҳар бир мақомнинг шўъбалари ва уларнинг тароналари 
туркум тарзида ижро этилиб, Уфар билан тамомланиб, охири суғориш 
билан тамомланади. Бу супоришлар сараҳборларнинг ашула бошидаги 
жумлаларидир. Супориш - топширув маъносида туркумни сараҳборга 
узатади ва у билан якунланади. Иккинчи гуруҳ шўъбалари Савт ва 
Мўтилчалар усулида ижро этиладиган ашула йўлларидир. Фақат Наво 
мақомида мустазода Наво шўъбаси “Талқин” дойра усулида ижро этилади. 


164 
Иккинчи гуруҳ шўъбалари, асосан, беш қисмон бўлиб, асосий ашула 
йўлларидан ташқари шахобчалари - Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва 
Уфар - деб номланади ва шу номли доира усуллари жўрлигида ижро 
этилади. 
Иккинчи гуруҳ шўъбалари орасида Рок, Ироқи Бухоро, Мустазода 
Наво ўз тузилиши билан Савт ва Мўғилча шўъбаларидан фарқ қилади ва 
уларнинг биринчи /бош/ қисмлари сарахбор ва талқин усулларида ижро 
этилади. 
Олти ярим мақом: Рост, Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ, Панжгоҳ 
туркумларининг матнларини ёзиб олишга қаратилган. Х1Х-ХХ асрларда 
Хоразмда классик мусиқа тараққиёти икки йўналишда “Олтин ярим мақом 
тизими”, “Дутор мақомлари”да номоён бўлди.
Шашмақом Хоразм шароитига мосланиб олинди ва жуда катта 
ўзгаришларга учради. Хоразмлик машҳур бастакорлар Ниёзжон Хўжа, 
Феруз, Комил, Муҳаммадрасул Мирзо ва бошқалар мақомларга янги чолғу 
қисмлар басталаб мақомларни шаклан ва мазмунан бойитдилар. Тасниф 
қисмлари ўрнига ҳар бир мақом номи билан аталадиган чолғу йўллари 
яратдилар. Мақом йўлларининг куй тузилишида ҳам жиддий ўзгаришлар 
содир бўлади. Улар кенгайтириб ёки қисқартирилиб қайта ишланади. 
Лекин, Шашмақом оҳанглари асосан сакланиб қолди. Хоразм 
мақомларининг чолғу йўллари кейинги йилларда жуда кам ижро этилган 
бўлиб, магнит ёзувлари ҳам саноқли даражададир. Хоразм мақомлари чолғу 
қисмларидан умумий тасаввур олиш учун Бухоро чолғу йўлларига мурожат 
этиш кифоя. Улар орасида баъзи тафовутлар бор халос. Масалан чолғу 
бўлимларида, Шашмақомдаги таснифлар ўрнига мақомлар номи билан 
аталадиган ва Сарахборларга оҳангдош шўъба ва Уфарлар киритилган. 


165 
чолғу қисмларининг куй тузилиши эса асосан сақланиб қолинган ва Хоразм 
мусиқий услубда ижро этилади. 
Хоразм мақомлари ашула йўллари эса тарона номи билан эмас, махсус 
бошқа номлар билан аталади. Масалан, Тарона қисмлари Рост мақомида, 
“Сувора”, “Нақш”, “Фарёд”, Бузрукда эса – “Сайри гулшан”; Навода – 
“Сувора”, “Фарёд”, “Нақш”, Дугоҳда – “Сувора”; Сегоҳда – “Нақш” ва 
“муқаддима” деб номланади. Бу нарса Хоразм мақомлари ашула йўлларини 
“Шашмақом” шўъбалари билан солиштиришда жуда катта қийнчиликлар 
туғдиради. Бундан ташқари баъзи тароналар ўрни ўзгартирилган. Кўпинча
сарахборлар тароналари Наср шўъбаларида ёки аксинча фойдалана боради. 
Яна шуни айтиш жоизки Ироқ мақомида ашула бўлими шўъбалари умуман 
учрамайди. Наср йўлларининг баъзиларида тароналар мавжуд бўлиб, улар 
“Сувора”, “Нақш”, “Тарона” номлари билан машҳурдир. “Нақш” ибораси 
Темурийлар давридан бршлаб қўлланилиб келинган. Лекин Бухоро 
мақомлари томонидан унитилиб юборилган бўлсада Хоразмда бу ном 
ҳозиргача қўлланилади. Бухорода эса, нақш ашула йўллари деб номланади. 
“Нақш” сўзи арабча бўлиб, “безак”, “сайқал” маъноларини билдиради. 
Бунда йирик шакдаги ашулаларга кичикроқ шаклдаги ашула йўллари кўзда 
тутилиб, улар мақом туркумларига ҳақиқатдан сайқал бўлиб хизмат қилади. 
Насрларнинг тарона йўлларидан яна бири суворалар ҳам нақшлар 
вазифасини ўтайди. Сувора ибораси тожикча отлиқ, чавандоз маъноларида 
ишлатилади. Сувора йўллари тингланса, отнинг юриши билан отлиқ 
кишининг ҳаракати кўз ўнгимизда намоён бўлади. Суворалар усули 
соқинома ёки уфар дойра усулларида бўлади.
Хоразм мақомларида 13 чоракли такт ўлчовидаги дойра усулида ҳам 
келади. Кейинги вақтларда улар сустроқ усулда ҳам ижро этиладиган бўлди. 
Ҳозир Хоразмда сувора йўлларининг турли намуналари кенг тарқалган. 
Улар шакл жиҳатидан мақом шўъбалари каби йирикдир. Хоразм мақомлари 
ҳам уфарлар билан якунланади. Уфарлар эса кўпинча Шашмақомдаги каби 
Насрлар билан эмас, балки сарахборларга оҳангдош. Шундай қилиб 
Шашмақом Хоразм воҳаси шароитида муҳим ўзгаришлар билан ижодий 
фойдаланилган эди. Баъзи мақомларнинг куй йўллари, доира усуллари 
ихчамлаштирилди, усул суърати бироз тезлаштирилди. Намуд авжлари 
қисқартирилиб олинди, куй ва ашула йўллари қайта басталанди, баъзан 
янгидан-янги қисмлар яратилди. Шашмақом Хоразмда мустақил яшаб 
келди.
Шунинг учун Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида сўнгги даврларда 
яратилган савт ва мўғилча туридаги шўғбалар Хоразм мақомларига кирмай 
қолди. Лекин Хоразм бастакорлари Шашмақом усулида чуқур ижодий 


166 
ишлар олиб бордилар. Мақомлар усулида “Сувора” йўлларининг ажойиб 
намуналари “Феруз”, “Илғор”, “Эшвой”, “Норим-Норим2” кабм ноёб куй ва 
ашулалар вужудга келди. Шулардан бири “Унутма” ашуласидир. Бу ашула 
йўли насрлар усулида ижро этилиб, Хоразм достонларида айтилади. Мақом
йўлларининг халқ достонларида ҳам фойдаланилганлиги Хоразмда 
мақомларнинг нақадар машҳуреканидан далолат беради. Бастакорлар 
Хоразм шароитига мос келган баъзи мақом йўллари ўрнига янгидан-янги 
асарлар яратдилар. Хоразм мақомларида ҳофиз ва ижрочи созандалар 
ажралиб туради. Овоз санъатида Матёқуб Подачи, Хожихон Болтаев, чолғу 
маҳоратида Матёқуб Харрот, Раззоқберган Омонов номларини алоҳида қайд 
этиш лозим. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish