145
Қўшиқ ижросини кўрсатиб бериш. Болаларни ўрганиладиган қўшиқ
билан, унинг яралиш тарихи, ижодкорлари ва қўшиқнинг мазмуни билан
таништирилади. Ўқитувчи ўзи мазкур қўшиқни ижро этиб беради.
Ўқитувчининг ижроси бадиий жиҳатдан ёрқин ва ифодали бўлиши
лозим. Агар ўқитувчи ўзи ижро этиб бера олмаса, қўшиқни магнит тасма
ёки бошқа ёзувлар орқали ҳам эшиттириш мумкин. Барибар ўқитувчи
қўшиқни ўргатиш жараёнида ўқувчиларга қўшиқни бўлакларга бўлиб
куйлаб беришига тўғри келади. Шунинг учун қўшиқ қанчалик кичик ва
содда бўлишига қарамай, ўқитувчи уни юқори савияда ижро этиб бериши
муҳимдир.
Қўшиқ ҳақида суҳбат. Қўшиқнинг бадиий аҳамиятини аниқлаш
мақсадида ўқитувчи болаларга қўшиқнинг характери, ифодавийлиги,
динамикаси ва бошқалар ҳақида сўзлаб беради. Бу синфдаги болаларга
кўпроқ қувноқ, шўх характердаги қўшиқлар ёқади. Шунинг учун уларга
ғамгин, қайгули қўшиқларни ўргатиш кийинроқ кечади
Қўшиқ сўзлари ва оҳангини ўрганиш. Қўшиқнинг қай даражада
мураккаблигига қараб ўқитувчи уни сўзларини алоҳида, куйидан аввалроқ
ўргатади.
Бироқ ҳадеб сўзларга берилмай,
уни иложи борича куй билан
ҳамоҳангликда ўргатиш яхши натижа беради. Ўқитувчи қўшиқни
жумлаларга бўлиб ўргатади. ўқувчилар жумлалар ҳақида тушунчага эга
бўладилар. Ўқитувчи ўқувчиларга жумлаларнинг ўртасида нафас олиш
мумкин эмаслигини тушунтиради. Бу жараёнда мусиқа саводига мурожаат
қилиш керакли натижани беради.
Ижро ифодавийлиги устида ишлаш. Қўшиқни ўрганиш жараёнининг
бошидан то охиригача ижрони ифодавийлигига аҳамият бериш керак.
Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, ўқувчилар қўшиқнинг сўзлари
билан кўйини тўлиқ ўзлаштириб бўлганларидан сўнгина ифодавийликка
эришиш мумкин, экан. Бу ҳолда ўқувчилар ўз диққатларини сўзларни ва
кўйини қандай куйлашга эмас, балки қўшиқнинг мазмунини
очиб беришга
қаратадилар. Ифодали куйлашни ўқитувчининг асарнинг композитори ва
шоири, унинг яралиш тарихи ҳамда тарбиявий аҳамияти ҳақидаги кириш
сўзи ҳам таъминлаб беради.
1-синфда мусиқа саводи
Юқоридаги бўлимлардан кўриб турибмизки, мусиқа саводи барча
фаолиятларни бирлаштирувчи ва ўқувчиларнинг
ижодкорлигини, ижро
маҳоратини оширувчи жараёндир. Шунинг учун бу жараённи алоҳида
мустақил фаолият сифатида кўриб бўлмайди.
146
Биринчи синфларда мусиқа саводи жараёнини ҳамма ўқитувчилар ҳар
хил мавзуларни ўргатишдан бошлайди. Кимдир товушлар ҳаракатидан,
кимдир товушлар баландлиги, узунлиги ва бошқалардан бошлайди. Айрим
ўқитувчилар мусиқа саводи жараёнини мусиқий регистрларни ўргатишдан
бошлайди. Қандай мавзудан бошлашидан қатъий назар ўқитувчи мусиқа
саводини бошқа фаолиятлар билан ўзвий боғлаши керак. Куйлашда
товушлар ҳаракати, баландлиги, чўзими ҳақида тушунтирса, тинглашда
ритм, метр, динамика, улчов ва бошқалар ҳақида маълумот беради.
Болаларга товушлар ҳаракатини қўл ёрдамида тушунтириш ҳам яхши
натижа беради. Уларга бешта бармоқларимизни нота чизиқларига қиёслаб
ноталар жойлашувини ўргатиш мумкин. Биринчи синф ўқувчиларининг
мусиқа дарсликларида керакли мавзуларни ўзлаштириш
учун барча
маълумотлар,
кўргазмалар
келтирилган
бўлиб,
уларни
болалар
ўқитувчилари ёрдамида бемалол ўзлаштирадилар.
Муҳими биринчи синф ўқувчилари "юқори"га ва "пастга"
ҳаракатланиш тушунчаларини тўлиқ ўзлаштиришлари лозим. Буни амалга
оширишга "зинапоя» ёрдам беради. ўқувчилар зинапоя ёрдамида
товушларни пастдан юқорига ва юқоридан пастга бемалол куйлай оладилар.
Ўқув дастурига кўра биринчи синф ўқувчилари товушлар номи,
узунлиги, баландлиги, ритми, метр тушунчаларини, нота ёзуви ҳақида
тушунчаларни эгаллашлари керак. Мактабга келган болалар
учун бу бироз
ураккаб бўлсада, маҳоратли ўқитувчи бу вазифаларни бемалол уддалай
олади. Биринчи дарсларданоқ нота ёзуви ва унда ноталар жойлашувини
секин-аста ўргатилиб, куйлатиб борилса, бу вазифалар ҳеч қандай
қийинчилик ўйғотмайди.
Товушлар баландлиги ҳақида тушунчалар қуйидагича берилади:
1) баланд, паст ва ўрта товушлар - регистр ҳақида тушунчалар бериш;
2) бир хил баландликдаги товушни юқорига ва пастга ҳаракати ҳақида
тушунча бериш;
3) босқичма-босқич ҳаракат (зинапоя);
4) ҳар хил баландликдаги товушлар турлича номланади : до,ре,ми
5) тугалланганлик ва тугалланмаганлик (турғун ва нотурғун) ва
тоника тушунчалари берилади;
6) таниш бўлган куйлар орқали мажор ва минор ладлари ҳақида
тушунчалар берилади.
Юқоридаги барча бериладиган тушунчалар дарсдаги мусиқий
фаолиятлар жараёнида мустаҳкамланиб борилади.
Товушлар узунлиги ҳақида тушунчалар қуйидагича берилади:
1) узун ва қисқа товушлар қарама-қарши оҳангда берилади;
147
2) энг кўп қўлланиладиган узунликлар чорак ва нимчорак ноталар ҳар
хил шарли бўғинлар, қарсаклар орқали тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: