58
тўлдириш ва бошқалар) ечими таклиф этилади.
3. Баҳолаш ҳолатларда муаммо ҳал этилган бўлиб, педагогдан қабул
қилинган қарорнинг таҳлилини бериб, уни асослаш ва баҳолаш
талаб
этилади.
4. Ҳолатларнинг энг мураккаби
— бу муаммо ҳолатидир. Бундай
ҳолатда, амалиѐтда мавжуд бўлган конкрет муаммо келтирилиб, унинг
ечимини бериш сўралади.
Диалог, мунозара бизнинг давримизнинг ҳақиқий аломати бўлиб қолди.
Аммо мавжуд масалаларни жамоа бўлиб муҳокама этиш санъатини ҳар ким
ҳам эгаллай олмайди.
Диалог — бу икки ва ундан ортиқ инсонларнинг
маълум бир мавзу
бўйича бир-бирини тўлдирадиган суҳбати, очиқ мулоқоти. Мазкур
жараѐнда суҳбатнинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг фикрини баѐн қилади.
Мунозара — муайян муаммо, баҳсли масалани очиқ муҳокама этиш
жараѐнидир. Бу баҳснинг юмшоқ кўриниши бўлиб, турли қарашлардан
ҳаммани қаноатлантира оладиган ягона позицияга келишни назарда тутади.
Мунозарада фақат танқид эмас, балки ўз фикрини ифода этиш,
мавжуд
муаммолар ечими йўлларини кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
Икки қарама-қарши фикрнинг муҳокамаси. Раҳбар муҳокама учун битта
муаммога оид икки хил қарашни таклиф этади. Бунда педагог ўз фикрини
баѐн этиши ва асослаши лозим.
Амалий кўникмаларга ўқитиш.
Мазкур метод жуда самарали
ҳисобланади. Аммо уни олдиндан чукур ўйлаб, қайси педагогга
топширишни ҳис қилиш лозим бўлади. Давомийлиги бўйича у кўп вақтни
(5 дақиқагача) эгалламаслиги даркор. Энг яхшиси, амалий иш тажрибадан
ўргатувчи элементни бериш мақсадга мувофикдир.
«Ўқитувчи иш куни» имитация методи. Педагог олдида турган мақсад ва
вазифалар шакллантирилиб, унга маълум вақт давомида ўзининг иш
кунини моделлаштириш тавсия этилади. Охирида раҳбар таклиф этилган
ҳар бир моделнинг муҳокамасини ташкил этади, ижобий жиҳатларини
таҳлил этади ҳамда камчиликларини кўрсатиб ўтади.
Педагогик кроссвордларни ечиши ўқитувчиларнинг
маълум мавзу
бўйича билимларини аниқлашга ѐрдам беради, уларнинг дунѐқарашини
ривожлантиради, натижада, иш сифатига ижобий таъсир қилади. Уларни
жамоа билан ишлаганда ҳамда индивидуал методик тадбирларда қўллаш
тавсия этилади.
Инструктив-директив ҳужжатлар билан ишлаш
Педагогларга олдиндан у ѐки бу ҳужжат билан танишиш, ўз ишида
қўллаш, маълум бир йўналиш бўйича ишрежасини ишлаб чиқиш, мавжуд
камчиликларни бартараф этиш сўралади. Мазкур ишни ҳар ким мустақил
бажаради, педагогик кенгашда эса, мавжуд битта муаммонинг ечимига
бўлган турли қарашлар муҳокама этилади.
Ўқувчилар хулқи, ижодининг таҳлили. Раҳбар ҳужжатларни тайѐрлайди,
Булар диск, флешкадаги ѐзувлар, ўқувчилар ижодидан намуналар, уларнинг
хулқи таҳлили бўлиши мумкин. Ўқитувчилар материал билан танишадилар,
59
тахдил
қиладилар,
ўқувчиларнинг
билим,
кўникма,
малакаси,
ривожланганлик даражасига баҳо берадилар, мазкур ўқувчиларнинг синф
раҳбарларига, ота-оналарига ѐрдам сифатида тегишли таклифларни
шакллантириб, тавсия этадилар.
Ягона методик мавзу бўйича ишларни қандай олиб бориш керак?
Таълим муассасаси маъмурияти тегишли ўқув йили учун ўзининг
салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, ягона методик мавзуни танлайди. Агар
ягона методик мавзу ҳар бир педагогии қизиқтира олса, у
жамоани
жипслаштириш омили сифатида хизмат қилади. Ягона мавзуни танлашда
ҳисобга олиш лозим бўлган қатор талаблар мавжуд. Мавзу педагоглар
эҳтиѐжлари ва қизиқишлари, улар эришган натижалардан келиб чиққан
ҳамда таълим муассасаси учун муҳим ва долзарб бўлиши талаб этилади.
Ягона методик мавзу,
шунингдек, олиб борилаѐтган
конкрет илмий-
педагогик тадқиқотлар тавсиялари ҳамда бошқа таълим муассасалари
жамоалари томонидан тўпланган амалий тажрибаларни ҳам албатта ҳисобга
олган ҳолда танлаши мақсадга мувофикдир. Бу талаблар «велосипед ихтиро
этишни» рад этиб, жамоа фаолиятига синовлардан муваффақиятли ўтган
илғор педагогик тажрибаларни жорий этишни назарда тутади. Аммо бу
жамоа томонидан тажриба-синов ишлари ўтказилиб, муаллифлик
дастурларини, тегишли методик ишланмаларни жорий этиш амалиѐтини
ҳеч ҳам рад этмайди. Амалиѐт, шунингдек, методик мавзуни танлашда
истиқболни ҳисобга олиш яхши самара беришини исботлайди. Таъкидлаш
жоизки, ягона методик мавзу муассасада олиб борилаѐтган ҳамма методик
ишлар формалари ҳамда педагоглар мустақил ишлари мавзулари билан
уйғун ҳолда бўлиши талаб этилади.
Жамоанинг ягона методик мавзу устида олиб борган ишларини таълим
муассасасини ривожлантириш муал- лифлик модели,
тажрибадан келиб
чиқиб ишлаб чиқилган методик ишланмалар, тавсиялар ташкил қилади.
Ишчанлик ўйини деганда биз нимани тушунамиз?
Ишчанлик ўйини — бу иштирокчиларнинг ўзлари томонидан ишлаб
чиқилган қоидалар ва тартиб асосида турли ҳолатларда бошқарувчилик
қарорларини қабул қилишга асос бўладиган имитация методидир. «Ўйин»
атамасининг ўзи кўп тилларда ҳазил, кулги каби тушунчаларга тўғри
келади ҳамда мазкур жараѐннинг ижобий ҳаяжонли лаҳзалар билан
алоқадорлигидан дарак беради. Ишчанлик ўйинларининг методик ишлар
тизимида пайдо бўлиши айнан шулар билан изоҳланади.
Ишчанлик
ўйинлари қизиқишни орттиради, юқори фаолликни чақиради, реал
педагогик муаммоларни ҳал этишда кўникмаларни такомиллаштиради.
Умуман олганда, ишчанлик ўйинлари, уларнинг конкрет ҳолатларнинг кўп
қиррали ҳолатлари таҳлили билан жорий этилиши назария билан
амалиѐтнинг уйғунлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: