Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Танқидий тафаккур 
«Танқидий тафаккур» услуби ўқувчи қўйилган масала ѐки муаммо 
юзасидан ўз фикрини баѐн қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта 
идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш 
имкониятига эга бўлишига асосланган. Одатда бундай зарурат мубоҳаса 
ҳарактерига эга масалаларни ҳал этаѐтганда юзага келади масалан: 
мактабларда ягона мактаб формаси керакми? Жамоа транспортида мактаб 
ўқувчилари учун бепул йўлкира жорий этиш керакми? Ва шунга ўхшаш 
масалалар. Бу нарса ўқитувчига ўқувчиларнинг тинглаш ва мулоқот қилиш 
кўникмаларини, турли нуқтаи назардан тушуниш малакасини 
ривожлантириш, бахсли масалаларни ҳал қилиш, тахлилий мушохада 
юритиш ва фикрлаш лаѐқатини ошириш, уларнинг ўз фикрини 
шакллантириш маҳоратини мустаҳкамлаш имкониятини беради.
«Танқидий тафаккур»ни ўтказиш услубияти 
1. Ўқувчиларга мубоҳаса ҳарактеридаги муаммо, топшириқ ѐки 
чалкаш масала қўйилади ва қуйидаги саволлар берилади: 
-Нима деб ўйлайсиз? 
-Фикрингиз қанақа? 
-Сизнингча қандай? 
Бу каби саволлар ўқувчи ўз нуқтаи назарини шакллантиришга 
йўналтирилган бўлади. 


115 
2. Ўқувчига ўз нуқтаи назари, фикрини ишлаб чиқиш учун имконият 
ва фурсат берилади. 
3.Ўқувчи ўз фикрини асослайди, бунда унинг нуқтаи назарини 
аниқлаб олиш учун қуйидаги саволларни бериш мумкин: 
-Нега бундай деб ўйлайсиз? 
-Нималар асосида бундай хулосага келдингиз? 
4.Ўқитувчи кўриб чиқилаѐтган масала юзасиданбошқа фикрда бўлган 
таълим олувчиларга сўзлаш имкониятини беради, бунда қуйидаги 
саволларни бериш мумкин: 
-Кимда бошқа фикр бор, нега? 
-Ким айтилган фикрни маъқулламайди, нега? 
5. Ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда ҳар хил нуқтаи назарларни 
муҳокама қилиш воситасида барча фикрларни таҳлил қилиб чиқади, бунда 
қуйидаги саволларни бериш мумкин: 
-Нега бошқа ўқувчининг нуқтаи назарини маъқулламайсиз? 
-Ўз нуқтаи назарингизни тасдиқловчи асослар келтира оласизми? 
6. Муаммони топшириқ, масала, чалкаш масала бўйича қабул 
қилинган қарорга ўқувчилар томонидан ўз нуқтаи назарларини қабул 
қилиши ѐки қайта баҳоланиши билан эришилади, бунда қуйидаги 
саволларни бериш мумкин: 
- Сизнингча, кимнинг нуқтаи назари энг мақбул? 
- Юзага келган вазиятдан қайси йўл билан чиқиш маъқулроқ? 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish