Низомий номидаги тошкент давлат педагогика унверситети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 3,73 Mb.
bet9/18
Sana27.03.2022
Hajmi3,73 Mb.
#513362
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Азимова М Битирув иши 2020

Совуқ батик Матога безак беришнинг бу усулида тасвирнинг ҳамма шакллари ёпиқ контурли чизиқ билан чегараланган (захира суюлиги билан). Бу усул тасвирга ўзига хос хусусият бағишлайди. Матога контур юритиш учун шиша найчалардан фойдаланилади. Ингичка, қайрилтирилган учли ва ишчи исмга яқин захирали шиша найча кенг тарқалган Захира найчанинг шарсимон кенгайган қисми бўлиб, унда захира суюлиги сақланади. Шиша найчанинг қайрилган учининг деворлари ингичка бўлиши керак.
Чунки контурнинг қалинлиги фақат тешик ўлчамига эмас, балки найчанинг қалинлигига ҳам боғлиқ. Най учининг эгилиш бурчаги контур чизиғининг сифатига катта таъсир кўрсатади. У 135° да эгилган бўлиши керак. Агар бундан ўтмасроқ бўлса найчани мато текислигига перпендикулар тутишга тўғри келади.
Бунда захира суюлигининг ўқиш тезлиги кўпаяди ва захира суюлигини қотиб кетишига олиб келиши мумкин. Одатда чизиқ бошида ёки най ҳаракати секинлашганда томчи пайдо бўлиш хавфи бор. Шунинг учун шиша найни иш жараёнида бир текис юргизиш, иш бошида эса шиша найчанинг учини томчи ҳҳосил бўлмасдан аввал дарҳол матога тушириш лозим. Найча учини матодан солаётганда тешик исмини дарҳол юқорига кўтариш лозим. Бунда найчанинг қарама-қарши тамонини захира суюлиги қотиб кетмаслиги учун юқорироқ тутиш керак. Захира суюлиги тортилгач, расм қуритилади. Захра суюлиги юритилган тасвир соатдан кўп туриши мақсадга мувофиқ эмас, чунки захира суюлиги ўзидан ёғли доғ чиқаради. Контурнинг ичи бўялганда буёқ контурнинг четига яқинлаша олмайди. Контурнинг ичини, атрофини бўяш тампон, мўйқалам ва найчалар билан бажарилади. Бу жараёнда тасвирнинг катта ва кичик участкалари буёқ билан бир хилда тўлдирилиши керак. Аксинча, ҳар хил тусдаги очлик, ҳар хил тусли ёйилишлар нотекис бўялган қопламли участкалар пайдо бўлади. Найчани бўйлама бўлинмалардан иборат тагликда, бошқа асбоб-ускуналардан алоҳида сақлаш лозим. Бўйлама бўлинма 1,5-2 см қияликда ишланган. Иш жараёни вақтинча тўхтатилганда найчани юқори чети бўлинманинг кўтарилган тамонига қўйқилади. Бундан мақсад, захира суюлиги тўкилмаслигидир. Меҳнат жараёни тугатилганда найча бензин билан артилиб, пахта билан тозаланади. Шундан сўнг, захира суюқлиги олдии қотиб қолмаслиги учун найчанинг ишчи учига юмшоқ, ингичка сим тиқилади. Иссиқ батик Иссиқ батикнинг қуйдаги усуллари мавжуд: Оддий батик (бир қатламли). Мураккаб батик (икки ёкки кўп қатламли). Доғ билан ишлаш. Тасвир андаза қолипдан мўйқалам, воронка, пичоқ, каталка, босма (штамп) ёрдамида матога туширилади.
Натижада геометрик ёки гулли нақш тасвири контур чизиғи ҳҳосил бўлади. Иссиқ батик усулида ишлатиладиган воронка ва пичоқлар. Иссиқ батик усулида ишлатиладиган каталкалар. Пичоқ, каталка олдиндан юпқа трикотаж мато билан тортилади ва мустаҳкамланади.
Иш олдидан улар (воронка ҳам) иситилаётган захира суюлигига ботирилади (металл батамом қизигунча). Асбоб совиса, яна шу тарзда қиздирилади, аксинча захира суюлиги асбобнинг ўзида совиб мотога шимилмайди. Матога юрғизилган захира суюлиги қуригач, мато пахта ёки губка тампони ёрдамида буёқ билан буткул бўялади.
(Совуқ батикда ҳар бир нақш контурининг ичи алоҳида бўялади.) Захра суюлиги олиб ташлангач, матода тўқ фонда оч рангли нақш пайдо бўлади. Иссиқ батикда ранг беришнинг бир қаватли усулида бир ёки бир неча рангларни захира суюлиги билан чегараланган орнамент элементларига бериш мумкин. Бу буёқ қуймаси мато текислигини умумий фон буёғи билан бўяшдан аввал бажарилади. Буёқ қуйилган участкалар қуригач, захира суюлиги билан қопланади. Фақат шундан кейингина фон ва жияк бўялади. Бу ҳолда бир хил рангли тасвир (оддий батикда ҳосил бўладиган) бошқа ранглар билан тўлдирилади. Мураккаб батик, буёқ доғи билан ишлаш Мураккаб батикда ишлаш бир неча босқичдан иборат. Бу босқичлар оддий батикда ишлаш усулини такрорлайди: фонни бир марта буёқ билан қопланиб ва қуритилгач захира суюлиги билан тасвир туширилади. Рамкага тортилган мато буёқ билан қопланади. Бу қопланишлар тўрттагача бўлиши мумкин. Қопланишлар кетма-кетликда оч рангдан тўқ ранггача бажарилади. Ҳар бир буёқ билан янги қопланишдан аввал захира суюлиги билан юрғизилган тасвир сифати ва матода андаза - қолипга мослиги текширилади. Буёқ доғи билан ишлаш матони бадиий безашда кенг мураккаб ва қизиқарли жараён. Бу усул ўсимлик орнаментини тасвирлашда кўпроқ ишлатилади. Иш принстипии мураккаб батик каби. Лекин кетма-кет мато юзасини буёқ билан қоплаш ўрнига мато текислигига эскизга асосан ёйилган ҳар хил рангдаги буёқ доғлари туширилади.
Ҳар бир доғ учун эскизга асосан захира суюқлиги билан орнамент бирламчи чизмаси чизилади. Кейин бу доғлар ёки доғга бирлашган фоннинг участкалари бошқа ранг буёқ билан қопланади. Сўнгра тасвир чизиш давом эттирилади. Бу жараённи фақат уч мартагача такрорлаш мумкин. Охирги қоплашдан аввал расм (орнамент) охирги марта чизқилади ва мато полотноси тўқ ранг буёқда охирги марта қопланади. Одатда бу хил тасвирлар тўқ фонли бўлади. Чунки расм четига оқиб чиқан буёқлар устидан бўялиб, тасвир сифати бузилмайди. Худди бўялаётган матонинг баъзи участкаларида мураккаб батикда ишланганга ўхшайди. Бу жараён кам буёқ қатлами билан ранг ва тусларнинг нозик уйғунлигини кўрсатишга имкон беради. Матога буёқлар билан безак берилаётганда буёқнинг ҳар бир қатлами қуриши, захира суюлиги қотиши зарур. Меҳнат жараёни буткул тугаганда, мато рамкадан олинади ва диагонал бўйича чўзилади. Бу ҳолатда қотган захира суюлиги синиб матодан тўкилади. Қотган захира суюлигини буткул кетказиш учун мато ғижимланиб, яхшилаб қоқилади. Қотган захира суюлигини кетказиш учун столга уч-тўрт қават газета солиниб, устига ўрам қоғози солинади. Кейин бўялган мато солиниб, яна ўрам қоғози, газета солинади ва қизиб турган дазмол билан бҳосилади.
Дазмол остида захира таркиби эриб, қоғозга шимилади. Бу жараённи ҳар гал ўрам қоғозни алмаштириб икки-уч марта такрорлаш лозим. Дазмоллашдан кейин олган ёғли доғни якуний тозалаш учун бензин билан артилади (мато янгитдан рамага тортқилади ва бензинга ҳўлланган пахта тампони билан артилади).
Юқорида кўрсатилган матони иссиқ захира таркиби билан фойдаланиб безаш усулларидан ташқари яна ҳам самарали безак усули – кракле эффекти усули - якуний безак усулидир. Асосий тасвир буёғи юритилгандан сўнг (икки қатламдан кўп бўлмаслиги керак) рамкага тортилган мато энли мўйқалам флейтса ёрдамида иситилган захира таркиби билан буткул қопланади. У қотгач мато рамкадан олинади ва эҳтиёткорлик билан ғижимланади ва қоқилади. Шунда захира қатламида кўпгина дарзлар ҳҳосил бўлади.
Сўнгра мато яна рамкага тортилади ва пахта ёки губкали тампон билан тўқ буёқда бўялади. Буёқ ингичка дарзлар ичига кириб матода ингичка, тўқ рангли тўр ҳҳосил бўлади Тўр остидан аввал чизилган тасвир кўриниб туради. Захра таркибидан тозалаш юқорида кўрсатилган усулда бажарилади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish