Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

5 – с инф 
Йил мавзуси: Композиторлик мусиқа жанри. 
1 – чорак 
Ўзбек халқ чолғулари оркестри. Хор санъати 
2 – чорак 
Симфоник оркестр. Мусиқада вокал симфоник жанрлар. 
3 – чорак 
Саҳнавий мусиқа асарлари. Балет ва рақс санъати.
Мусиқали драма 
4 – чорак 
Опера санъати. Ўзбек мусиқасида опера жанри. 
6 – синф 
Йил мавзуси: Мумтоз мусиқа. 
1 – чорак 
Мумтоз мусиқа ҳақида тушунча. 
2 – чорак 
Замонавий мусиқа ва унинг асосий хусусиятлари. 
3 – чорак 
Шарқ халқлари мумтоз мусиқаси намуналари. 
4 – чорак 
Европа мумтоз мусиқаси билан танишув. 
 
7-синфда қўшиқ куйлаш фаолияти 
7-синфда қўшиқ куйлаш жараёнида ўтган синфлардаги вокал-хор 
малакалари мустаҳкамланади ва аралаш хорда куйлашнинг бошланғич 
малакалари шаклланди. Шуни эътиборга олши керакки, болаларнинг овоз 
аппарати ўзгариши натижасида улар ўзларининг "янги овоз"ларидан уялиб, 
қўшиқни куйламаслиги мумкин. бу пайтда ўқитувчи эҳтиёткорлик билан 
ёндашиб, керакли чора-тадбирларни қўллаши керак. 
Бу даврда синфдаги ўқувчилар овози учга бўлинади:


157 
1) "до" биринчи октавадан "ми" иккинчи октава диапазонидаги 
овозлар; 
2) "си" кичик октавадан "ре" иккинчи октавагача бўлган овозлар;
3) "ми" ("ре") кичик октавадан "си" ("до") кичик октавагача (мутация 
даврида бўлган овозлар).
Шу сабабли ўқитувчи жамоа бўлиб куйлаш жараёнида, айниқса 
мутант овозли болаларнинг тўғри куйлаётганлигини назорат қилиб туриши 
лозим. 
Қўшиқ куйлаш фаолияти учун тавсия қилинган дастур - жанр ва
мусиқий образларнинг хилма-хиллиги туфайли ўқувчиларнинг бадиий 
дидини ривожлантиришга катта таъсир қилади. 
Кўповозлилик - жамоа бўлиб куйлаш фаолиятининг асосий 
омилларидан биридир. Ушбу усулда куйлаш 7-синф ўқувчилари учун жуда 
фойдалидир. Чунки бу ёшдаги ўқувчиларнинг овоз имкониятлари 
чегараланган бўлиб, жамоа бўлиб куйлаш жараёнида улар ўз овозларини 
эҳтиёт қилиш ва ортиқча зўриқтирмай куйлаш имконини беради. Кўповозли 
асарларни куйлашдан аввал, кўп овозлилик элементлари бўлган бир қатор 
машқларни куйлаш, аввалги синфларда ўтилган осонроқ бўлган кўповозли 
куйларни қайтариш яхши натижалар беради. 
7-синфда мусиқа идроки (тинглаш) 
Мусиқа идроки жараёни мусиқа мазмунини эшита билиш ва ҳиссий 
кечинмалари асосида ўзлаштиришдир. 
Юқорида айтилганидек, 7-синф ўқувчиларида тинглаш жараёнида 
ихтиёрий диққат анча ривож топган бўлади. Бунинг натижасида ўқувчилар 
анча катта ҳажмдаги асарларни узоқ муддат тинглай оладилар. Шуни 
ҳисобга олган ҳолда 7-синфда мумтоз мусиқий меросимизга салмоқли ўрин 
ажратилган бўлиб, ўқувчилар ўзбек мақомоти ва маҳаллий услубларни 
ўзлаштирадилар. Улар дарс жараёнида турли хил халқ ва касбий ашула 
намуна (Мустаҳзод, Савти сувора, Муғулчаи Дугоҳ Қашқарчаси ва 
ҳоказо)лардан тинглайдилар. 
Бу каби намуналарни тинглаш ўқувчиларда ўзбек мумтоз мусиқа 
меросига 
бўлган 
қизиқишларини 
орттиради, 
уларнинг 
эстетик 
дунёқарашини бойитади. Бу синфда ўқувчиларга уйга бериладиган 
вазифалар ҳам аҳамиятлидир. Ўқитувчи ўқувчиларнинг қизиқишларини 
ҳисобга олган ҳолда уларга симфония, кантата, опералардан, мақомлардан, 
катта ашулалардан намуналар тинглашга бериши мумкмн. Уйда мустақил 
равишда тингланган асарлар, синф дарс жараёнида биргаликда таҳлил 
қилиниши керак ҳамда ўқитувчи ўқувчиларнинг хато ва камчиликларини 


158 
тузатиб бориши лозим. Бу ўқитувчига ўқувчиларни баҳолаш ва уларнинг 
билим даражаларини аниқлашга ёрдам беради. 
7-синфда мусиқа саводи жараёни 
7-синф мусиқа дарсига қўйилган талабларга биноан ўқувчилар
мусиқий асарнинг мазмуни, ҳарактери, жанр ва шаклини, лад ва тонлигини 
аниқлай олишлари зарур. 
Мазкур синф ўқувчилари мусиқа саводи фаолияти орқали 
ўзлаштирган материалларини такрорлайдилар ва мустаҳкамлайдилар. 
Бундай ташқари янги тушунча ва атамалар билан ҳам танишадилар (катта 
ашула, дугоҳ, сегоҳ, тузук, уфар ва ҳоказо). Ҳар бир чоракдан сўнг ёзилган 
мусиқа луғати болалар учун жуда қулайдир. 
7-синфдаги муҳим талаблардан бири - ўқувчиларнинг нотага қараб 
нутқлай олишларидир. Улар мажор ва минор ладларида бемалол 
сольфеджиолаб куйлай олишлари керак. Бу фаолият учун мураккаб 
бўлмаган асарлар тавсия қилинади. 
7-синфда ўқувчилар кичик ҳажмдаги мусиқа асарларини таҳлил 
қилишни ўрганадилар. Улар мусиқий асарнинг калити, тонлиги, улчови, 
ритми, темпи, мазмуни, ҳарактери ва жанри ҳақида маълумот бера 
олишлари керак. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish