10
1.2 Мактабгача таълим жараёнида инновацион педагогик технологияни
жорий қилиш
Педагогик технология - шундай билимлар соҳасики, улар воситасида
учинчи минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш
юз бермокда, педагог фаолияти янгиланмокда, ёшларда хурфикрлилик, билимга
чанқоклик, Ватанга меҳр-мухаббат, инсонпарварлик туйғулари тизими
шаклланмоқда.
Дастлаб «технология» тушунчасига аниқлик киритайлик. Бу сўз
техникавий тараққиёт билан боғлиқ холда фанга 1872 йилда кириб келди ва
юнонча икки сўздан — «технос» - санъат, маҳорат, хунар ва «логос» - фан
сўзларидан ташкил топиб, «хунар фани» маъносини англатади. Бироқ ифода
хам замонавий технология жараёнини тўла тавсифлаб беролмайди.
Технология
жараёни ҳар, зарурий воситалар фойдаланилган холда операцияларни муайян
кетма-кетликда бажарилишини кўзда тутади. Аникроқ айтадиган бўлсак (хом
ашё) га босқичма-босқич таъсир этиш натижасида махсулот яратиш
борасидаги ишчи (ишчи машина) нинг фаолиятидир. Яна 1 таърифни тадқиқот
мавзусига кўчирадиган бўлсак, яъни: “Педагогик технология — бу тарбия»
таълим-тарбия воситалари ёрдамида болаларга муайян шароитда таъсир
кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахсий
сифатларни шакллантириш жараёнидир.
1970 йилларга келиб педагогик адабиётларда бу тушунчанинг мохияти
янгича талқин этила бошланди. Олимлар педагогик технологияни ҳар хил
талқин қила бошладилар. Маса академик В. П. Беспалько педагогик
технологияни қуйидагича талқин қилади: «бу маҳоратига боғлиқ бўлмаган
холда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини
шаклантириш жараёнининг лойиҳасидир» деб таърифлайди.
Мактабгача таълим жараёнида инновацион педагогик технология
бу болаларни воситасида таълим материалларини ўрганиш орқали нутқини
ривожлантириш, ўз фикрк эркин баён эта олиш, ўзаро мулоқот, теварак
атроф билан танишиш жараёнини янгича та кил этишдир.
Маълумки, мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришдан
асосий мақсад уларн соғлом, баркамол шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб
таълимига тайёрлашдан иборатдир.
Мактабгача
таълим
жараёнида
инновацион
педагогик
технологияларни амалиётга жорий этиш усулларидан фойдаланиш ижобий
натижа беради. Жумладан, «Ихтироли муаммоларни ечиш назарияси», «М.
Монтессори технологияси», «Лойиҳалар усули» (педагогик тизим мажмуи)
11
мактабгача таълим жараёнига кириб келди ва улар амалиётда
муваффақиятли қўлланилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |